Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 мартдаги ПҚ–4249-сонли “Ўзбекистон Республикасида электр энергетика тармоғини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги қарорига мувофиқ “Ўзбекистон МЭТ” АЖ ҳамда унинг таркибидаги “Навоий МЭТ” филиали ташкил этилган.
Акциядорлик жамияти юридик шахс ҳисобланади ва ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг амалдаги конунчилиги ва Низом асосида олиб боради ва унинг асосий фаолиятининг қуйидагилардан иборат:
· “Ўзбекистон МЭТ” АЖ номидан электр энергиясини ишлаб чиқарувчи, шу жумладан хусусий капитал иштирокидаги корхоналаридан электр энергиясини қабул қилиб, ҳудудий электр тармоқлари корхоналари (“ХЭТК”АЖ)га узатишни, шунингдек бошқа давлатларнинг электр энергетикаси тизимлари, магистрал электр тармоқлари билан ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш;
· Магистрал электр тармоқлари орқали электр энергиясини хавфсиз узатишни таъминлаш;
· Ўзининг электр тармоқлари хўжалиги объектларида давлат стандартларида белгиланган электр энергиясинингсифат кўрсаткичларини меъёрида ушлаб туриш ва технологик сарфини меъёрланган кўрсаткичидан ошишига йўл қўймаслик.
· Электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидаларига мувофиқ ўзининг электр тармоқлари хўжалиги объектларини эксплуатация ишларини ташкил қилиш ва таъмирлашни бажариш;
· Хавфсизлик техникаси, ёнғин хавфсизлиги, табиатни муҳофаза қилиш қоидалари ва санитария нормалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг амалдаги норматив ҳужжатларига риоя қилган ҳолда электр тармоқлари, ускуналари, қурилмалари, бино-иншоотлари, машина-механизмлар, алоқа воситалари ва бошқа техника ускуналари эксплуатация қилинишини амалга ошириш.
· Электр ускуналарини, ҳаво линияларини, бино ва иншоотларни жорий ва мукаммал таъмирлаш, капитал қурилиш, ускуналарни реконструкция қилиш ва модеринизациялаш, техник қайта жиҳозлаш, объектларни кенгайтириш ва янгиларини ишга киритишни режалаштириш ва ижросини таъминлаш.
· Ягона электр энергетикаси тизимида электр энергияси ва қувват танқислиги юзага келган ҳолатларда, электр станциялар ва электр тармоқлар ускуналарининг йўл қўйиб бўлмайдиган шароитларида ишлашини олдини олиш мақсадида, “Ўзбекистон МЭТ” АЖ таркибидаги Миллий диспетчерлик маркази (Тизим оператори) топшириғини бажариш.
· Магистрал электр тармоқлари орқали электр энергиясини узатишдаги технологик сарфларни камайтириш бўйича ташкилий-техникавий чора-тадбирларни ишлаб чиқариш ва амалга ошириш.
· Электр тармоқларини эксплуатация қилиш бўйича техник ҳужжатларни, лойиҳа-смета ҳужжатларини, режа-графикларни юритиш, архивлаш бўйича ишларни амалга ошириш.
· Хавфсизлик техникаси ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқариш ва ижросини таъминлаш.
· Технологик бузилишларни, бахтсиз ҳодисаларни ва ёнғинларни аниқлаш ва ҳисобга олиш ҳамда уларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда бажарилишини таъминлаш.
· Электр энергиясини магистрал электр тармоқлари орқали етказиб бериш ва давлатлараро транзитни амалга ошириш.
“Навоий магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфида 9 та 220 кВ кучланишли подстанциялар ҳамда жами 32 та 1498,51 км узунликдаги 35–110–220 кВ кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқлари мавжуд. Яъни, 2 та 18,69 км 35 кВли, 3 та 18,4 км 110 кВли ҳамда 27 та 1461,42 км узунликка эга 220 кВли ҳаво тармоқлари.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 16 августдаги ПҚ–2024-сонли қарорига асосан “Навоий ИЭС” АЖ–“Химия” подстанцияси оралиғида янги 220 кВ ҳаво тармоғи қурилишида 85 дона темир конструкцияли таянчлар ўрнатилди ва 24,35 км дан иборат ҳаво тармоғи қурилди. Юқори кучланишли электр тармоғи айни пайтда фойдаланишга топширишга тайёр.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 17 ноябрдаги ПҚ-2264-сонли қарорига асосан 220/110/10 кВли “Химия” подстанциясида электр энергия етказиб бериш самарадорлиги ошириш мақсадида, қуввати 200 МВА га эга бўлган АТ-3 автотрансформатори ўрнатилиб, ишга туширилди. Бундан ташқари, 220/110/10 кВли “Навоий НС” подстанциясида 3 дона 110 кВли мойли ўчиргичлар замонавий элегазли ўчиргичларга алмаштирилиб ишга туширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 декабрдаги ПҚ-4937-сонли қарорига асосан “Навоий МЭТ” филиали Зарафшон ҳудуди “Горная” подстанцияси 220/35/6 кВ да электр энергия етказиб бериш самарадорлиги ошириш мақсадида, қуввати 20 мВА бўлган Т-1 трансформаторини қувввати 63 мВА га эга атрансформаторга алмаштирилиб ишга туширилди.
2021 йил давомида 4 та 220 кВли Л-З-В-3, Л-17-Бухоро-1, Л-З-Ф, Л-Б-Г ҳаво тармоқлари мукаммал таъмирланди.
Л-З-В-3 ҳаво тармоғида ПФ-4,5 типдаги изолятор ўрнига ЛК-70/220-7 типдаги ва ПСД-70Е типдаги изоляторларга алмаштирилди.
220 кВли Л-Б-Г ҳаво тармоғини 2021 йил сентябр ойида тўлиқ таъмирлаш ишлари бажарилган. Л-Б-Г ҳаво тармоғининг умумий узунлиги 43,5 кмни ташкил қилади. Тўлиқ таъмирлаш вақтида электр узатиш ҳаво линиялари хизмати ишчи-ходимлари ПСВ-120 турдаги изоляторлар ўрнига ПСД-70Е турдаги изоляторларга алмаштириш ишлари бажарилди. Бундан ташқари, таянчларнинг коррозияга қарши қопламаларнинг ҳолатини текшириш (20 дона таянч устунлари), таянч фундаментларининг ҳолатини текшириш (100 дона таянч), трассани тозалаш ва технологик йўлларни текислаш (5 км) ва бошқа бир қанча ишлар амалга оширилди.
220 кВли Л-З-Ф ҳаво тармоғини 2021 йил апрель ойида тўлиқ таъмирлаш ишлари бажарилган. Л-З-Ф ҳаво тармоғининг умумий узунлиги 89,194 кмни ташкил қилади. Тўлиқ таъмирлаш вақтида электр узатиш ҳаво линиялари хизмати ишчи-ходимлари ПФ-4,5 турдаги изоляторлар ўрнига замонавий ЛК-70/220 турдаги изоляторларга алмаштириш ишлари амалга оширилди. Бундан ташқари, изоляторларга У2-7-16 турдаги “қулоқча”лар (150 дона) алмаштирилди. Таянчларни рақамларини ва диспетчерлик номлари янгиланди, контур заземлениялари ўлчанди ва чақмоқдан ҳимояловчи тросс кўрикдан ўтказилди. Шунингдек, таянчларнинг каррозияга қарши қопламаларнинг ҳолатини текшириш (20 дона таянч), таянч фундаментларинг ҳолатини текшириш (100 дона таянч), трассани тозалаш ва технологик йўлларни текислаш (5 км) ва бошқа бир қанча ишлар амалга оширилди. Қилинган ишлар бўйича фотосуратлар қуйида келтирилган.
220 кВли Л-З-В-3 ҳаво тармоғини 2021 йил март-апрель ойида тўлиқ таъмирлаш ишлари бажарилган. Л-З-В-3 ҳаво тармоғининг умумий узунлиги 104,1 кмни ташкил қилади. Тўлиқ таъмирлаш вақтида электр узатиш ҳаво линиялари хизмати ишчи-ходимлари НС-2 ва ПСД-70Е турдаги изоляторлар ўрнига замонавий ЛК-70/220 ва ПСД-70Е турдаги изоляторларни ўрнатишди. Айрим таянчларда маънан эскирган ПР-3,5 турдаги фарфор изоляторлар ўрнига ЛК-70/220 турдаги изолятор ўрнатилди. Таянчларни рақамларини ва диспетчерлик номлари янгиланди, контур заземлениялари ўлчанди ва чақмоқдан ҳимояловчи тросс кўрикдан ўтказилди. Жами 30 та 1000 дона ПСД-70Е ва 25 дона Л-К-70/220 турдаги изоляторлар ўрнатилди.
220 кВли Л-17-Бухоро-1 ҳаво тармоғини 2021 йил май ойида тўлиқ таъмирлаш ишлари бажарилган. Л-17-Бухоро-1 ҳаво тармоғининг умумий узунлиги 67,57 кмни ташкил этган бўлиб, ҳозирги кунда Кармана тумани Ҳазора ҚФЙ да янги қурилган 100 МВт қувватга эга бўлган ФЭС (фото электр станцияси) қурилиб, Л-17-Бухоро ҳаво тармоғи кириш-чиқиш ишлари амалга оширилди, ҳамда Л-17-Бухоро-1 ҳаво тармоғининг номи Л-17-К (27,24 км) ва Л-Кармана (42,29 км) ҲТ номлари билан ўзгартирилди. Тўлиқ таъмирлаш вақтида электр узатиш ҳаво линиялари хизмати ишчи-ходимлари ФЭС кириш чиқиш ишларида умумий миқдорда 4 та У220-2+14 типдаги анкер таянчлар ўрнатилди. Таянчларни рақамларини ва деспечерлик номлари янгиланди, контур заземлениялари ўлчанди ва чақмоқдан ҳимояловчи тросс кўрикдан ўтказилди.
"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Навоий, Зарафшон ва Учқудуқ ҳудудлардаги электр узатиш ҳаво линиялари хизмати ишчи-ходимлари ўз ҳиссасини қўшиб, кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.
“Навоий магистрал электр тармоқлари” филиали томонидан 2022 йилда тасдиқланган режага асосан эксплуатация, таъмирлаш-созлаш, модернизация-реконструкция ва қурилиш-монтаж (пудратчи ташкилотлар ёрдамида) ишлари давом эттирилади.
✍️ Баёнқул Ҳасанов, «Навоий магистрал электр тармоқлари» филиали директори
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати