Янгиликлар
“Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиалида “яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “долзарб 40 кунлик» бошланди
  • 10.11.2021
  • 342

✅ "Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари" филиали касаба уюшма қўмитаси ҳамда Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ташаббускорлари билан, экологик вазият ва ҳаво тозалигини яхшилаш мақсадида, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш мақсадида дарахт экиш акцияси бошланди.

Жумладан, жорий йилнинг 6-7 ноябр кунлари филиал таркибидаги “Келес”, “Юксак” подстанциялари ҳамда  Механизация ва автотранспорт бўлимида манзарали ҳамда мевали дарахтлар экиш ишлари бошлаб юборилди.

Бугунги кунда дарахт экиш ишлари бўйича “Долзарб 40 кунлик” эълон қилинди ва  акция бошланган кундан буён 330 дан ортиқ мевали ва  манзарали дарахтлар экилди.

Филиалнинг Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ташаббускорлари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширишида фаол иштирок этмоқдалар.

https://t.me/toshkentshaharMET

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 t.me/uzmetaxborotxizmati

>