2021 йил 1 декабрь ҳолатига кўра, магистрал газ қувурлари муҳофаза ҳудудларида 2 440 та ноқонуний қурилма мавжудлиги аниқланди. Булар: 2096 та аҳоли хонадони, 83 та нотурар бино иншоотлари, 4 та АЁҚШ, 133 та иссиқхона, 91 та аҳолига хизмат кўрсатиш бинолари, 33 та фермер хўжаликларига тегишли бинолар.
Бугунги кунда 1 652 та қурилмани хавфсиз ҳудудга олиб чиқиш бўйича ҳужжатлар суд органларига тақдим этилди. 800 та қурилма бўйича суд қарори чиқарилиб, 139 таси хавфсиз ҳудудга кўчирилди.
Таркибий тузилмалар томонидан муҳофаза ҳудудларида ноқонуний қурилмалар сони ортишининг олдини олиш ва жамоатчиликни огоҳлантириш мақсадида қатор тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, ўтган давр мобайнида 18 та газета ва журналда, 11 та республика ва ҳудудий телеканаллар орқали магистрал газ қувурлари муҳофаза ҳудуди тўғрисида ва бу ерларда содир бўлиши мумкин бўлган хавфлар ҳақида огоҳлантирувчи медиаматериаллар тайрёланган. Шунингдек журналистлар ва ОАВ вакиллари ноқонуний қурилмалар жойлашган ҳудудларга ташкил этилган пресс-турларга жалб қилинган.
Таркибий тузилмалар томонидан содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида ер эгаларига йилда 2 марта огоҳлантириш хатлари тарқатилиши ҳам йўлга қўйилган. Бугунги кунда “Магистрал газ қувурларини муҳофаза қилиш қоидалари” меъёрий ҳужжати ишлаб чиқилиб, тегишли ташкилот ва давлат органлар билан келишиш ишлари олиб борилмоқда.
“Ўзтрансгаз” АЖ Матбуот хизмати
https://minenergy.uz/uz/news/view/1675
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати