Янгиликлар
2021–2022 йиллар куз-қиш мавсуми: “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали фаолиятига бир назар
  • 23.10.2021
  • 389

  «Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг «Наманган магистрал электр тармоқлари» филиали тасарруфида жами 3 дона 220/110/10 кВли подстанциялар мавжуд. Шунингдек, узунлиги 508.1 км бўлган 1 та 500 кВ, 8 та 220 кВ ва 4 та 110 кВ ҳаво линиялари эксплуатация қилинади. Яъни, филиал ишчи-ходимлари 1 дона 500 кВли, 8 дона 220 кВли, 4 дона 110 кВли электр узатиш ҳаво линияларига хизмат кўрсатади.

 

  Филиал тасаруффидаги электр узатиш линияларининг умумий узунлиги – 508.1 км ташкил этади ва подстанциялардан электр қувватини ўтказиш имконияти жами – 1250 МВАни ташкил этади.

  “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиалида 2021–2022 йиллар куз-қиш мавсумига электр ускуналари, электр узатиш линиялари ва бино-иншоотларни тайёрлаш бўйича, филиалнинг 111-сонли буйруғи асосида 23-банддан иборат чора-тадбир ишлаб чиқилган.

  2021–2022 йиллар куз-қиш мавсумига электр ускуналари, электр узатиш линияларини тайёрлаш бўйича 2021 йилнинг февраль-октябрь ойлари мобайнида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Электр ускуналари, электр узатиш линияларини мукаммал таъмирдан ўтказиш бўйича бажарилган ишлар қуйидагича:

 

  Бажарилган барча ишлар бўйича “Ўзэнергоинспекция” Наманган вилоят ҳудудий бўлими инспекторлари иштирокида техник назоратдан ўтказилган ва далолатномалар расмийлаштирилган.

 Электр ускуналари, электр узатиш линияларини жорий таъмирдан ўтказиш бўйича бажарилган ишлар қуйидагича:

 
Филиал тасаруффидаги барча подстанциялардаги ва электр узатиш тармоқларидаги электр қурилмалар контакт ҳамда кисқичли қисмларининг қизиши ҳолати “тепловизор” назорат қурилмаси орқали назоратдан ўтказилди. Аниқланган нуқсон ва камчиликлар бартараф этилди.

  “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ маблағлари ҳисобига харид қилинган замонавий ЛК-160/220-А-3 русумдаги полимерли изоляторларидан 11 донаси филиал тасаруффидаги 220 кВли электр узатиш линияларида ўрнатилиши ҳисобига, маънан эскирган “ПФ” ва “ПС” русумдаги изоляторлар алмаштирилди ҳамда линияларда электр энергиясини ўтказишдаги мустаҳкамлиги оширилди.

  Жорий йилда филиал тасарруфидаги мавжуд 20 дона махсус автотранспорт ва механизмларни таъмирлаш мақсадида 17,363 млн. сўмлик ишлар бажарилди, жумладан автотранспортлар 16 дона автошина ҳамда 11 дона аккумулятор билан жиҳозланди. Бир сўз билан айтганда, 2021–2022 йиллар куз-қиш мавсумига “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги барча махсус транспорт воситалари ва механизмлар шай ҳолатга келтирилди.

 

  Бундан ташқари, филиал тасаруффидаги барча бино-иншоотлар техник назоратдан ўтказилди. Шунингдек, 220/110/10 кВли “Сардор” подстанцияси бинолар мукаммал таъмирланди. “Қизил-Ровот” подстанцияси Оператив бошқарув пульти биносида мукаммал таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

  “Подстанциялар хизмати”, “Релели ҳимоя ва электр синовлари хизмати”, “Электр узатиш линиялари хизмати” ҳамда “Автотранспорт ва механизация гуруҳи” ходимлари 2021–2022 йиллар куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича ва аварияли ҳолатларда тезкор таъмирлаш-тиклаш ишларини бажариш бўйича йўриқномалардан ўтказилди.

  Аварияни тиклаш бригадалари ташкил этилди ва улар зарур эҳтиёт қисмлар, транспорт ва ёқилғи-мойлаш материаллари ҳамда ҳимоя воситалари билан таъминланди. Аварияни тиклаш бригадалари рўйхати ФРДХга тақдим қилинди.

Куз-қиш мавсумида диспетчерлик ва технологик башқаруви ҳамда алоқа воситаларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида, техник назорат ишлари ташкил этилди.

  “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали тасаруффидаги барча электр қурилмалари, 2021–2022 йиллар куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш учун шай ҳолатга келтирилди.

  Яна бир маълумот, “Қизил-Равот” подсанциясида “Тўрақўрғон ИЭС” АЖ маблағлари ҳисобидан модернизация ҳамда реконструкция ишлари учун 41,6 млн АҚШ доллари миқдорида маблағлар ажратилган бўлиб, 125 МВА 2 дона автотрансформаторлар 2 дона 200 МВАли замонавий автотрансформаторларга алмаштирилиши учун олиб келинган.

Ҳозирги кунда 4 дона 220 кВ кучланишли замонавий элегаз ўчиргичлар ўрнатилди,  4 дона 110 кВли мойли ўчиргич замонавий элегаз ўчиргичга алмаштирилди

 Шунингдек, 1 дона 200 МВАли автотрансформатор, 10 кВли КРУН, Реактор ва ТСН-630 кВА комплект ўрнатилди ҳамда75 МВА қўшимча қувват узатиш имконияти яратилди.

  Айни кунларда 1 дона 125 МВА ли автотрансформаторни 200МВА га алмаштириш ишлари давом этмоқда. Бажарилаётган ишлар тўлиқ якунлангандан сўнг 220/110/10 кВ “Қизил-Ровот” подстанциясида қўшимча 150 МВА қувватни ўтказиш имконияти яратилади ва Уйчи, Учқўрғон, Норин ва Янгиқўрғон туманлари ҳудудидаги аҳоли, айрим йирик ишлаб чиқарувчи корхоналар ишончли электр таъминоти билан таъминланди.

✍️ «Наманган магистрал электр тармоқлари» филиали жамоаси

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>