Янгиликлар
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Қарши шаҳридаги «Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси»да иштирок этмоқда
  • 11.11.2021
  • 291

⇒ Айни пайтда Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида «Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси» ўз ишини бошлади. Унда «Ўзбекистон МЭТ» АЖ «Қашқадарё магистрал электр тармоқлари» филиали ҳам иштирок этмоқда. Саноат ярмаркасида ўнлаб йирик саноат корхоналари қаторида мамлакатимизнинг турли нуқталаридан ташриф буюрган юздан зиёд ўрта ва кичик бизнес вакиллари, тадбиркорлар иштирок этишмоқда.

  Ташкилотчиларнинг маълум қилишича, Саноат ярмаркасининг расмий очилиш маросимида Қашқадарё вилояти ҳокими ҳамда Тошкент шаҳридан ташриф буюрган делегация — вазирлик ва идора вакиллар иштирок этади.

  Қарши шаҳрида ўз ишини бошлаган саноат ярмаркасида кўплаб шартнома ва битимлар имзоланиши кутилмоқда. «Ўзбекистон МЭТ» АЖ мутахассислари электр қурилма ва асбобларини маҳаллий тадбиркорлар билан ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш юзасидан ўз таклифларини билдирмоқда.

✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>