Янгиликлар
2021 йил сарҳисоби. 18-сонли: «Наманган магистрал электр тармоқлари» филиалида ўтган ҳисобот йилида электр қурилма ва тармоқларни соз ҳамда беталафот ишлашини таъминланиб, модернизация-реконструкция, қурилиш-монтаж ишлари режага мувофиқ амалга оширилди»
  • 14.02.2022
  • 576

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти «Наманган магистрал электр тармоқлари» филиали томонидан асосий техник фаолият бўйича 2021 йил давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоби

 

 Ўтган ҳисобот йили давомида “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали томонидан ўзининг асосий техник фаолияти, тасарруфидаги электр қурилма ва тармоқларни соз ва беталафот ишлашини таъминлаш учун мукаммал ва жорий таъмирлаш, эскирган электр қурилмаларни модернизация қилиш, ишлаб чиқарувчилардан электр энергиясини қабул қилиб олиш ва узатиш бўйича тасдиқланган режалар ижросини таъминлашга эришилди. Шунингдек, меҳнат муҳофазаси, ходимлар билан ишлаш бўйича тизимли ишларни йўлга қўйилиб, Жамият раҳбарияти томонидан белгиланган барча тадбирларда фаол қатнашилди.

Маълумот ўрнида: Филиал балансида умумий қуввати 1 млн 325 минг кВА бўлган 3 та 220 кВ ли подстанциялар мавжуд.

Жумладан:

- 220/110/10 кВ “Сардор” подстанцияси — 525 мВА;
- 220/110/10 кВ “Обиҳаёт" подстанцияси — 400 мВА;
- 220/110/10 кВ “Қизилровот” подстанцияси — 400 мВА.

Умумий узунлиги 603,334 км бўлган 110–220–500 кВ ли электр узатиш линиялари мавжуд.

Ҳисобот йили давомида ишлаб чиқариш таркибий бирликлари томонидан асосий электр қурилмаларида режалаштирилган мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари тўла миқдорда бажарилди.

 

Электр узатиш линияларини барқарор, фавқулодда шикастланишларсиз ишлашини таъминлаш учун линиялар хизмати томонидан мукаммал таъмирлаш ишларидан ташқари жорий таъмирлаш ишлари ҳам режага нисбатан  100 фоизга бажарилди.

Мисол учун, бунда қушларга қарши тўсиқлар ўрнатиш (50 дона — 100%), таянчларни тросли тортқичларини меъёрга келтириш (35 дона — 100%), таянчлардаги ерлагич ва анкер больтларни ҳолатини текшириб, аниқланган камчиликларни (30 дона) бартараф этиш ишлари бажарилди.

 

Шунингдек, юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда ҳолатларни тезкорлик билан бартараф этиш учун мутахассислардан иборат доимий ҳолда ишга шай турувчи махсус автотранспорт воситаси, алоқа жиҳозлари зарурий эҳтиёт қисм ва ҳимоя воситалари билан таъминланган гуруҳ ташкил этилди.

Асосий электр қурилмаларида бажарилган таъмирлаш ишлари: 

 
Ушбу амалга оширилган ишларни барчаси учун “Ўзэнергоназорат” инспекциясининг ижобий хулосаси олинган.

 Филиал тасарруфидаги қурилмалар орқали қабул қилинган ва узатилган электр энергияси миқдори қуйидагиларни ташкил этди:

 

 “Ўзбекистон МЭТ”АЖ томонидан 220/110 кВ кучланишли тармоқлар орқали электр энергиясини узатишда рухсат берилган йўқотишлар миқдори режага асосан 1.84 % фоиз белгиланган бўлиб, амалда йиллик 1.45 % ни ташкил этди.

 Ҳисобот йилида, шунингдек, 220 кВ кучланишли “Қизилровот” подстанциясидаги ҳам бир қатор реконструкция ишлари амалга оширилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 мартдаги “Наманган вилоятида қуввати 900 мВт бўлган иссиқлик электр станцияси қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–1943-сонли қарори, “Ўзбекэнерго” ДАК нинг 2013 йил 17 майдаги “Тўрақўрғон ИЭС”дан қувват узатиш схемаси тўғрисида”ги 54-сонли қарори асосида 220 кВли “Қизилравот” подстанциясида “Тўрақўрғон ИЭС” маблағлари ҳисобидан электр қурилмаларини модернизация ҳамда реконструкция қилиш ишлари амалга оширилди. Ушбу реконструкция ишларини умумий қиймати: 41,6 млн АҚШ доллари.

 

“Тўрақўрғон ИЭС” қурилиш дирекцияси томонидан подстанциядаги мавжуд 2 та 125 мВА қувватдаги автотрансформаторлар мос равишда 2 та 200 мВА қувватли автотрансформаторларга алмаштирилди ва 4 дона янги 220 кВ ли элегаз ўчиргичлари ўрнатилди.

Шунингдек, ҳар бир автотрансформатор учун КРУН-10 кВ, реактор ва ТСН-630 кВА қурилмалари, 4 та 220 кВ ли ва 4 дона 110 кВ ли эскирган мойли ўчиргичларни элегаз ўчиргичларга алмаштирилди. 2 та 100 метр/куб ёнғингa қарши сув ҳовузи таъмирланиб, қўшимча 1 та 200 метр/куб янги сув ҳовузи барпо этилди ва ёнғинни автоматик равишда ўчириш системаси янгиланди.

 

Ҳозирги кунда “Тўрақўрғон ИЭС” қурилиш дирекцияси томонидан ушбу янги ўрнатилган қурилмаларни эксплуатация қилиш учун топшириш бўйича амалий ишлар давом эттирилмоқда.

Шунингдек, 2017 йилда бошланган, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 октябрдаги «Поп–Наманган–Андижон» қисмидаги темир йўл линиясини электрлаштириш тўғрисидаги ПҚ-3336-сонли қарори асосида Фарғона водийси вилоятларини ўзаро ва бутун Ўзбекистон темир йўллари билан боғловчи темир йўл тизимининг «Поп–Наманган–Андижон темир йўл линиясини электрлаштириш» бўйича филиалга топширилган ишлар якунланди.

 

Жумладан, темир йўлларининг электр энергияси билан таъминловчи 220 кВ ли “Ровустон ТПС” ҳамда 110 кВ ли «Хаққулобод ТПС»ларнинг ташқи электр таъминоти учун узунлиги 24 км бўлган 220 кВли ҳамда узунлиги 36,6 км бўлган 110 кВ ҳаво электр узатиш линияларини қурилиш ишлари якунланди.

Лойиҳавий киймати 112 млрд сўм бўлган ушбу қурилиш объектлари учун амалда жаъми 81 млрд сўм маблағ сарфланди ва ўрта ҳисобда  30 млрд сўм маблағ тежаб қолинишига эришилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 сентябрдаги “Жаҳон банки иштирокида “Магистрал тармоқлар подстанцияларини модернизациялаш ва реконструкция қилиш” лойиҳаси асосида, ушбу дастурнинг 1-фазасига киритилган 220/110/10 кВ ли “Сардор” подстанциясида бир қатор курилиш-монтаж ишлари амалга оширилди ва бу ишлар келгуси 2022 йилда ҳам давом эттирилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 63 млрд сўм.

Ҳисобот йилида дастур доирасида эскирган электр қурилмаларини модернизация қилиш ишлари Жамият раҳбарияти тасдиқлаган режа асосида олиб борилди. Бундан ташқари, подстанциядаги асосий ишлаб чиқариш, диспетчерлик бинолари ҳамда маъмурий бино ва ҳудудларни таъмирлаш-ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

 

Жумладан, 220/110/10 кВли “Сардор” подстанциясида ОПУ-1, ОПУ-2 биноларида мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилди. Бу биноларнинг эскирган эшик ва ромлари демонтаж қилиниб, янги эшик ва ромларга алмаштирилди.

Биноларнинг ички ва ташқи қисмлари тўлиқ мукаммал таъмирланди. Янги ҳожатхона биноси қуриб битказиб фойдаланишга топширилди.

Ободонлаштириш бўйича “Наманган МЭТ” филиали ҳудудини ўраб турувчи сеткали тўсиқ девор ўрнига бетон блокли девор қурилиб, янги дарвоза ўрнатилди, йўлаклар бетон стяжка қилиниб, брусчаткалар терилди, йўл четларига бетон бордюрлар ва лотоклар ўрнатилди. Ушбу ишлар барчаси пудрат усулида бажарилди субпудратчи “Таъмир” МЧЖ томонидан амалга оширилди.

Шунингдек, қурилиш-таъмирлаш ишлари бўйича мукаммал таъмирлаш режасига киритилган 220/110/10 кВли “Қизил-Ровот” подстанциясида таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари ҳам субпудратчи “Таъмир” МЧЖ томонидан олиб борилди.

ОПУ биносидаги эскирган эшик ва ромларни янгиларига алмаштирилди, бино ички томони ҳамда фасадлари янгидан таъмирланиб, шифт қисми армстронг ва гипсокартон билан қопланди. Ёритиш тизими янгиланиб энерготежамкор лампалар ўрнатилди.

Ҳисобот йилида таъмирлаш қурилиш бригадаси томонидан жами 5 млн 171 минг 523 сўмлик таъмирлаш ишлари хўжалик усулида бажарилди.

Жумладан, таъмирталаб йўлаклар бетон қопламаси билан қопланди, филиалнинг маъмурий биносини олд қисми травертин сувоқ қилинди, автогараж биносидаги ҳайдовчилар хонаси таъмирланди.

“Яшил макон” умуммиллий лойихаси асосида 870 дона мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Ушбу амалга оширилган ишлар билан параллел равишда филиалда меҳнат муҳофазаси, ходимлар билан ишлаш, уларни малакасини ошириш бўйича ҳам Жамият раҳбарияти томонидан тасдиқланган режалар асосида фаолият олиб борилди.

Амалга оширилган ишлар натижасига кўра филиалда ходимлар ҳаёти билан боғлиқ бўлган ҳеч қандай фавқулодда ҳолатга йўл қўйилмади.

 

Ҳисобот йилида:

·  электр қурилмаларида авариялар  — содир бўлмади;
·  электр қурилмаларида 1 даражали ўчишлар — содир бўлмади;
·  электр қурилмаларида 2 даражали ўчишлар — 5 дона;
· электр қурилмаларида ходим айби билан — содир бўлмади.

Филиалда жароҳатланишларни олдини олиш қуйидаги ишлар амалга оширилди.

Хавфсизлик техникаси ва «Хавфсизлик техникаси кунлари» якунлари бўйича 12 марта йиғилишлар ўтказилиб, подстанция ва хизмат бошлиқларининг ахборотлари тингланди. Хавфсизлик техникаси кабинети мавжуд бўлиб, кўргазмали плакатлар билан жиҳозланган.

«Наманган МЭТ» филиали тасарруфидаги подстанция ва хизматларда «Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг 2021 йил 14 июндаги 186-сонли буйруғига асосан 2021 йилнинг 1 июлдан 1 августигача «Хавфсизлик техникаси» кўрик ойлиги ўтказилди.

https://t.me/uzmetaxborotxizmati/7269

Кўрикда барча мухандис ва техник ишчи-ходимларни фаол иштирок этилиши таъминланди. Кўрик даврида бўлинмалар ўртасида ўқув семинар мусобақалари ўтказилди. Шунингдек, аварияга қарши амалий машғулотлар ўтказилди.

Шунингдек, тасдиқланган дастурлар асосида филиал раҳбарияти ва юқори малакали ходимларни жалб қилган ҳолда асосий ишлаб чиқариш таркибий бирликлари ходимларини ўқитиб борилмокда.

Филиалда меҳнат интизоми ва ижро назорати йўналишида қуйидаги ишлар амалга оширилди. Ўтган ҳисобот йилида филиалнинг ижро назорати гуруҳида жами 807 дона турли йўналишдаги ҳужжатлар қайд этилди.

Жумладан,

·  Акциядорлик жамиятидан келган буйруқлар: 296 та;
·  топшириқ мазмундаги хатлар: 207 та;
·  топшириқ мазмундаги факсограммалар: 304 та.

Ушбу ҳужжатларни барчасини ижрочиларга етказилиб, бажарилиши назоратга олинган, йил якунига кўра ижроси бажарилмаган ҳужжатлар қолмаган.

 

Сарҳисоб ниҳоясида шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Филиал жамоаси томонидан ҳисобот йилида (2021 йил) амалга оширилган ва санаб ўтилган ишлар ҳамда барча саъй-ҳаракатлар: ўз тасарруфидаги электр қурилмаларини барқарор, беталафот ишлашини таъминлаш; ходимлар томонидан меҳнат хавфсизлиги ва хавфсизлик техникаси талабларига тўла риоя этилишига ҳамда пировард натижада ишлаб чиқаришда ҳеч қандай фавқулодда ва бахтсиз ҳолатларга йўл қўймасликка эришиш; вилоят иқтисодиёт тармоқлари ва аҳоли истеъмолчиларига талаб этилаётган миқдордаги сифатли электр энергиясини етказиб бериш; пировард натижада Наманган вилояти, қолаверса, Ватанимиз иқтисодиётини янада ривожланишига муносиб ҳисса қўшиш учун барча куч ва ресурслар сафарбар этилган.

✍️ Равшан Ибрагимов, “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали директори

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 t.me/uzmetaxborotxizmati   

>