Янгиликлар
2021 йил сарҳисоби. 17-сонли: «“ENERGO-IT” филиали — 2021 йилда таъмирлаш-созлаш, техник хизмат кўрсатиш, маъмурий, диспетчерлик ва технологик алоқа ҳамда телеахборот каналларининг узлуксиз ишлаши таъминланди»
  • 11.02.2022
  • 569

 Айни пайтда “ENERGO-IT” филиалида 140 нафар ишчи-ходимлар меҳнат фаолияти олиб боришмоқда. “ENERGO-IT” филиали 2021 йил давомида “Ўзбекистон МЭТ” АЖ бўлинмалари, “Энергия” координацион диспетчерлик маркази ва Миллий диспетчерлик хизмати учун маъмурий, диспетчерлик ва технологик алоқа, телеахборот каналлари узлуксиз ишлашини таъминлади.

 

Шунингдек, рақамли, муассасавий, ишлаб чиқариш-автоматик телефон станцияларини (УПАТС), диспетчерлик коммутаторларни, юқори частотали алоқа, телемеханика, радиоалоқа, алоқа боғламалари электртаъминоти, кабелли, оптик-толали ҳамда радиорелели алоқа тизимлари ускуналарини эксплуатация қилиш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича “Ўзбекистон МЭТ” АЖ филиалларига амалий ёрдам берилган.

Йил давомида “Ўзбекистон МЭТ” АЖ раҳбарияти ва бўлинмалари ўртасида видеоконференциялар сифатли ўтишини таъминланди. Бундан ташқари, видеоконференция “ИЭС” АЖ корхоналари билан ҳам шартнома асосида ташкил қилиниб, ўтказиб борилди.

Энергетика вазирлиги, “Ўзбекистон МЭТ” АЖ, “ИЭС” АЖ, “ҲЭТ” АЖ, қурилиш-монтаж корхоналари, лойиҳа институтлари раҳбарияти ва бўлинмаларига шаҳарлараро ва халқаро автоматик телефон ҳамда коммутатор алоқасини тақдим этиш хизмати кўрсатилди.

ДТБВ лойиҳа ҳужжатлари билан боғлиқ муаммоларини ҳал қилиш ва қурилаётган объектларда ДТБВга алоқадор жихатини назорат қилиш билан шуғулланилди.

 

Ўзбекистон энерготизимнинг 110 кВ, 220 кВ, 500 кВ линияларида ишловчи юқори частотали ва оптик толали алоқа ускуналарига ТТЖЭ ва ИХ - "Телекоммуникация тармоқларини жорий этиш ва ишлатиш хизмати" (СВ и ЭТС - "Служба внедрения и эксплуатация телекоммуникационных сетей") ходимлари томонидан техник хизмат кўрсатилди.

2021 йил давомида "Оптик-толали ва алоқа кабеллар линиялар эксплуатация хизмати" ОТ ва АКТИХ (СЭВ и КЛС- "Служба эксплуатации волоконно-оптических и кабельних линий связи") ходимлари томонидан энергокорхоналарга бориб шикастланган оптик-толали ва алоқа кабелларни таъмирланди.

Филиалнинг лойиҳа бўлими томонидан “Қашқадарё МЭТ” ва “Сурхондарё МЭТ” филиалларида муассаса УПАТС, локал тармоқ лойиҳалари ишлаб чиқарилиб, буюртмачиларга топширилди.

Филиал ходимлари АКТни жорий этиш ва ривожлантириш бўйича комплекс дастурларни ишлаб чиқиш, амалга ошириш, ахборотни тўплаш, қайта ишлаш, сақлаш ҳамда самарали фойдаланиш жараёнларини меъёрий-ҳуқуқий, технологик ва ахборот-таҳлилий таъминоти билан шуғулланишди. Интернет тармоғида электр энергетика тармоғининг веб-ресурсларини шакллантириш ва ривожлантириш, уларнинг самарали ишлаши таъминланди.

Автоматлаштирилган диспетчерлик назорат тизимининг оператив ва ўлчаш дастурий-аппарат мажмуаси (ОИК АСДУ) электр тизимининг барча асосий назорат бўлинмаларига тезкор ва ахборот хизматларини кўрсатилди.

Автоматлаштирилган диспетчерлик бошқарув тизимларининг оператив ўлчов комплексини эксплуатация қилиш ва ривожлантириш, ўрнига замонавий SCADA/EMS тизимларини жорий этиш ишлари олиб борилмоқда.

https://t.me/uzmetaxborotxizmati/7078

Лойиҳа доирасида лойиҳанинг техник-иқтисодий асослар (ТИА) ҳамда тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича танлов якунланиб “EDF-CIST” (Франция) консалтинг компанияси билан шартнома имзоланди. Лойиҳани амалга оширишнинг биринчи босқичида консультант томонидан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ, “Иссиқлик электр станциялари”, “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамиятларидаги мавжуд энергообъектларда жойлашган телекоммуникация тармоқлари, маълумот алмашинув воситалари, RTU ва SCADA тизими доирасида маълумотлар алмашиш ҳамда масофавий бошқарувни амалга оширишда талаб этиладиган барча қурилмаларни ўрганиш ва таҳлил қилиш мақсадида “Келес”, “Озодлик” ва “Юксак” подстанцияларига ҳамда “Тошкент ИЭС” АЖ объектларга чиқиб ўрганиш ишлари олиб борилди.

Лойиҳанинг техник иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш ишлари якунланиб, тегишли ташкилотлар билан келишиш ишлари олиб борилмоқда.

Жамият иш фаолиятини рақамлаштириш борасида “Ресурсларни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимини (ERP) жорий этиш” лойиҳаси доирасида қизғин ишлар олиб борилмоқда. Бугунги кунда консультант томонидан лойиҳанинг техник иқтисодий асосларини ишлаб чиқилиб, тегишли ташкилотлар билан келишиш ишлари олиб борилмоқда.

 

2021 йил давомида 23 та филиал ходими ташқи курсларида малака оширдилар ҳамда олий таълим муассасалари сиртқи бўлимига квота бўйича 2 та ходим ўқишга кирди. Филиал хизмат, сектор ва бўлимлар ходимлари учун йил давомида ўқув-семинарлар ўтказиб борилди.

 

Агар Филиал томонидан амалга оширилган ва айни дамда амалга оширилиши давом эттирилаётган амалиётларни сабаб ўтсак, сарҳисоб қуйидагича бўлади:

  “ENERGO-IT” филиали ходимлари томонидан 2021 йил давомида қуйидагиларга техник ёрдам кўрсатилди:

- 500 кВли “Тошкент” ПС – “Чирчиқ” ПС йўналишидаги АВС-3 юқори частотали ускунасидаги “ТМ-Чирчиқ” ва коммутатор каналини тиклашда жойига бориб, мутахассислар томонидан техник ёрдами кўрсатилди;
- 500 кВли “Ғузор” ПСдаги VFT ускунасидаги носоз 2 дона PSA электр таъминот блоки таъмирланди;
- 220 кВли “Қарши” ПС – “Талимаржон” ИЭС АЖ йўналиши бўйича АВС-3 юқори частотали ускунасидаги асосий “ТМ-Талимаржон” ва коммутатор каналларини қайта тиклашда телефон орқали мутахассис томонидан техник ёрдами кўрсатилди;
- “Самарқанд МЭТ” филиали – МАБ йўналиши бўйича ижара оқимлари носозлиги туфайли “Самарқанд МЭТ” филиали – “Сирдарё ИЭС” АЖ – МАБ йўналишлари бўйича STM-1 ва FOX-515 оптик толали, рақамли ускуналаридаги Е1 захира оқимлари тикланди;
- “Ўзбекистон МЭТ” АЖ биноси олдида қурилиш ишлари олиб борилаётганда телефон канализацияси ҳамда алоқа кабелларини узилиши натижасида юзага келган носозликлар бартараф этилди. Янги телефон канализацияси тикланди, оптик толали ва мис алоқа кабеллари ётқизилди, ўлчаш ишлари оли борилди;
- 500 кВли “Тошкент” ПС – “Янги-Ангрен ИЭС” АЖ оралиғидаги носозликлар жойига бориб бартараф этилди, оптик алоқа муфтаси монтаж қилинди;
- “Озодлик” ва “Юксак” подстанцияларда диспетчерлик алоқасида юзага келган носозликни бартараф этиш учун бориб ёрдам кўрсатилди;
-  “Тракторсоз” ПС – “Тошкент” ПС йўналиши бўйича АВС-3 ускунасини “ТМ-Тракторсоз” ва ТРДС каналини тиклашда мутахассис жойига чиқиб, техник ёрдам кўрсатди;
-  “Сирғали” ПС –“Адолат” ПС АВС-3 ускунасини ТРДС каналини тиклашда мутахассис жойига чиқиб техник ёрдам кўрсатди;
-  “Қўйлиқ” ПСга бориб ЕТ-81 ускунаси “Адолат” ПС йўналиши бўйича “ТМ-Адолат” захира каналидаги носозликни жойида бартараф этилди;
- ГЭС-6да Z-821, Z612 электр таъминот блоклари носозликни жойида бартараф этилди;
-  500 кВли “Ғузор” ПС – “НС-3” ПС ЕТ-83 ускунасини йўналиши бўйича коммутатор каналини тиклашда телефон орқали мутахассис техник ёрдами кўрсатилди;
- “Талимаржон ИЭС” АЖ – “Қарши” ПС йўналиши бўйича АВС-3 ускунасини “ТМ-Талимаржон” каналини қайта тиклашда телефон орқали мутахассис техник ёрдами кўрсатилди;
-  МАБ – “Сайилгоҳ"” ПС – “Северная” ПС – “Навоий” ПС – “Келес” ПС ОК-12 оптик толали кабелида ўлчаш ишлари олиб борилди;
- МАБ – “Тошкент ИЭC” АЖ GYFSTS-24 оптик толали кабелида ўлчаш ишлари олиб борилди;
- ГЭС 11 ва ГЭС 15 оралиғида ТЗГ 7x4 кабелидаги носозлик бартараф этилди;
-   “Бухоро” ПС ва “Қоракўл” ПС оралиғида OPGW-24 оптик толали кабелида 14 та муфта монтаж ишлари олиб бориши назорат қилинди;
- “Навоий МЭТ” филиали “Зарафшон” диспетчерлик хизмати ташкил қилиш масалалари кўриб чиқилди;
-  “Юксак” ПС – “Озодлик” ПС йўналиши бўйича АВС-3 ускунасидаги Озодлик ТМ ва ТРДС каналарини тиклашда жойига чиқиб техник ёрдам кўрсатилди;
-  “Сирғали” ПС – “Адолат” ПС йўналиши бўйича АВС-3 ускунасидаги Сирғали ТРДС каналарини тиклашда жойига чиқиб техник ёрдам кўрсатилди;
-  “Қашқадарё МЭТ” филиалига бориб 500 кВли “Ғузор” ПС – “НС-3” ПС йўналиши бўйича юқори частотали алоқани қайта тиклаш мақсадида ЕТ-83 ускунасини ишга туширилди ва 500 кВли “Ғузор” ПС – “Қарши” ПС йўналиши бўйича ЕТ-83 ускунасидаги НС-3 – “Қарши” ПС навбатчи канали қайта тикланди;
-  “Сирдарё ИЭС” АЖдаги ЕТ-83 ускунасини SMPSA электр таъминот блоки таъмирланди;

 
- “Тахиатош ИЭС” АЖ Тахиатош ТМ каналини қайта тиклашда телефон орқали мутахассис техник ёрдами кўрсатилди;
-  “Навоий ИЭС” АЖ – “Химия” ПС йўналиши бўйича АВС-3 ускунасидаги Навоий ТМ каналини қайта тиклашда телефон орқали мутахассис техник ёрдами кўрсатилди;
- МАБ ва “Қўйлиқ” ПС оралиғида телефон канализацияси кўчирилиши муносабати билан Фарғона йўли кўчасида 1300 метр шиша толали алоқа кабели тортилди ва 2 та муфта монтаж қилинди;
-  “Ўзбекистон МЭТ” АЖ биносини таьмирлаш ишлари вақтида, шиша толали алоқа кабелини узилиши оқибатида янги телефон канализациясига ўтказиш учун 1 та ва “Тошкент ИЭС” АЖ, БКМ, АТС 237га тортилган кабелларида 3 та муфта монтаж килинди. МТС-8000 рефлектометирида ўлчаш ишлари олиб борилди;
- Бухоро вилоятида “Бухоро-220” НС ҳамда “Қоракўл-500” ПСдаги ва Қашқадарё вилоятида Л-527 линиясида “Талимаржон ИЭС” АЖ – “Кўкдала” ПС ва “Сўғдиёна-500” ПС оралиғидаги ОPGW-24-E-9 русумли шиша толали алоқа кабелларни носозлигини бартараф қилинди;
- ОТKTИX ходимлари томонидан ТМЗ лойиҳаси бўйича “Сирғали” ПС – “Қўйлиқ” ПС оралиғида тросдаги шиша толали кабелда 12 та муфта ва 2 та ODF монтаж қилинди;
- “Зафар” ПС –“Қўйлиқ” ПС йўналиши бўйича АВС-3 ускунасидаги 22089 рақами ва ТРДС каналларини тиклашда жойига чиқиб техник ёрдам кўрсатилди;
- “Сирдарё ИЭС” АЖдаги ЕТ-83 ускунасини 3-дона LPA, 2-дона SMPSA блоклари таъмирланди;
- “Қўйлиқ” ПСдаги АВС-3 ускунасини УН ва УМ блоклари таъмирланди;
- “Қўйлиқ” ПСда диспетчерлик алоқаси учун янги каналларни ЭДТСда мавжуд платаларига улаш ва юзага келган носозликни бартараф этиш учун жойига чиқиб ёрдам кўрсатилди;
- “НП ЭСАН” МЧЖ ходимлари билан “Ўзбекистон МЭТ” АЖнинг янги бинога кўчиб ўтиши муносабати билан бинода ҳозирда мавжуд бўлган ИИАТСни маъмурий ИИАТСга алмаштириш бўйича келишувлар олиб борилди;
 
- Осиё кўчасида жойлашган “Ўзбекистон МЭТ” АЖ маъмурий биноси олдидаги ТШТТга қарашли қудуқда кабелларни улаш ишлари бажарилди;
- Л-524 линиясида “Ўзбекистон” ПС ҳамда “Обиҳаёт” ПС оралиғида 39 таянчдан 41 таянчгача 750 метр ОКГТ шиша толали кабелини осилган ҳолда ўрнатиб, иккита муфта монтаж қилинди. Носозлик бартараф этилди ва МТС-8000 рефлектометри ёрдамида ўлчаш ишлари олиб борилди;
- “Қўйлиқ” ПС – “Зафар” ПС йўналиши бўйича АВС-3 ускунасидаги Зафар ТРДС каналларини тиклашда жойига чиқиб техник ёрдам кўрсатилди;
- “Қўйлиқ” ПС – “Файзобод” ПС йўналиши бўйича ЕТ-83 ускунасидаги Файзобод ТРДС каналларини тиклашда жойига чиқиб техник ёрдам кўрсатилди;
- “Қўйлиқ” ПС – “Адолат” ПС йўналиши бўйича АВС-1 ускунасидаги "ТМ-Адолат" ва МДМ (НДЦ) каналларини тиклашда жойига чиқиб техник ёрдам кўрсатилди;
- ГЭС-6 LVK ускунасини БП-24 таъмирланди;
- “Ўзбекистон МЭТ” АЖ биносида белгиланган хоналар орасига ташланган ТСВ 100х2 кабелида ўлчаш ишлари ва шкафда крона плинтлари монтаж ишлари олиб борилди;
- 500 кВли “Тошкент” ПС – “Янги Ангрен ИЭС” АЖ оралиғидаги магистрал OPGW-12-Е-9 шиша толали алоқа кабелни техник ҳолатини МТС-8000 рефлектометрида текширилди;
- “Сирғали” ПС алоқа узели ва ЗРУ оралиғида ташланган шиша толали алоқа кабелини монтаж ишлари бажарилди ва МТС-8000 рефлектометрида текширилди;
- “Сирғали” ПС диспетчерлик алоқаси учун янги рақамли ИИАТСни ўрнатиш ва ишга тушириш учун техник ёрдам кўрсатилди;
- “Қўйлиқ” ПСда ва “Юксак” ПСда дипспетчерлик алоқасидаги носозлик бартараф этилди;
- “НП ЭСАН” МЧЖ ходимлари билан биргаликда “Ўзбекистон МЭТ” АЖнинг ҳозирда мавжуд бўлган ИИАТСни маъмурий ИИАТСга алмаштириш ишларида иштирок этилди;
- ГЭС-6 ва ГЭС-7 оралиғидаги TN-12 NE ускунасидаги каналларни қайта тиклашда жойига чиқиб ёрдам кўрсатилди;
- “Озодлик” ПСга бориб АВС-3 ускунасидаги ТРДС ва Озодлик 22018 каналларни қайта тикланди;
- “Янги-Ангрен ИЭС” АЖнинг ЕТ-83 ускунасининг 1-дона SMPSA блоки таъмирланди;
- ЮЧ секторига қарашли ЕТ-83 ускунасининг 1-дона PAPSA блоки таъмирланди;
- “ENERGO-IT” филиали МТБ ва “Юксак” ПС оралиғида (Шаҳрисабз кўчаси) шиша толали алоқа кабели (ШТАК) носоз ҳолатга келганлиги сабабли 150-метр ВОК-24 ШТАК ҳамда ТПП 30х2х0.5 150-метр алмаштирилди, 2-донадан оптик муфта монтаж қилинди. МТС-8000 ускунасида ўлчаш ишлари олиб борилди ва алоқа тизимлари ишга туширилди;
- “Тошкент шаҳар МЭТ” филиалига янги рақамли ИИАТС (АТС) ўрнатиш ва ишга туширишда жойига чиқиб амалий ёрдам кўрсатилди;
- “Юксак” ПС диспетчерлик алоқасида юзага келган носозликни бориб бартараф этилди;
- “НП ЭСАН” МЧЖ ходимлари билан биргаликда собиқ “Ўзбекэнерго” АЖ биносида жойлашган УПАТС DX-500 (АТС) алоқа ускунасига янги дастурий таъминот ўрнатилди;
- “Янги Ангрен ИЭС” АЖга қарашли ЕТ-83 ва АСК-3 ускунасининг 3 дона PAPSA, 1 дона SMPSA, 2 дона LPA, 1 дона М-ПФВЧ, 1 дона УС-1 блоклари таъмирланди;
- “Тошкент шаҳар МЭТ” филиалида ОDF аппаратурасига 8 толали оптик кабели пайвандланди;
- “McKinsey & Company” халқаро консалтинг компаниясининг лойиҳасини амалга ошириш мақсадида “ЕNERGO-IT” филиали мутахассислари жойига бориб, Самарқанд–Бухоро линиясини диагностикасини амалга оширишди. МТС-8000 ўлчов ускунасида ўлчаш ишлари олиб борилганда, Л-526 “Талимаржон ИЭС” АЖ – 500 кВли “Қоракўл” ПС ва Л-527 “Талимаржон ИЭС” АЖ – “Сўғдиёна” ПС оралиқларида носозликлар аниқланди. 220 кВли “Бухоро” ПС – 110 кВ “Марказий” ПС оралиғидаги 7 км масофада шиша толали кабел (ШТК) ётқизилмаганлиги аниқланди. ШТК қолган монтаж ва созлаш ишлари охирига етказиш ҳақида “ИЭС” АЖга хат жўнатилди;
- “Ўзбекистон МЭТ” АЖ биносидаги алоқа хонасидан ва ГЭС-1 орасига ётқизилган шиша толали алоқа кабелини ва ODFни FOX шкафига монтаж қилинди;
- “Ангрен ИЭС” АЖ - “Янги Ангрен ИЭС” АЖ йўналишидаги АСК-3 ускунасидаги Ангрен диспетчер ва коммутатор каналларин қайта тикланди;
- “Янги Ангрен ИЭС” АЖдаги ЕТ-83 ускунасининг MMI таблоси алмаштирилди ва АСК-3 ускунасининг КГ, УНЧ прм блоклари таьмирланди;
- “Файзобод” ПС - “Қўйлиқ” ПС йўналишидаги ЕТ-83 ускунасидаги Файзобод ТРДС ва 224-89 (тизим) каналларини носозлигини бартараф этилди;
- “Зафар” ПС - “Қўйлиқ” ПС йўналишидаги АВС-3 ускунасидаги Зафар ТРДС каналини носозлигини бартараф этилди;
- “Зафар” ПС БАУ автоматика блоки носозлиги аниқланиб, таьмирланди;
- “Озодлик” ПС ИНХ-88 генератор қурилмаси носозлиги таьмирланди;
- 500 кВли “Тошкент” ПС, 220 кВли “Қўйлиқ” ПС ва “Ангрен ИЭС” АЖнинг ЭДТС-66 алоқа қурилмасида юзага келган носозликларни бартараф этиш учун жойига бориб ёрдам кўрсатилди;
- “Тошкент” ПС – “Тракторсоз” ПС йўналиши бўйича АВС-1, АВС-3 ускуналаридаги ТРДС ва НДЦ канали ва ТМ каналарини тиклашда жойига чиқиб мутахассислар техник хизмат кўрсатилди;
- “Тошкент” ПС, “Сергели” ПСдаги БАУ автоматика блоки носозлиги аниқланиб, таъмирланди;
- “Қўйлиқ” ПСдаги камера электр таъминот блоки носозлиги аниқланиб, таьмирланди;
- 500 кВли “Тошкент” ПСда диспетчерлик алоқаси учун янги каналларни ЭДТСда мавжуд платаларига улаш ва юзага келган носозликни бартараф этиш учун жойларга чиқиб техник ёрдам кўрсатилди.
“Ўзбекистон МЭТ” АЖ биноси олдида шиша толали кабел узилиши ҳолатларида, янги бино ичида шиша толали кабел ётқизиш ва монтаж ишлари амалга оширилди.
Шунингдек, Марказий алоқа боғламаси (ЦУС) ходимлари алоқа каналларини видеоконференц алоқани (селектор) ўтказилиши учун тайёрлашди ва назорат қилишди: видеоконференц алоқани сифатли ўтиши таъминланди
Шу билан бирга, Ускуналарга техник хизмат кўрсатиш ва ишлатиш гуруҳининг бажарган ишлари қуйидагилардан иборат:
- “Ўзбекистон МЭТ” АЖнинг аризалари бўйича компьютерларга дастурий мажмуалар ўрнатиш ишлари бажарилди;
- “Ўзбекистон МЭТ” АЖнинг бошқармалари аризалари, “Ўзбекэнерго” АЖ биносидаги энергокорхоналар ҳамда «ENERGO-IT» филиали бўлимлари аризалари бўйича компьютерларда профилактика ишлари амалга оширилди.
 

Ҳисобот сўнггида шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, «ENERGO-IT» филиали Ахборот хизмати фаолиятига ҳам яқиндан ёрдам бермоқда. Акциядорлик жамиятининг расмий uzbekistonmet.uz веб-сайти ва унинг utube ижтимоий тармоқ каналига Ахборот хизмати томонидан тайёрланган матнли, фото-видео ҳамда инфографика маҳсулотлари юклаб борилади. Шунингдек, Очиқ маълумотлар порталига ойлик ва чораклик ҳисоботларни юклаш ишида ҳам «ENERGO-IT» филиали техник муҳандислари беминнат кўмакчи.

Бундан ташқари, “Инфографика” студияси фаолияти ҳам «ENERGO-IT» филиалининг етакчи муҳандиси ёрдами билан амалга оширилмоқда.

Умуман олганда, «ENERGO-IT» филиали “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг маъмурий, диспетчерлик ва технологик алоқа ҳамда телеахборот каналлари узлуксиз ишлашини таъминлаш, шунингдек, рақамли, муассасавий, ишлаб чиқариш-автоматик телефон станциялари, диспетчерлик коммутаторлари, юқори частотали алоқа, телемеханика, радиоалоқа, алоқа боғламалари электртаъминоти, кабелли, оптик-толали ҳамда радиорелели алоқа тизимлари ускуналарини эксплуатация қилиш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича режалаштирган ишларини амалга ошириб келмоқда.

 ✍️ Илҳом Сафаров, “ENERGO-IT” филиали директори

 

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

 

>