Янгиликлар
220 кВ кучланишли “Келес” подстанциясида “Ёнғин хавфсизлиги кўрик ойлиги” тадбири ўтказилди
  • 10.12.2021
  • 640

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти “Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиалининг “Ёнғин хавфсизлиги кўрик ойлиги” тадбиридан лавҳалар

 

Ёдингизда бўлса, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг 2021 йил 1 ноябрь санасида “Ёнғин хавфсизлиги ойлигини ўтказиш тўғрисида”ги 326-сонли буйруғи имзолангани, Акциядорлик жамияти тасарруфидаги филиаллар ҳамда филиаллар таркибидаги юқори кучланишли подстанцияларда 2021 йил 16 ноябрдан 16 декабргача ёнғин хавфсизлиги кўрик ойлиги ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.

https://t.me/uzmetaxborotxizmati/8939

“Ёнғин хавфсизлиги кўрик ойлиги” тадбирлари Акциядорлик жамиятининг 84 та юқори кучланишли подтанцияларида ўтказилмоқда. Мисол учун, “Сурхондарё магистрал электр тармоқлари” филиали таркибидаги 220 кВ кучланишли “Гулча” подстансиясида ёнғин хавфсизлик ойлиги тадбирлари доирасида ўқув машғулотлари “Ишонч-ТВ” телеканали, “ZAMIN-ONLINE” дастури орқали ёритилди.

https://t.me/uzmetaxborotxizmati/9309

Бундай тадбирлар пойтахт — Тошкент шаҳрида жойлашган юқори кучланишли подстанцияларда ҳам ўтказилмоқда. “Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиали директорининг 2021 йил 5 ноябрдаги 178-сонли буйруғига асосан ўтказилаётган “Ёнғин хавфсизлиги кўрик ойлиги” тадбирининг навбатдагиси бугун, 2021 йил 10 декабрь куни “Келес” подстанциясида бўлиб ўтди.

 

Тадбир уч босқичда ташкил этилди:

1-босқич: Ёнғин содир бўлганда бирламчи ёнғин ўчириш воситаларини қандай ишлатишни ишчи-ходимларга кўрсатиб бериш.
2-босқич: Ёнғин хавфсизлиги ходимлари ва подстанция ходимларининг ёнғин содир бўлгандаги ҳаракати.
3-босқич: Келиб чиққан ёнғин натижасида жабрланувчига биринчи ёрдам кўрсатиш.

220 кВ кучланишли “Келес” подстанциясидаги тадбирда, шунингдек, Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Олмазор тумани фавқулодда вазиятлар бўлими вакиллари, Ўзбекистон миллий ахборот агентлигидан журналистлар иштирок этишди.

Шу ўринда бир жиҳатни алоҳида таъкидлаш лозимки, мутахассис-ходимлар ўз билим-тажрибаларини турли имтиҳон, синов ва кўрик тадбирларида такрорлаб туриши, малакасини ошириб бориши, янгиликлардан воқиф бўлиши шарт. Акс ҳолда, турли вазиятда жамоа бўлиб ишлаш, тўғри қарор қабул қилиш, тезкорлик ва самарали иш натижаси сусайиб кетиши мумкин. Боз устига, замонавий подстанциядаги янги қурилма ва жиҳозлар рақамли технологияларга асосланган бўлиб, уларга хизмат кўрсатиш бирмунча синовдан ўтказилган билим-малакани талаб этади.

Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратлар тадбир жараёни қайдай боргани ҳақида сўзлайди.

 
 
 
 
 
 

 ✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>