⇒ Барчамизга маълумки, 2 ноябрь куни Давлатимиз раҳбари ҳузурида ўтказилган йиғилишда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси, унга кўра йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш, яшил майдонларни 30 фоизга ошириш режа қилинган. Шу кундан бошлаб 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича "долзарб 40 кунлик" эълон қилинган эди.
Ушбу масала юзасидан «Ўзбекистон МЭТ» АЖ маъмурияти барча магистрал электр тармоқлари, хусусан кичик экин майдонларига эга юқори кучланишли подстанцияларга тегишли кўрсатмалар берди. Марказий аппарат ходимлари ҳам “Яшил макон” тадбирларда фаол иштирок этишмоқда.
Бугун “Андижон магистрал электр тармоқлари” филиали маъмурий биноси атрофига игнабаргли кўчатлар ўтқазилди. Андижонлик энергетиклар “Яшил макон” лойиҳаси доирасидаги тадбирларда маъмурий бино атрофида ободончилик ишларини ҳам олиб боришди.
✍️ “Андижон МЭТ” филиали Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти