Янгиликлар
2021 йил сарҳисоби. 16-сонли: «Юридик бошқармаси: 2021 йилда мингдан зиёд расмий ҳужжатлар ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди»
  • 11.02.2022
  • 425

“Ўзбекистон МЭТ” акциядорлик жамияти Юридик бошқармаси томонидан 2021 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот

“Ўзбекистон МЭТ” акциядорлик жамияти (келгусида – Жамият деб юритилади) Юридик бошқармаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 19 январь кунги ПҚ-2733-сонли қарори ҳамда лавозим йўриқномасида белгиланган вазифаларни бажариб келмоқда.

 

Хусусан, Жамият бошқаруви раиси томонидан 2021 йил 12 ойида имзоланган 396 та буйруқлар ҳамда бошқарув раисининг ўринбосарлари томонидан имзоланган 485 та кўрсатмалар ҳуқуқий экспертизасидан ўтказилиб, уларнинг қонунийлиги ўрганилгандан сўнг раҳбарлар томонидан имзолашга тавсия қилинган, уларнинг 230 дан ортиғи амалдаги қонунчиликка мувофиқлаштириш, хато ва камчиликларни баратарф этиш учун қайтарилган.

Шартномалар ва юридик хусусиятга эга бўлган бошқа ҳужжатларнинг лойиҳалари ҳуқуқий экспертизасини амалга ошириш юзасидан 73 та хорижий давлатлар билан шартномалар ва келишувлар лойиҳаси, 65 га яқин бошқа турдаги шартномалар ҳамда 240 га яқин ёзишма хатлар ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, расмийлаштиришга тавсия этилди, 100 дан ортиқ шартнома ва ёзишма хатлар лойиҳаси қонунчилик номаларига мувофиқ эмаслиги боис қайтарилди.

Шунингдек, Юридик бошқармаси томонидан Жамиятнинг қонун-норма ижодкорлиги фаолиятида фаол иштирок этиб, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифларни тайёрлаш масалаларида таркибий бўлимлар билан ҳамкорлик ўрнатиб, уларнинг бу борадаги фаолиятини мувофиқлаштириб келмоқда.

 

Жумладан, “Янги 500 кВ кучланишли “Ҳалқа” нимстанцияси ҳамда 220 кВ ва 500 кВ кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларини қуриш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойихаси, Вазирлар Маҳкамасининг “Навоий иссиқлик электр станциясидан 220 кВли “Бесопан” ўчириб-ёқиш пунктигача 177 км узунликдаги 220 кВли электр узатиш тармоғини 500 кВли габаритда қуриш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 10 июндаги 372-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан лойиҳаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хоразм вилоятида қуввати 174 МВт бўлган газ-поршенли электр станциясини қуриш” инвестиция лойихасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси, “Электр энергияси ва табиий газ соҳаларини ислоҳ қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳаси, “Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси сув ва энергетика ресурсларидан оқилона фойдаланиш, жорий йилда кутилаётган қурғоқчиликнинг олдини олиш ҳамда республикада узлуксиз ва ишончли электр энергияси билан таъминлаш” бўйича Вазирлар Маҳкамаси Фармойиши лойиҳаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Сурхондарё вилоятида қуввати 1500-1600 МВт бўлган комбинацияланган циклли иссиқлик электр станциясини қуриш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори лойиҳаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент вилоятида қуввати 240 мвт бўлган буғ-газ электр станцияси ва қуввати 230 мвт бўлган газ-поршенли электр станциясини қуриш ҳамда Бухоро вилоятида қуввати 270 мвт бўлган газ-поршенли электр станциясини қуриш” инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойихаси ва бошқа бир қанча лойиҳаларга таклифлар бериб келинмоқда.

Юридик бошқарма томонидан Ходимлар билан ишлаш бошқармаси ва Ахборот хизмати билан ҳамкорлигида Жамият ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириб, уларга қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти етказиб берилмоқда. Шу мақсадда прокуратура, суд ва бошқа органлар билан ҳамкорликда тарғибот ишлари режаси тузилиб, ижро қилиниб келинмоқда.

Масалан, 2021 йил 19 февралда “Бухоро МЭТ” филиали подстанция ва гуруҳларда ходимларнинг малакасини ошириш мақсадида ўқув машғулотлари, 2021 йил 9 апрелда “Сурходарё МЭТ” филиали ходимлари ва Жамият етакчи юрисконсульти С.Ғуломов иштирокида “Коррупцияни енгишнинг ягона йўли-бефарқ бўлмаслик” мавзусидаги тарғибот йиғилиши, 2021 йил август ойида “Ички меҳнат тартиб қоидалари” мавзусида тарғибот йиғилиши ва шу каби бошқа йиғилишлар ўтказилди.

 

Шу билан бирга, Бошқарма томонидан Шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларини юритишда, вужудга келадиган низоларни судгача ҳал этиш ҳамда суд процесларида Жамият манфаатларини етарли даражада ҳимоя қилиб келинмоқда.

Масалан, 2021 йил 9 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси томонидан Тошкент туманлараро иқтисодий судига ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш ва "Ўзбекистон МЭТ" АЖ ҳисобидан 171 900 000 сўм миқдорида жарима ундириш юзасидан киритган даъво аризаси кўрмасдан қолдиришга эришиб, Жамият фойдасига ижобий ҳал этилди.

 

2021 йил 11 октябрь куни Тошкент туманлараро иқтисодий судида “Ўзэлектртармоқ” УК ҳамда “Қашқадарё ҲЭТК” АЖ ўртасида 2017 йил 5 декабрь куни имзоланган 21/178-сонли шартнома бўйича кўриб, чиқилган 4-1001-2112/24674-сонли ишда иштирок этиб, Жамият ҳисобига 673 572 110 сўм миқдорида фойда келтирилди.

2021 йил 24 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан “Ўзбекистон МЭТ” АЖнинг Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонунинг 14-моддаси талаблари бузилганлиги юзасидан кўриб чиқилган 17/62-сонли ишда иштирок этиб, Жамият фойдасига ижобий ҳал этилди.

 

2021 йил 14 октябрь куни Тошкент туманлараро иқтисодий судида даъвогар “Оптик алоқа қурилиш” МЧЖ “Ўзбекистон МЭТ” АЖ ҳисобидан 393 493 452,45 сўм пул маблағини ундириш юзасидан киритган аризаси бўйича келишув битими имзоланиши натижасида Жамият фойдасига 3 934 931,52 сўм фойда келтирилди.

2021 йил 18 май куни Бухоро туманлараро иқтисодий судида кўриб чиқилган 2105/1710-сонли иқтисодий иш юзасидан “Ўзбекистон МЭТ” АЖ фойдасига “Таъмирқурилиш” ҲК ҳисобидан 31 323 061,36 сўм фойда ундирилишига эришилди.

 

  2021 йилнинг 15 октябрь куни “Ангрен ИЭС” АЖ томонидан “Ўзбекистон МЭТ” АЖ ҳисобидан 7 126 202 200 сўм ундириш тўғрисида иқтисодий судида кўриб чиқилган 4-1001-2105/41495-сонли иш Жамият фойдасига ижобий ҳал этилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрда “Электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 1050-сонли қарорига мувофиқ филиал юрисконсультлари томонидан жорий йилнинг 5 октябрь кунига қадар юридик ва жисмоний шахсларнинг муҳофаза зоналарида ўзбошимчалик билан қурган объектларига маҳаллий давлат органлари билан ҳамкорликда чоралар кўриб келинмоқда.

Жумладан бугунги кунга қадар 1303 та ноқонуний қурилган объектлар аниқланиб, Юридик шаҳслар томонидан “Бухоро МЭТ” филиалида 33 та, “Тошкент шаҳар МЭТ” филиалида 6 та, “Тошкент МЭТ” филиалида 61 та, “Қашқадарё МЭТ” филиалида 4 та, “Навоий МЭТ” филиалида 4 та ва “Хоразм МЭТ” филиалида 5 та жами 113 та аниқланган, қолган жисмоний шахслар томонидан “Бухоро МЭТ” филиалида 363 та, “Самарқанд МЭТ” филиалида 181 та, “Сирдарё МЭТ” филиалида 48 та, “Сурхондарё МЭТ” филиалида 38 та, “Хоразм МЭТ” филиалида 83 та, “Қашқадарё МЭТ” филиалида 41 та, “Навоий МЭТ” филиалида 229 та, “Наманган МЭТ” филиалида 27 та, “Тошкент шаҳар МЭТ” филиалида 15 та, “Тошкент МЭТ” филиалида 105 та, “Фарғона МЭТ” филиалида 14 та, “Андижон МЭТ” филиалида 7 та ва “Жиззах МЭТ” филиалида 39 та жами 1190 таси жисмоний шахсларни ташкил этган.

 

Уларнинг барчасига огоҳлантириш хатлари юборилгандан сўнг, “Бухоро МЭТ” филиалида 310 та, “Самарқанд МЭТ” 8 та, “Навоий МЭТ” филиалида 12 та, “Сирдарё МЭТ” филиалида 3 та, “Наманган МЭТ” филиалида 21 та ва “Хоразм МЭТ” филиалида 3 та жами 357 та объект ихтиёрий равишда эгаси томонидан бузилган. Қолган “Бухоро МЭТ” филиалида 396 та, “Самарқанд МЭТ” филиалида 173 та, “Қашқадарё МЭТ” филиалида 45 та, “Сирдарё МЭТ” филиалида 45 та, “Фарғона МЭТ” филиалида 14 та, “Наманган МЭТ” филиалида 5 та, “Андижон МЭТ” филиалида 7 та, “Тошкент шаҳар МЭТ” филиалида 10 та, “Сурхондарё МЭТ” филиалида 38 та, “Навоий МЭТ” филиалида 233 та ва “Хоразм МЭТ” филиалида 88 та жами 1054 та объектлар юзасидан маҳаллий давлат ҳокимиятлари ҳамда прокуратура органларига чора кўришлик учун ҳужжатлар тақдим этилган, булар ичидан “Сирдарё МЭТ” филиалида 45 та “Фарғона МЭТ” филиалида 14 та “Қашқадарё МЭТ” филиалида 10 та “Андижон МЭТ” филиалида 7 та, “Наманган МЭТ” филиалида 1 та, “Навоий МЭТ” филиалида 114 та, “Хоразм МЭТ” филиалида 44 та ва “Сурхондарё МЭТ” филиалида 20 та жами 294 та холат бўйича даъво аризалар жойлардаги суд органларига киритилган.

Суд органлари томонидан мажбурий тартибда буздириш юзасидан “Сирдарё МЭТ” филиалида 31 та, “Сурхондарё МЭТ” филиалида 12 та, “Фарғона МЭТ” филиалида 8 та, “Навоий МЭТ” филиалида 93 та, “Жиззах МЭТ” филиалида 39 та, “Тошкент МЭТ” филиалида 2 та ва “Хоразм МЭТ” филиалида 44 та жами 229 та ҳолат бўйича қарорлар қабул қилиниб, ҳудудлардаги Мажбурий ижро бюроси бошқармаларига юборилган, улардан “Сирдарё МЭТ” филиалида 14 та, “Сурхондарё МЭТ” филиалида 8 та, “Навоий МЭТ” филиалида 3 та, “Тошкент МЭТ” филиалида 23 та, “Наманган МЭТ” филиалида 1 та жами 49 та даъво аризалари бўйича кадастр ва бошқа етарли далиллар мавжуд эмаслиги боис рад этилган. Мажбурий ижро бюроси томонидан “Сирдарё МЭТ” филиалида 28 та, “Хоразм МЭТ” филиалида 27 та ва “Навоий МЭТ” филиалида 70 та “Тошкент МЭТ” филиалида 2 та ва “Жиззах МЭТ” филиалида 30 та жами 157 та обеъкт мажбурий тартибда буздирилишига эришилган.

 

Бугунги кунда суд органларида 65 та холат бўйича суд процесслари давом этмоқда.

        Шу билан бирга, Жамиятни молиявий қўллаб қувватлаш, харажатларини қисқартириш мақсадида 2020 йилнинг 25 март куни Юридик бошқармаси томонидан муҳофаза зоналарида ўзбошимчалик билан қурган объектларга чора кўришликни жойлардаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси билан ҳамкорликда амалга оширилиши юзасидан 01-11/2-сонли факсограмма чиқарилган.

Бевосита юридик хизмат томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси орқали жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган 65 та ва ундан ортиқ ариза ҳамда шикоятлар ҳал қилинди.

✍️ Шерзод Ахмедов, Юридик бошқармаси бошлиғи

 

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 t.me/uzmetaxborotxizmati

>