Янгиликлар
2021 йил сарҳисоби. 13-сонли: «Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини жорий қилиш бўлими: Халқаро аудиторлик ташкилотидан “ижобий аудиторлик хулосаси” олинди»
  • 08.02.2022
  • 478

Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини жорий қилиш бўлими 3 та штат бирлигидан (Бўлим бошлиғи ва 2 нафар мутахассис ходимлардан) иборат.

Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини жорий қилиш бўлимининг асосий иш вазифаси: Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари талабларига мувофиқ тузилган молиявий ҳисоботларни, Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари талабларига мувофиқ трансформация қилиш, молиявий ҳисоботларни тузиш ва аудитдан ўтказиш.

 

Бўлимнинг 2021 йилги фаолиятига тўхталишдан олинг, ижозатингиз билан, 2020 йилда амалга оширилган ишларга қисқача тўхталиб ўтсак.

2020 йил сарҳисоби:

-        Акциядорлик жамиятининг 2020 йил 5 мартдаги 70-сонли буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4611-сонли қарори ижросини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди;
-        Жамиятнинг 2020 йил 29 июндаги 191-сонли буйруғи билан Молиявий ҳисоботларни халқаро стандартлари талабларига мувофиқ бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ҳисоботларни шакллантириш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш тўғрисида буйруқ имзоланди;
-        Жамиятнинг 2020 йил 29 июндаги 192-сонли буйруғи билан, Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларини жорий қилиш бўлими тўғрисида Низом тасдиқланди;
-        2020 йил 20 июнда Жамият сайтида аккредитациядан ўтган ўқув муассасалари ўртасида ходимларни ўқитиш бўйича танлов эълон қилинди;
-        2020 йил ноябрь-декабрь ойларида Жамиятнинг жами 20 нафар ходимлари Бухгалтер ва аудиторлар миллий ассоцияси томонидан “Молиявий ҳисоб-1” курсида малака ошириб сертификатларга эга бўлди.
-        2019 йил учун тузилган молиявий ҳисоботларга 2020 йил июнь ойида “Назорат-Аудит” аудиторлик ташкилоти томонидан ижобий аудиторлик хулосаси берилди;
-        2020 йил учун Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари талабларига мувофиқ тузилган молиявий ҳисоботларни, Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари талабларига мувофиқ трансформация қилинди.

 

2021 йил сарҳисоби:

-        Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда “Норма” профессионал ривожлантириш маркази ҳамкорлигида “МҲХС асослари” курси бўйича МҲХС бўлимининг барча ходимлари таҳсил олиб, якунидаInstitute of Professional financial managers” институтининг “The diploma in fundamentals of the IFRS” сертификати ҳамда Халқаро менеджер дипломини қўлга киритишди;
-        Жамиятнинг 2021 йил 29 мартдаги № 113-сонли буйруғи билан 2020 йил учун Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ молиявий ҳисоботларни тузиш бўйича ҳисоб сиёсати тасдиқланди;
-        2019–2021 йиллар учун МҲХС бўйича консолидациялашган (жамланма) молиявий ҳисоботларни Халқаро аудиторлик текширувидан ўтказиш мақсадида жамият Харидлар бўйича комиссиясининг 2021 йил 5 февралдаги CS-05-сонли баённомасига биноан “Ernst & Young” МЧЖ Халқаро аудиторлик ташкилоти билан 2021 йил 31 мартдаги № MUTS/CS-1/2-сонли шартнома имзоланди.
-        Жамиятнинг 2021 йил 7 майдаги 160-сонли буйруғи билан Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари талабларига мувофиқ тузилган молиявий ҳисоботларни Халқаро аудиторлик текширувидан ўтказиш бўйича бир қатор вазифалар белгилаб берилди. Жумладан:
-        Жамиятнинг 2021 йил 27 июлдаги 229-сонли буйруғига биноан 2021 йил учун Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ молиявий ҳисоботларни тузиш бўйича ҳисоб сиёсати тасдиқланди;
-        2019-2021 йиллар учун тузилган молиявий ҳисоботларни Халқаро тажрибага эга бўлган “HLB Tashkent” МЧЖ консултантлари ёрдамида қайтадан кўриб чиқилди ва якунда тегишли тавсиялар асосида ҳисобнинг камчиликлари бартараф этилди;
-         36-сонли “Активларнинг қадрсизланиши” МҲХС талабларига мувофиқ жамият активларини қадрсизланишга текшириш бўйича KPMG “Valuation and Consalting” МЧЖ билан 2021 йил 21 сентябрда UZB-21-00018-сонли шартнома имзоланди;
-        Жамиятнинг 2021 йил 5 ноябрдаги 334-сонли буйруғи билан KPMG “Valuation and Consalting” МЧЖ томонидан активларни қадрсизланишга текшириш бўйича якуний ҳисоботларни Жамият комиссиясига тақдим этиш, ишни кўриб чиқиш ва қабул қилиш тўғрисида ишчи гуруҳ аъзолари тасдиқланди;
-        2021 йил 4 октябрда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири раислигида ўтган “Энергия самарадорлиги ва қайта тикланувчи энергия манбааларини ривожлантириш масалалари бўйича Республика Комиссияси мажлиси”нинг 168-сон баёни 12-бандига мувофиқ “Ўзбекистон мииллий электр тармоқлари” АЖнинг молиявий ҳолатини тўлиқ аудитдан ўтказиш бўйича “KPMG Audit” МЧЖ билан 2021 йил 8 ноябрда C-UZA-21-00177-сонли шартнома имзоланди ва Жамиятнинг 2021 йил 10 декабрдаги 367-сонли буйруғи билан ишчи гуруҳ таркиби шакллантирилиб, аудит текширувини ўтказиш бўйича масъул ходимллар саралаб олинди;
-        2021 йил 21 декабрда “Ernst & Young” МЧЖ Халқаро аудиторлик ташкилоти томонидан 2019-2020 йиллар учун тузилган молиявий ҳисоботларга “Ижобий аудиторлик хулосаси” берилди;
-        2021 йил 22 декабрда Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Энергетика вазирлигига 2019-2020 йиллар учун тузилган МҲХС бўйича молиявий ҳисоботларга “Ernst & Young” МЧЖ Халқаро аудиторлик ташкилоти томонидан берилган “Ижобий аудиторлик хулосаси” тақдим этилди;
-        Жамиятнинг 2021 йил 17 декабрдаги 373-сонли буйруғи билан 2022 йил учун Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ молиявий ҳисоботларни тузиш бўйича ҳисоб сиёсати тасдиқланди;
-         МҲХС жорий қилиш бўлими 3 нафар ходимлари “Молиявий ҳисобот” F7 ва DipFR халқаро профессионал бухгалтерлар сертификатини учун имтиҳонларга тайёргарлик кўрмоқда. Шунингдек 2021 йил учун МҲХС талабларига мувофиқ тузиладиган консолидациялашган (жамланма) молиявий ҳисоботларни тузиш ва Халқаро аудиторлик текширувидан ўтказиш бўйича 2022 йилга мўлжалланган ишлар режасини ишлаб чиқмоқда.

 Ж. Сайфуллоев, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини жорий қилиш бўлими бошлиғи

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmat

>