Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда Қарши шаҳрида ўз ишини бошлаган саноат ярмаркасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда «Ўзбекистон МЭТ» АЖдан ҳам вакиллар иштирок этмоқда.
Тадбирнинг очилиш маросимида сўзга чиққан Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаев, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Галина Саидова, «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев, аввало юртимизда тадбиркорлик муҳитини яратиб берган Ўзбекистон Республикаси Президентига миннатдорлик билдириб, Саноат ярмаркаси ташкилотчилари, ҳомий ва ҳамкорлар ишини юқори баҳолашди.
Эслатиб ўтамиз, Саноат ярмаркасида юздан зиёд саноат корхоналари, ўрта ва кичик бизнес вакиллари, тадбиркорлар иштирок этишмоқда. Унда «Ўзбекистон МЭТ» АЖ мутахассислари маҳаллий тадбиркорлар билан янги турдаги қурилма ва эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқариш юзасидан келишувларга эришмоқда.
✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати