Автотранспорт воситаларини ўз вақтида техник кўрикдан ўтказиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлашда катта аҳамиятга эга.
Ўтган 2021 йил давомида ҳудудий ЙҲХ бошқармалари билан ҳамкорликда барча автотранспорт воситалари ўз вақтида техник кўрикдан ўтказилди. Шунингдек, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш борасида ҳар 2 йилда бир маротаба ҳайдовчиларнинг малакаси ошириш бўйича тегишли марказларда ўқитилиб келинмоқда.
Ўтган йил давомида инвестицион дастурлар доирасида ҳамда жамиятимиз маблағлари ҳисобидан филиалларимиз учун жами 30 дона, жумладан:
- 6 та бригада автомашинаси;
- 2 та “КамАЗ” русумли юқори ўтувчанликка эга тягач;
- 4 та таянч устунлари ташийдиган махсус яримтиркама (опоровоз);
- 1 та "IVECO" русумли ЭТЛ автомашинаси;
- 1 та УАЗ-236324 “Профи” юк автомашинаси;
- 1 та УАЗ-2363 “Патриот” русумли оператив автомашинаси;
- 1 та "ЛАДА" 4х4, 21310 “Нива”;
- 3 та "КамАЗ" тягач автомашиналари;
- 1 та "КамАЗ" юк автомашинаси;
- 7 та оператив хизматлар учун енгил автомашиналар харид қилинди;
- 2 дона Дамас русумли автомашина;
- 1 дона Лабо русумли юк автомашинаси.
Шу билан бир қаторда, “Андижон МЭТ” филиали автогаражи учун замонавий мобил туридаги ёқилғи тарқатиш контейнерли станцияси (КАЗС контейнерная автозаправочная станция) билан таъминланди. Шу йўналишда қолган филиалларда автохўжалик ҳудуди ва ёқилғи тарқатиш пунктлари ўрнатилган тартибда ташкил қилингач, замонавий ёқилғи тарқатиш колонкалари харид қилиш режалаштирилган.
Энергообъектларни капитал ва жорий таъмирлаш, шунингдек, энергетика объектларида фавқулодда ҳолатларни олдини олиш мақсадларида Автотранспорт ва механизмлар бошқармаси иштирокида бир қанча ишлар амалга оширилди.
Жумладан:
- “Сирдарё МЭТ” филиали “Гўзал” подстанциясидаги оқова сувларнинг ўзанини тўғирлаш ва янгилаш мақсадида экскаватор техник ёрдамга жўнатилди ва ишлар тўлиқ бажарилди;
- Сел-тошқин даврида “Қашқадарё МЭТ” филиалининг юқори кучланишли ҳаво тармоқлари таянч устунларини мустаҳкамлаш ва сел оқими йўналишини ўзгартириш учун экскаватор техник ёрдамга жўнатилди, белгиланган доирада ишлар бажарилди;
- “Сурхондарё МЭТ” филиалига тегишли Л-519 ҳаво тармоғининг Панжоб дарёси бўйида жойлашган 390-сонли таянч устун таг қисмини мустаҳкамлаш учун бульдозер техник ёрдамга жўнатилди, белгиланган иш тўлиқ бажарилди;
- “Фарғона МЭТ” филиалига тегишли Л-20-Д ва Л-524 юқори кучланишли ҳаво тармоқлари таг қисмини қум барханларидан тозалаш, анкерларини мустаҳкамлаш ишлари учун бульдозер техник ёрдамга юборилди, ҳозирда режалаштирилган ишлар тўлиқ бажарилди;
- “Фарғона МЭТ” филиалига тегишли Тожикистон Республикаси ҳудудидан ўтган Л-503 юқори кучланишли ҳаво тармоқлари таг қисмини мустаҳкамлаш ва техник хизмат кўрсатиш учун “Фарғона МЭТ” филиалининг бир қанча махсус техникалари ва “Магистралтармоққурилиш” филиалининг бульдозери билан иш ҳажми тўлиқ бажарилган;
- “Жиззах МЭТ” филиалининг “ДНС-2” подстанциясини кенгайтириш ва “Сирдарё МЭТ” филиалининг “Гўзал” подстанциясида олиб борилаётган капитал таъмирлаш ишларини жадаллаштириш мақсадида “Бухоро МЭТ” филиали таркибидаги 500 кВ кучланишли “Қоракўл” подстанциясидан электр ускуналарини ташиш учун “Магистралтармоқққурилиш” филиалининг 2 та "МАН" русумли тягачи ва “Хоразм МЭТ” филиалининг 1 та "КамАЗ" русумли тягачи техник ёрдамга жўнатилди ва ушбу автомашиналар ҳамда “Энергомахсусавто” МЧЖнинг транспорт воситаларида Бухоро-Жиззах-Янгиер йўналишида 70 дан ортиқ қатновлар амалга оширилди;
- “Сурхондарё МЭТ” филиали ҳудудида амалга оширилаётган 500 кВли “Сурхон– Пули-Хумри” электр узатиш тармоғи ва Л-507 электр узатиш тармоқларидага таянч устунларини таг қисмини қум барханларидан тозалаш ва мустаҳкамлаш мақсадида бульдозер ва траллер билан таъминланди;
- “Тошкент МЭТ” филиали Л-19-Д ҳаво тармоғидан 110 кВли электр тармоғини қурилиш ишларини жадаллаштириш мақсадида, “Бухоро МЭТ” филиалидан 60 дона СК-22 русумли таянч устунларини ташишда “Тошкент МЭТ” филиалининг 2 дона таянч устунларини ташишга мўлжалланган тягач ва ярим тиркамалар, “Навоий МЭТ” филиалининг автокрани, “Бухоро МЭТ” филиалининг автокрани ва бошқа махсус техникалар жалб қилинди;
- “Тошкент МЭТ” филиалининг Л-19-Д юқори кучланишли электр тармоғи қурилиши ишларини жадаллаштириш мақсадида 15 дан ортиқ махсус техникалар жалб қилинди.
Юк ва пассажир ташишда, юк кўтаришда ҳамда махсус ишларни бажаришда носоз техникалардан фойдаланиш жараёнида инсон хавфсизлигини таъминлаш, фавқулодда ҳолатлар олдини олиш мақсадида таъмирлаш иқтисодий самара бермайдиган, маънан эскирган “Қашқадарё МЭТ” филиали балансидан: 1 дона енгил, 1 дона автобус автомашинаси, “Тошкент МЭТ” филиали ҳисобидан: 2 дона енгил ва 1 трактор транспорт воситаси, “Хоразм МЭТ” филиали балансидан: ҳар хил турдаги 7 дона механизмлар ва “Самарқанд МЭТ” филиали балансидан 3 та юк автомашинаси, 1 дона трактор прицепи асосий воситалар ҳисобидан чиқарилди.
Жамиятимиз филиаллари таркибидаги автохўжаликлар фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида ҳудудларга чиқиб доимий равишда амалий ёрдамлар бериб келинди. Жумладан, “Қашқадарё МЭТ”, “Сурхондарё МЭТ”, “Энергомахсусавто” МЧЖ, “Магистралтармоққурилиш”, “Сирдарё МЭТ”, “Жиззах МЭТ” ва “Самарқанд МЭТ” филиаллар фаолиятлари ўрганилди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли таклифлар берилди.
2021 йил давомида нефть маҳсулотларини иқтисод қилиш мақсадида 15 дона автомашинани газ ёқилғисига қайта жиҳозлаш режалаштирилган бўлиб, режа 100% тўлиқ бажарилди.
Логистика йўналишида инвестицион дастурларни ҳамда таъмирлаш ишларини ўз вақтида амалга ошириш мақсадида оғир юк машиналар орқали ҳар хил турдаги метал конструкциялар, энергоускуналар, катта ҳажмли ва оғир бўлган катта кучланишли трансформаторлар республика бўйлаб бетўхтов ва оператив равишда етказиб бериш ишлари амалга оширилди.
Автотранспарт воситалари шай ҳолатда ва бетўхтов оператив вазифаларни амалга ошириш мақсадида, филиаллар учун электрон харидлар орқали жами 132 дона ҳар хил турдаги аккумулятор батареялари ва 441 дона ҳар хил турдаги автошиналар харид қилиниб, талабномалар асосида филиалларга тарқатилди. Шунингдек, юк кўтариш механизмлари учун хавфсиз юк кўтариш ишларини бажариш мақсадида 200 метр тросс, 12 турдаги юк кўтариш мосламалари, стропалар билан таъминланди.
Ходимлар ва ҳайдовчиларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ва спорт машғулотларини билан шуғулланиб туриш мақсадида “Фарғона МЭТ” филиали автохўжалиги ҳудудида хўжалик усули билан волейбол ва футбол майдончалари қурилди.
2022 йилда бошқарма ўз олдига бир қатор вазифаларни режалаштирди.
Жумладан, махсус техникаларни доимий шай ҳолатда сақлаш, таъмирлаш иқтисодий самара бермайдиган техникаларни ҳисобдан чиқариш, нефть маҳсулотларини иқтисод қилиш мақсадида газ ёқилғисига қайта жихозлаш, GPS-тизими ўрнатиш, автохўжаликларимизни янги ва замонавий турдаги ёқилғи тарқатиш колонкалари билан таъминлаш, доимий равишда жорий ва мукаммал таъмирлаш ишларини ўтказиш, меъёрий хужжатларнинг тўғри юритилишини таъминлаш, автотранспорт иши бошқарувини рақамлаштириш, барча турдаги техникаларни доимий шай ҳолатга келтириш каби вазифалар асосий мақсад сифатида белгилаб олинди.
✍️ Нодир Азимов, Автотранспорт ва механизмлар бошқармаси бошлиғи
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати