Янгиликлар
Хавфсизлик техникаси кўрик ойликлари якуни: «ENERGO-IT» филиали таркибий бўлинмалар бўйича I ўрин соҳиби
  • 02.03.2022
  • 230

Аввал хабар берганимиздек, хавфсиз иш шароитларини таъминлаш ва турли жароҳатланишларнинг олдини олиш бўйича профилактика ишларини кучайтириш мақсадида, “Ўзбекистон МЭТ” АЖнинг 2021 йил 14 июндаги 186-сонли буйруғига асосан, 2021 йил 1 июлдан 1 августгача Акциядорлик жамиятининг барча филиал ва таркибий бўлинмаларида хавфсизлик техникаси кўрик ойликлари ўтказилган эди.

2021 йилда кўрик тадбирлари Ахборот хизмати томонидан кенг ёритиб борилган эди. Мисол учун, ишлаб чиқариш ходимлар билан хавфсизлик техникаси қоидаларига асосан ишларни ташкил этиш, биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш, подстанцияларда аварияга қарши машғулотлар шулар жумласидан.

Ҳайъат аъзоларининг қарорига асосан, кўрик якуни бўйича, таркибий бўлинмалар ичида I ўринга «ENERGO-IT» филиали муносиб деб топилиб, ғолиб филиал жамоаси 5,0 млн. сўм мукофот пули билан рағбатлантирилди.

Веб-саҳифаTelegram  ‖ FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>