Янгиликлар
"Қашқадарё магистрал электр тармоқлари" филиали: “Хавфсизлик техникаси куни” тадбирлари юқори малакали мутахассислар иштирокида ўтказилди
  • 17.03.2022
  • 352

2022 йилдаги “Хавфсизлик техникаси куни” тадбирини ўтказиш бўйича “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Х.Б.Элмуродов томонидан тасдиқланган жадвалга асосан барча вилоят магистрал электр тармоқлари филиалларида мавжуд техник-муҳандислик кўникмаларни такрорлаш, таҳлил ва назорат қилиш, ишчи-ходимларнинг малакасини ошириш ишлари олиб борилмоқда.

 
Эътиборингизга  “Қашқадарё магистрал электр тармоқлари” филиалида жадвал дастурига биноан амалга оширилган тадбирлар бўйича маълумот тақдим этамиз:

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг Электр энергияси технологик сарфини таҳлил қилиш бўлими бошлиғи Салим Эшонқулов, “Қашқадарё магистрал электр тармоқлари” филиали бош муҳандиси Даврон Махамов ҳамда Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси гуруҳи етакчи муҳандиси М.Аҳмедов иштирокида “Қашқадарё МЭТ” филиали таркибига кирувчи подстанциялар ҳамда барча таркибий бўлинмаларда “Хавфсизлик техникаси куни” тадбирини амалга ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар ўрганилди.

 

Жумладан, 2022 йил март ойининг биринчи ярим ойида “Хавфсизлик техникаси куни” тадбири 500 кВ кучланишли “Ғузор” подстанциясида, 220 кВ Шўртан газ-кимё мажмуаси, 220 кВли GTL ва 220 кВ кучланишли “Амир Темур” подстанция ишчи-ходимлари билан, шунингдек, 220 кВли “Пачкамар” подстанциясида, 220 кВли “Қарши”, “Муборак” ва “Муборак-2” подстанциялари ишчи-ходимлари билан, 220 кВ ли “Косон” подстанциясида, 220 кВ ли “Кўкдумалоқ” подстанцияси, бундан ташқари “НС-7”, Қарши ҳаво линияси, Реле ҳимояси ва автоматика хизмати, Синаш бўйича ишлаб чиқариш лабораторияси ишчи-ходимлари билан 3 та ҳудудий семинарлар ўтказилди.

 
 

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, Магистрал электр тармоқлари филиали томонидан эришилган барча ижобий натижалар, саъй-ҳаракатларининг замирида бир нарса — филиал подстанцияларидан қувват олувчи барча истеъмолчиларга ишончли, сифатли ва узлуксиз электр энергиясини етказиб бериш, электр энергияси тармоғининг барқарор ишлашини таъминлаш, соҳани ривожлантириш учун ҳисса қўшиш, энг муҳими, соғлом ва беталофат иш муҳитини яратиш, халқимизнинг фаровон ҳаёти ҳамда юртимиз тараққиёти учун хизмат қилишдек олий мақсадлар мужассам. 

✍️ “Ўзбекистон МЭТ” АЖ Электр энергияси технологик сарфини таҳлил қилиш бўлими

 

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>