«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Мустақил электр энергиясини ишлаб чиқарувчи корхоналар билан ишлаш бўлими энергетика соҳаси, хусусан электр энергетика тармоғида давлат-хусусий шериклиги асосида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини — лойиҳаларнинг лойиҳаолди ҳужжатлари тайёрлашдан бошлаб тендер ва танловлар ўтказиш, лойиҳа амалга оширилиб, фойдаланишга топширилгунга қадар бажарилган ишларга ҳамроҳлик қилишдан иборат.
Бўлимда инвестицион лойиҳаларнинг электр таъминоти умумтизимига уланиши, хусусан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ тасарруфидаги юқори кучланишли электр тармоқлари билан интеграцияси бўйича муҳим вазифани бажаради.
Ижозатингиз билан бўлим томонидан нафақат 2021 йилда, балки айни пайтда амалга оширилаётган инвеситицион лойиҳалар ҳақида қисқача маълумотларни тақдим этиш орқали уларни амалга ошириш бўйича айни пайтдаги босқичлари тўғрисида маълумотнома тақдим этсак.
“Nur Navoi Solar” МЧЖ (“Masdar” – БАА) томонидан Навоий вилояти Кармана туманида қуввати 100 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш ва ишлатиш лойиҳаси тўғрисида маълумот
Лойиҳа номи: Навоий вилояти Кармана туманида қуввати 100 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш (Scaling Solar-1) лойиҳаси.
Лойиҳанинг қиймати: 110 млн АҚШ доллари.
Ишлаб чиқариш қуввати: Йиллик 260 млн кВт∙соат электр энергияси ишлаб чиқариш.
Газ тежамкорлиги: 78,7 млн куб/метр табиий газ.
Иссиқхона газ чиқиндиларининг камайиши: йиллик 160,000 тн.
Умумий панеллар сони: 292 236 та.
Инвесторлар: Бирлашган Араб Амирликларининг “Abu Dhabi Future Energy Company – Masdar” компанияси (100 %).
Айни пайтда лойиҳа фойдаланишга топширилган ва электр таъминоти умумтизимига ишлаб чиқарилган электр энергиясини етказиб бермоқда.
“Tutly Solar” МЧЖ (“Total Eren SA” – Франция) томонидан Самарқанд вилояти Нуробод туманида қуввати 100 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш ва ишлатиш лойиҳаси тўғрисида маълумот
Лойиҳа номи: Самарқанд вилояти Нуробод туманида қуввати 100 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш лойиҳаси.
Лойиҳанинг қиймати: 110 млн АҚШ доллари.
Ишлаб чиқариш қуввати: йиллик 275 млн кВт∙соат электр энергияси ишлаб чиқариш.
Газ тежамкорлиги: 78,7 млн куб/метр газ.
Иссиқхона газ чиқиндиларининг камайиши: йиллик 160,000 тн.
Умумий панеллар сони: 295 164 та.
Инвесторлар: Франциянинг “Total Eren SA” компанияси (100 %).
“ACWA Power Dzhankeldy” МЧЖ ва “ACWA Power Bash wind” МЧЖ (“ACWA Power” – Саудия Арабистони) компаниялари томонидан Бухоро вилояти Пешку ва Ғиждувон туманларида умумий қуввати 1 000 МВт 2 та шамол электр станцияларини қуриш ва ишлатиш лойиҳалари тўғрисида маълумот
Лойиҳалар номи:
1. Бухоро вилояти Ғиждувон туманида қуввати 500 МВт бўлган шамол станциясини қуриш (Бош) лойиҳаси;
2. Бухоро вилояти Пешкў туманида қуввати 300-500 МВт бўлган шамол станциясини қуриш (Жонкелди) лойиҳаси.
Лойиҳаларнинг умумий қиймати: 1,3 млрд АҚШ доллари.
Умумий ишлаб чиқариш қуввати: йиллик 3,6 млрд кВт∙соат электр энергияси ишлаб чиқариш.
Газ тежамкорлиги: 1,1 млрд куб/метр газ.
Инвестор: Саудия Арабистонининг “International Company for water and power projects” (ACWA Power) компанияси (100 %).
Иш ўринлари: Станцияларнинг қурилиш даврида 1000-1400 тагача иш ўрни яратилади, ишга тушгандан сўнг 40-50 та доимий иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.
“Shamol Zarafshon Energy” МЧЖ (“Masdar” – БАА) томонидан Навоий вилояти Томди туманида қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш ва ишлатиш лойиҳаси тўғрисида маълумот
Лойиҳа номи: Навоий вилояти Томди туманида қуввати 500 МВт бўлган шамол станциясини қуриш лойиҳаси.
Лойиҳанинг қиймати: 600 млн. АҚШ доллари.
Ишлаб чиқариш қуввати: йиллик 1,8 млрд кВт∙соат электр энергияси ишлаб чиқариш.
Газ тежамкорлиги: 546 млн куб метр газ.
Инвесторлар: Бирлашган Араб Амирликларининг “Abu Dhabi Future Energy Company – Masdar” компанияси (100 %).
Иш ўринлари: Станциянинг қурилиш даврида 700 тагача иш ўрни яратилади, ишга тушгандан сўнг 20-25 та доимий иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.
Сурхондарё вилояти Шеробод туманида қуввати 457 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш лойиҳаси тўғрисида маълумот
Лойиҳа номи: Сурхондарё вилояти, Шеробод туманида қуввати 457 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш (Шеробод-1) лойиҳаси.
Лойиҳанинг дастлабки қиймати: 260 млн АҚШ доллари.
Ишлаб чиқариш қуввати: йиллик 1 040 млн кВт∙соат электр энергияси ишлаб чиқариш.
Газ тежамкорлиги: 315 млн куб/метр газ.
Инвестор: Осиё тараққиёт банкининг техник кўмагида ўтказилган танлов натижаларига кўра – Abu Dhabi Future Energy Company PJSC (Masdar).
Инвестиция улуши: Инвестор таъсисчилари (20 %) ва Халқаро молия институтларининг кредит маблағлари (80 %).
Жойлашган манзили: Лойиҳа Сурхондарё вилояти Шеробод тумани ҳудудидаги 601 га ер майдонида амалга оширилади.
Лойиҳа ишга тушиш вақти: 2023 йил август.
Лойиҳа доирасида амалга ошириладиган ишлар:
- Қуввати 457 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш;
- 220/110/10 кВ кучланишли янги подстанция қуриш;
- Узунлиги 50 км бўлган икки занжирли 220 кВ кучланишли электр узатиш ҳаво линиясини қуриш.
Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида ҳамда Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида ҳар бирининг қуввати 200 МВтдан кам бўлмаган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш лойиҳалари тўғрисида маълумот
Лойиҳалар номи: Scaling Solar 2:
1. Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида қуввати 200 МВтдан кам бўлмаган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш лойиҳаси.
2. Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида қуввати 200 МВтдан кам бўлмаган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш лойиҳаси.
Жойлашган манзили: Лойиҳалар Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани ҳудудидаги 500 га ҳамда Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани ҳудудидаги 600 га ер майдонларида амалга оширилади.
Лойиҳа ишга тушиш вақти: 2023 йил август.
Қорақалпоғистон Республикасининг Қораўзяк туманида қуввати 100 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш лойиҳаси тўғрисида маълумот
Лойиҳа номи: Қорақалпоғистон Республикасининг Қораўзяк туманида қуввати 100 МВт бўлган шамол станциясини қуриш (“Қоратов-1”) лойиҳаси.
Лойиҳанинг қиймати: 110 млн АҚШ доллари.
Ишлаб чиқариш қуввати: Йиллик 350 млн кВт∙соат электр энергияси ишлаб чиқариш.
Газ тежамкорлиги: 106 млн куб/метр газ.
Инвесторлар: Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг техник кўмагида ўтказилаётган танлов натижаларига кўра аниқланади.
Жойлашган манзили: Лойиҳа учун Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний ҳамда Қораузяк туманларидан 1 678 га ер майдонлари бошланғич таҳлилларни амалга ошириш учун ажратилган, таҳлиллар якунига кўра лойиҳа ер майдони аниқланади.
Лойиҳа ишга тушиш вақти: 2023 йил.
“Phanes Group”компанияси томонидан Навоий вилояти Нурота туманида қуввати 200 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш лойиҳаси тўғрисида маълумот
Лойиҳа номи: Навоий вилояти Нурота туманида қуввати 200 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш лойиҳаси.
Лойиҳанинг дастлабки қиймати: 200 млн АҚШ доллари.
Ишлаб чиқариш қуввати: Йиллик 500 млн кВт∙соат электр энергияси ишлаб чиқариш.
Газ тежамкорлиги: 151 млн куб метр газ.
Инвесторлар: Бирлашган Араб Амирликларининг “Phanes Group” компанияси (100 %).
Республика бўйлаб умумий қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш лойиҳалар тўғрисида маълумот
Лойиҳалар номи: Scaling Solar 3:
1. Бухоро вилоятида қуввати 250 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш лойиҳаси.
2. Наманган вилоятида қуввати 150 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш лойиҳаси.
3. Хоразм вилоятида қуввати 100 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш лойиҳаси.
Лойиҳанинг умумий қиймати: Аниқланмоқда. (Бошланғич ҳисоб-китобга кўра тахминан 500 млн АҚШ доллари).
Умумий ишлаб чиқариш қуввати: Йиллик 1,1 млрд кВт∙соат электр энергияси ишлаб чиқариш.
Газ тежамкорлиги: 345 млн куб/метр газ.
Жойлашган манзиллари: Лойиҳалар Бухоро, Наманган ва Хоразм вилоятларида амалга оширилади.
Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний ва Қораўзяк туманларида қуввати 200 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш лойиҳаси тўғрисида маълумот
Лойиҳа номи: Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний ва Қораўзяк туманларида қуввати 200 МВт бўлган шамол станциясини қуриш ("Қоратов-2") лойиҳаси.
Ишлаб чиқариш қуввати: йиллик 788 млн кВт∙соат электр энергияси ишлаб чиқариш.
Газ тежамкорлиги: 239 млн куб/метр газ.
Инвесторлар: Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг техник кўмагида ўтказилаётган танлов натижаларига кўра аниқланади.
Жойлашган манзили: Лойиҳа Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний ва Қораўзяк туманларида қурилади (қуввати 100 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш лойиҳаси ер майдони ёнида жойлашади).
Лойиҳа ишга тушиш вақти: 2024-2025 йиллар.
Келгусида амалга ошириладиган ишлар:
2021 йил октябрь ойида лойиҳа ер майдонида шамол кўрсаткичларини ўлчаш ускуналари тўлиқ ўрнатилди (3 та шамол мачталари).
2022 йил октябрга қадар шамол кўрсаткичларини йиғиш ва таҳлиллар ўтказиш.
2022 йил ноябрда таҳлил натижаларига кўра танлов эълон қилиш.
Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида қуввати 400 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш лойиҳаси тўғрисида маълумот
Лойиҳалар номи: ADB Solar 2:
1. Қашқадарё вилоятида қуввати 300 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш лойиҳаси.
2. Фарғона вилоятида қуввати 100 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш лойиҳаси.
Лойиҳанинг умумий қиймати: Аниқланмоқда. (Бошланғич ҳисоб-китобга кўра тахминан 350 млн АҚШ доллари).
Умумий ишлаб чиқариш қуввати: Йиллик 900 млн кВт∙соат электр энергияси ишлаб чиқариш.
Газ тежамкорлиги: 330 млн/куб метр газ.
Инвесторлар: Осиё тараққиёт банкининг техник кўмагида ўтказиладиган танлов натижасига кўра аниқланади.
Жойлашган манзиллари: Лойиҳа Қашқадарё вилоятида қурилади.
Тошкент вилоятида қуввати 240 МВт бўлган БГҚ ва 230 МВт бўлган газ-поршенли иссиқлик электр станциясини қуриш лойиҳаси тўғрисида маълумот
Лойиҳа номи: Тошкент вилоятида қуввати 240 МВт бўлган БГҚ ва 230 МВт бўлган газ-поршенли иссиқлик электр станциясини қуриш лойиҳаси.
Лойиҳанинг қиймати: 300 млн АҚШ доллари.
Ишлаб чиқариш қуввати: йиллик 3,9 млрд.кВт•соат электр энергияси ишлаб чиқариш.
Инвесторлар: Туркия Республикасининг “Aksa Enerji Üretim A.Ş.” компанияси (100 %).
Жойлашган манзили: Лойиҳа Тошкент вилояти Қибрай тумани ҳудудидаги 7,3 га ер майдонида амалга оширилди.
Айни пайтда лойиҳа ишга туширилган.
Бухоро вилоятида қуввати 270 МВт бўлган иссиқлик электр станциясини қуриш лойиҳаси тўғрисида маълумот
Лойиҳа номи Бухоро вилоятида қуввати 270 МВт бўлган иссиқлик электр станциясини қуриш лойиҳаси.
Лойиҳанинг қиймати: 150 млн АҚШ доллари.
Ишлаб чиқариш қуввати: Йиллик 2,2 млрд.кВт•соат электр энергияси ишлаб чиқариш.
Инвесторлар: Туркия Республикасининг “Aksa Enerji Üretim A.Ş.” компанияси (100 %).
Жойлашган манзили: Лойиҳа Бухоро вилояти Бухоро тумани ҳудудидаги 6 га ер майдонида.
Айни пайтда лойиҳа ишга туширилган.
Хоразм вилоятида қуввати 174 МВт бўлган иссиқлик электр станциясини қуриш лойиҳаси тўғрисида маълумот
Лойиҳа номи: Хоразм вилоятида қуввати 174 МВт бўлган иссиқлик электр станциясини қуриш лойиҳаси.
Лойиҳанинг қиймати: 150 млн АҚШ доллари.
Ишлаб чиқариш қуввати: йиллик 1,4 млрд. кВт•соат электр энергияси ишлаб чиқариш назарда тутилган.
Инвесторлар: Туркия Республикасининг “Hidro Enerji A.Ş.” компанияси (100 %).
Жойлашган манзили: Лойиҳа Хоразм вилояти, Янгиариқ тумани ҳудудидаги 6 га ер майдонида.
Айни пайтда лойиҳа ишга туширилиш арафасида.
Тошкент вилоятида қуввати 240 МВт бўлган иссиқлик электр станциясини қуриш лойиҳаси тўғрисида маълумот
Лойиҳа номи Тошкент вилоятида қуввати 240 МВт бўлган иссиқлик электр станциясини қуриш лойиҳаси.
Лойиҳанинг қиймати: 150 млн АҚШ доллари.
Ишлаб чиқариш қуввати: йиллик 2,0 млрд.кВт•соат электр энергияси ишлаб чиқариш.
Инвесторлар: Туркия Республикасининг "Cengiz Enerji" компанияси (100 %).
Жойлашган манзили: Лойиҳа Тошкент вилояти, Қибрай тумани ҳудудидаги 4,5 га ер майдонида қурилмокда.
Айни пайтда лойиҳа ишга туширилиши арафасида.
Сирдарё вилоятида қуввати 1500 МВт бўлган иссиқлик электр станциясини қуриш лойиҳаси тўғрисида маълумот
Лойиҳа номи: Сирдарё вилоятида қуввати 1500 МВт бўлган иссиқлик электр станциясини қуриш лойиҳаси.
Лойиҳанинг қиймати: 1,2 млрд АҚШ доллари.
Ишлаб чиқариш қуввати: йиллик 12 млрд.кВт•соат электр энергияси ишлаб чиқариш.
Инвесторлар: Саудия Арабистони Қироллигининг “ACWA Power” компанияси (100 %).
Жойлашган манзили: Лойиҳа Сирдарё вилояти, Ширин шаҳри ҳудудидаги 90 га ер майдонида.
Сурхондарё вилоятида қуввати 1530-1600 МВт бўлган иссиқлик электр станциясини қуриш лойиҳаси тўғрисида маълумот
Лойиҳа номи: Сурхондарё вилоятида қуввати 1530–1600 МВт бўлган иссиқлик электр станциясини қуриш лойиҳаси.
Лойиҳанинг қиймати: 1,2 млрд АҚШ доллари.
Ишлаб чиқариш қуввати: йиллик 12,3 млрд.кВт•соат электр энергияси ишлаб чиқариш.
Инвесторлар: Нидерландиянинг “Stone City Energy” компанияси (100 %).
Жойлашган манзили: Лойиҳа Сурхондарё вилояти, Ангор тумани ҳудудидаги 150 га ер майдонида қурилмоқда.
Сирдарё вилоятида қуввати 220 МВт бўлган иссиқлик электр станциясини қуриш лойиҳаси тўғрисида маълумот
Лойиҳа номи: Сирдарё вилоятида қуввати 220 МВт бўлган иссиқлик электр станциясини қуриш лойиҳаси.
Лойиҳанинг қиймати: 150 млн АҚШ доллари.
Ишлаб чиқариш қуввати: Йиллик 1,8 млрд.кВт•соат электр энергияси ишлаб чиқариш.
Инвесторлар: Туркия Республикасининг "Cengiz Enerji" компанияси (100 %).
Жойлашган манзили: Лойиҳа Сирдарё вилояти, Ховос тумани ҳудудидаги 7 га ер майдонида қурилмоқда.
Мустақил электр энергиясини ишлаб чиқарувчи корхоналар билан ишлаш бўлимининг штат бирлиги бўлим бошлиғи ва 3 нафар мутахассисдан ташкил топган бўлиб, бўлим Давлат-хусусий шериклиги тамойиллари асосида амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида Халқаро молия институтлари ва Хорижий инвесторлар билан олиб бориладиган музокаралар, тегишли битимларнинг лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни имзолаш, лойиҳалар доирасида генерация қувватларини лойиҳа ҳужжатларини кўриб чиқиш, келишиш, улар билан боғлиқ тармоқ инфратузилмаларини барпо этиш, ёқилғи таъминоти, ягона энерготизимга улаш ва бошқа “Ўзбекистон МЭТ” АЖнинг мажбуриятларини бажарилишини Жамиятнинг тегишли бош бошқарма, бошқарма, бўлим, хизмат ва магистрал электр тармоқлари филиаллари билан биргаликда мувофиқлаштиришдан иборат.
✍️ Акмал Аббасов, Мустақил электр энергиясини ишлаб чиқарувчи корхоналар билан ишлаш бўлими бошлиғи
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати