Барчамизга маълумки, жорий йил 2 ноябрь куни Президентимиз ҳузурида ўтказилган йиғилишда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини пухта тайёргарлик кўрган ҳолда бошлаш чоралари кўриб чиқилган эди. Унга кўра йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш ва шу орқали юртимиздаги яшил майдонларни амалдагига нисбатан бир неча баробарга ошириш режа қилинган. Шу билан бирга, 2021 йил 2 ноябрдан бошлаб 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича "долзарб 40 кунлик" эълон қилинди.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси мамлакатимиздаги барча корхона ва ташкилотлар томонидан жадал суръатларда олиб борилмоқда. Жумладан, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти таркибидаги Андижон, Тошкент шаҳар, Қашқадарё ва Самарқанд магистрал электр тармоқлари филиалларида ўтказилган тадбирлар Акциядорлик жамиятининг uzbekistonmet.uz веб-сайти ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида кенг ёритилди.
https://t.me/uzmetaxborotxizmati/9080
Мисол учун, 2021 йил 2 ноябрдан бошланган "долзарб 40 кунлик" ичида, аниқроғи бугунги кунга қадар “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиалига қарашли “Сардор”, “Қизил-ровот” ва “Оби-хаёт” подстанцияларининг ҳудудлари атрофига жами 860 туп игнабаргли дарахтлар ва турли хилдаги мевали кўчатлари ўтқазилмоқда. Қисқа қилиб айтганда, “Яшил макон” тадбирларда фаол иштирок этиб келаётган наманганлик энергетиклар ўзлари меҳнат қилаётган электр объектларида 370 туп мевали ва 490 туп манзарали дарахтлар экишмоқда.
Бундан ташқари, маъмурий бинолар атрофига филиал касаба уюшма қўмитаси раиси Б.Нематуллаев бошчилигида яна 98 дона манзарали ва 203 дона мевали дарахтлари экилди. Уюштирилган ҳашар тадбирларида филиал бинолари атрофига совуққа чидамли гул кўчатлари ҳам ўтқазилиб, ободонлаштириш-кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида томонидан ўтказилган видеоселектор мажлисида Акциядорлик жамиятининг ҳар бир аъзоси ўртача 6 тупдан дарахт кўчатлари экиши режа қилингани ва бу энергетикларнинг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасига қўшган муносиб ҳиссаси бўлиши алоҳида эътироф этилган.
✍️ “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали Касаба уюшмаси Бошланғич ташкилоти
✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати