Янгиликлар
Энергетика вазирлиги: 2025 йилга бориб умумий қуввати 7 331 МВт бўлган 18 та иссиқлик, қуёш ва шамол электр станциялари ишга туширилади
  • 05.10.2021
  • 245

  Энергетика вазирлиги ташкил топганидан сўнг, 2 ярим йил ичида электр энергетика соҳасида умумий қуввати 7 331 МВт.га тенг бўлган 18 та инвестиция битимлари имзоланди. Шунга кўра, 2025 йилга бориб умумий қуввати 7 331 МВт бўлган 18 та иссиқлик, қуёш ва шамол электр станциялари ишга туширилади (Бу Ўзбекистонда амалдаги электр энергиясини ишлаб чиқариш ҳажмларининг 50 фоизини ташкил қилади). Ишга туширилаётган мазкур станцияларни вилоятлар кесимида таҳлил қиламиз.

Навоий вилоятида 2023 йилга бориб умумий қуввати 800 МВт бўлган 3 та қуёш ва шамол электр станциялари ишга туширилади. Хусусан:

1. Кармана туманида БААнинг “Masdar” компанияси томонидан қуввати 100 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станция 2021 йилнинг август ойида ишга туширилди;

2. Нурота туманида БААнинг “Phanes Group” компанияси томонидан қуввати 200 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси 2023 йилнинг июль ойида ишга туширилади;

3. Томди туманида БААнинг “Masdar” компанияси томонидан қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станцияси 2024 йилнинг тўрттинчи чорагида ишга туширилади.
 

Самарқанд вилоятида 2023 йилга бориб умумий қуввати 320 МВт бўлган 2 та қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилади. Хусусан:

4. Нуробод туманида Франциянинг “Total Eren” компанияси томонидан қуввати 100 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси 2021 йилнинг декабрь ойида ишга туширилади;

5. Каттақўрғон туманида БААнинг “Masdar” компанияси томонидан қуввати 220 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси 2023 йил май ойида ишга туширилади.

6. Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида 2023 йилнинг май ойида БААнинг “Masdar” компанияси томонидан қуввати 220 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилади.

Сирдарё вилоятида 2023 йилга бориб 1 720 МВт бўлган 2 та иссиқлик электр станцияси ишга туширилади. Хусусан:

7. Янгиер шаҳрида Туркиянинг “Cengiz Enerji” компанияси томонидан қуввати 220 МВт бўлган иссиқлик электр станцияси 2022 йилнинг сентябрь ойида ишга туширилади;

8. Ширин шаҳрида Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси томонидан қуввати 1 500 МВт бўлган иссиқлик электр станцияси 2023 йилнинг тўртинчи чорагида ишга туширилади.

Тошкент вилоятида 2021 йилда умумий қуввати 710 МВт бўлган 3 та иссиқлик электр станцияси ишга туширилади. Хусусан:

9. Қибрай туманида Туркиянинг “Aksa Enerji” компанияси томонидан қуввати 240 МВт бўлган иссиқлик электр станцияси 2021 йилнинг тўртинчи чорагида ишга туширилади;

10. Қибрай туманида Туркиянинг “Aksa Enerji” компанияси томонидан қуввати 230 МВт бўлган иссиқлик электр станцияси 2021 йилнинг декабрь ойида ишга туширилади;

11. Қибрай туманида Туркиянинг “Cengiz Enerji” компанияси томонидан қуввати 240 МВт бўлган иссиқлик электр станцияси 2021 йилнинг декабрь ойида ишга туширилади.

Бухоро вилоятида 2024 йилга бориб умумий қуввати 1 270 МВт бўлган иссиқлик ва шамол электр станциялари ишга туширилади. Хусусан:

12. Пешку туманида Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси томонидан қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станцияси 2023 йилнинг декабрь ойида ишга туширилади;

13. Ғиждувон туманида Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси томонидан қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станцияси 2023 йилнинг декабрь ойида ишга туширилади;

14. Бухоро туманида Туркиянинг “Aksa Enerji” компанияси томонидан қуввати 270 МВт бўлган иссиқлик электр станцияси 2021 йилнинг декабрь ойида ишга туширилади.

15. Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида 2021 йил декабрь ойида Туркиянинг “Odas Enerji” компанияси томонидан қуввати 174 МВт бўлган иссиқлик электр станцияси ишга туширилади.

 

Сурхондарё вилоятида 2025 йилга бориб умумий қкввати 2 017 МВт бўлган қуёш ва иссиқлик электр станцияси ишга туширилади. Хусусан:

16. Шеробод туманида БААнинг “Masdar” компанияси томонидан қуввати 457 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси 2023 йилнинг июль ойида ишга туширилади.

17. Ангор туманида Нидерландиянинг “Stone City Energy” компанияси томонидан қуввати 1 560 МВт бўлган янги иссиқлик электр станцияси 2024 йилнинг декабрь ойида ишга туширилади.

 
18. Қорақалпоғистон Республикасининг Қораўзак туманида Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси томонидан қуввати 100 МВт бўлган шамол электр станцияси 2024 йилда ишга туширилади.


Жами қувват 7 331 МВт.

-------

Умумий қуввати 2 000 МВт бўлган иссиқлик, қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш бўйича тендерлар эълон қилинган. Хусусан:

1. Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрида қуввати 1 500 МВт бўлган иссиқлик электр станциясини қуриш бўйича тендер савдолари эълон қилинган.

2. Бухоро (250), Хоразм (100) ва Наманган (150) вилоятларида умумий қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича тендер савдолари эълон қилинган.


Жами қувват: 2 000 МВт.

--------

Жорий йилда умумий қуввати 600 МВт.га тенг бўлган қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш бўйича тендер эълон қилинади. Хусусан:

1. Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида умумий қуввати 400 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш.

2. Қорақалпоғистон Республикасида қуввати 200 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш.

Жами қувват: 600 МВт 

 

Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

https://minenergy.uz/uz/news/view/1507

✍️ "Ўзбекистон МЭТ" АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>