Янгиликлар
2021 йил сарҳисоби. 19-сонли: «Стратегик ривожлантириш ва стандартлаштириш бошқармаси: 2021 йилда бошқарма томонидан бажарилган ишлар тўртта йўналишда сарҳисоб қилинди»
  • 14.02.2022
  • 367

2021 йилда Стратегик ривожлантириш ва стандартлаштириш бошқармаси томонидан бажарилган ишлар тўртта йўналишда сарҳисоб қилинди: 1) Ўн йиллик “бошрежа”си; 2) 220–500 кВли магистрал тармоғининг 2030 йилгача бўлган истиқболини ҳисобга олган ҳолда ягона энергетика тизимининг 2025 йилгача бўлган даврдаги ривожланиш схемаси ишлаб чиқиш; 3) Электр энергетика соҳасида янги қурилиш норма-қоидалари ва стандартларини ишлаб чиқилишини ҳамда қабул қилинишини мувофиқлаштириш; 4) Ўзбекистон Республикаси энерготизимидаги барча магистрал электр тармоқларининг рақамли моделини ва интерактив харитасини яратиш.

 

I.

“Электр энегиясини узатиш тизимини ривожлантириш ҳамда қайта тикланувчи энергия манбалари билан интеграциялаш режасини ишлаб чиқиш” (Бошрежа — “Мастерплан” 10 йиллик) лойиҳасини амалга ошириш юзасидан маълумот

Жаҳон банки иштирокида Электр тармоқларини, шу жумладан юқори кучланишли электр тармоқ линияларини ривожлантиришнинг узоқ муддатли (10 йиллик) дастурини ишлаб чиқиш бўйича халқаро танлов эълон қилиниб, иштирокчилардан келиб тушган техник ҳамда молиявий таклифлар ўрнатилган тартибда баҳоланди. Баҳолаш натижалари харид комиссияси ҳамда Жаҳон банки билан келишилди. Ғолиб компания MRC CONSULTANTS AND TRANSACTION ADVISERS S.L. (MRC Spain) билан шартномаолди музокаралари олиб борилди ҳамда 2021 йил 1 апрель куни шартнома имзоланди.

Ҳозирги кунда Миллий диспетчерлик марказида Жамият мутахассислари иштирокида “MRC” компанияси консультантлари билан лойиҳа доирасида қайта тикланувчи энергия манбааларини ягона энергетика тизимига уланганда уларнинг таъсири бўйича тайёрлаган ҳисоботини тегишлилиги бўйича ўрганиб чиқилди ва унга асосан "Магистрал электр тармоқларига тегишли электр энергиясини узатиш тизимини ривожлантириш ва қайта тикланувчи энергия манбалари билан интеграциялаш, мавжуд подстанцияларни модернизация ва реконструкция қилишнинг узоқ муддатли дастури"нинг биринчи босқичи ишлаб чиқилди.

 

II.

Энергетика вазирлигининг 2021 йил 25 майдаги 29-сонли баёни 1-банди топшириғи асосан “Ўзбекистон Республикасининг 220–500 кВли магистрал тармоғининг 2030 йилгача бўлган истиқболини ҳисобга олган ҳолда ягона энергетика тизимининг 2025 йилгача бўлган даврдаги ривожланиш схемасини ишлаб чиқиш.

Акциядорлик жамияти ҳамда “Sredazenergosetproekt” АЖ ўртасида 2020 йил 28 декабрда тузилган 67-20-сонли шартнома асосида "Магистрал электр тармоқларининг 2025 йилгача ривожлантириш ҳамда 2030 йилгача истиқболли ривожлантириш схемаси" ишлаб чиқилди.

Магистрал электр тармоқларини ривожлантириш йўналишидаги ушбу схема электр энергияси узатилишининг ишончлилигини ошириб, ягона электр энергетика тизими барқарорлиги ҳамда ишга киритилиши режалаштирилаётган энергетик объектларни тармоққа ишончли уланишини таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси энергетика тизими қўшни давлатлар энерготизимлари билан параллел ишлашини, экспорт-импорт ҳажмини оширишни таъминлаш ҳамда 2020 йил март ойида тасдиқланган Ўзбекистон Республикасини электр энергияси билан таъминлаш Концепциясида 2030 йилгача қайта тикланадиган энергия манбалари асосида қуввати 3000 МВт шамол ва 5000 МВт қуёш электр станцияларини қуриш кўзда тутилган лойиҳалари доирасида жами 1237,9 км узунликдаги 500 кВ кучланишли, 1950,2 км узунликдаги 220 кВ кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларини ҳамда умумий қуввати 6210 МВА бўлган 5 та 500 кВ кучланишли, 4150 МВА бўлган 11 та 220 кВ кучланишли подстанцияларнинг қурилиши режалаштирилган.

 

III.

Электр энергетика соҳасида янги қурилиш норма-қоидалари ва стандартларини ишлаб чиқилишини ҳамда қабул қилинишини мувофиқлаштириш бўйича

Ижозатингиз билан, даставвал 2020 йилда бажарилган ишлар санаб ўтамиз:

Акциядорлик жамияти ҳамда ″UZASSYSTEM″ МЧЖ ҚК ўртасида 2019 йил 14 ноябрда 001-сонли ″Ўзбекистон Республикасининг электротехник нормалари ва стандартларини янгилаш хизматларини тақдим этиш тўғрисида″ги тузилган шартномага асосан 2020 йил якунигача жами беш юз олтмиш саккизта (568 та) МЭК (IEC), АҚШнинг “Электр ва электрон муҳандислари институти” (IEEE-Institute of Elektrical and Elektronics Enjineers), ИСО (ISO) халқаро стандартларини қабул қилиш бўйича ишчи таклифлари белгиланган тартибда қабул қилиш ва реализация қилиш, шунингдек, техник жиҳатдан тартибга солиш ишларини босқичма-босқич амалга ошириш учун “Ўзстандарт” агентлигига Энергетика вазирлиги орқали тақдим қилинди.

 

2021 йилда бажарилган ишлар ҳақида қисқача маълумот:

Бугунги кунга қадар ишчи гуруҳ томонидан жами 356 та турли, жумладан 316 та IEC, 4 та ISO, 13 та CIE ва 23 та IEEE халқаро стандартлар таҳлил қилинди. Таҳлиллар натижасида жами 98 та халқаро стандартларни, жумладан 79 та IEC, 1 та ISO, 7 та CIE ва 11 та IEEE стандартларини қабул қилиш бўйича Техник қўмитага ишчи таклифлар тақдим қилинди.

2021 йилда электр энергетика соҳасига оид, паст ва ўрта кучланишли тармоқлар, Осиё тараққиёт банки рўйхати, қайта тикланувчи энергия манбалари, яъни шамол станциялари ва қуёш панеллари борасидаги халқаро стандартларни қабул қилиш мақсадида беш марта Техник қўмита (ТҚ) аъзолари иштирокида семинарлар ўтказилди. Техник Қўмита аъзоларига ишчи таклифлар тақдим этилди ва улар томонидан дастлабки 98 та халқаро ва уларнинг ҳавола этилган стандартлари танлаб олинди ва қабул қилиш борасида баённомалар тасдиқланди. Аниқроғи, ўтган ҳисобот йили режасидаги 5 та босқичдан иборат вазифалари ниҳоясига етказилди.

Ўзбекистон Республикасида электротехника ва энергетика соҳасидаги амалга оширилган ислоҳотлар, миллий стандартларни халқаро стандартлар билан уйғунлаштириш, “Young leadership” дастури орқали стандарт соҳасида рақобатбардош мутахассислар тайёрлаш ҳамда электротехника маҳсулотларини рақобатбардошлигини ва экспорт салоҳиятини оширишдаги масалалар бўйича IECнинг Бош котиби Филип Метзгер (Германия) билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда Филип Метзгер томонидан “Modern Uzbekistan” жумласи ишлатилиб, энергетика ва электротехника саноатини ривожлантиришда халқаро стандартларни жорий этишга Ўзбекистон ҳукумати томонидан эътибор қаратилганлиги жуда ижобий натижа эканлигини қайд этди.

 

Бош котиби Филип Метзгер IEC ташкилоти Ўзбекистоннинг халкаро нормаларга асосланган “Associate membership” саъй-ҳаракатларини тўлиқ қўллаб-қувватлашини ва, ўз навбатида, ҳамкорлик орқали ўзаро муносабатларни янада кучайтириш тарафдори эканини маълум қилди.

Учрашув натижасига кўра, Ўзбекистонни IEC ташкилотига “Associate membership” мақомида аъзо бўлишига амалий ёрдам бериш учун марказий аппарати экспертлари Аристея Кириакати (Греция), Антуанетта Питтелуд (Швецария), Кэтрин Фрага (Англия) жалб этилишига эришилди.

Марказий аппарат экспертлари хулосаси ва Ўзбекистонни IEC ташкилотига “Associate membership” мақомида аъзо бўлиш масаласи жорий йилнинг 8 ноябрда видеоканференц алоқа орқали бўлиб ўтадиган йиғилишда маълум қилинади. Дастлабки маълумотларга кўра, 90% имтиёз асосида стандартларни олиш мумкинлиги тўғрисида Ўзбекистон Техник жихатдан тартибга солиш агентлиги халқаро бўлим бошлиғи томонидан оғзаки маълумот берилди.

 

IV.

Ўзбекистон Республикаси энерготизимидаги барча магистрал электр тармоқларининг рақамли моделини ва интерактив харитасини яратиш

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администратцияси раҳбарининг 2020 йил 4 ноябрдаги 02-3115-сонли топшириғига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2020 йил 26 октябрь куни ўтказилган йиғилишнинг 87-сонли баёни, 11-банд, 4-хатбошида "ихтисослашган лойиҳа институтини жалб қилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси энерготизимидаги барча магистрал электр тармоқларининг рақамли моделини ва интерактив харитасини яратиш" топшириғининг ижроси юзасидан "UZASSYSTEM" ҚК МЧЖ 2021 йил 4 майдаги Р015-сонли ″Ўзбекистон Республикаси энерготизимидаги барча магистрал электр тармоқларининг рақамли моделини ва интерактив харитасини ишлаб чиқиш″ тўғрисидаги шартнома имзоланиб ижроси таъминланди.

Бошқарма томонидан 2022 йилга режалаштирилган ишлар тасдиқланган иш жадвали асосида давом эттирилмоқда.

 ✍️ Зафар Джураев, Стратегик ривожлантириш ва стандартлаштириш бошқармаси бошлиғи

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 t.me/uzmetaxborotxizmati

>