Янгиликлар
Ўзбекистон – Россия Федерацияси: юқори кучланишли электр тармоқларини ривожлантиришнинг илмий-техник ва замонавий муҳандислик ечими муҳокама этилмоқда
  • 28.10.2021
  • 296

Online: Айни пайтда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг мажлислар залида Россия Федерациясининг “Жанубий Урал арматура ва изолятор заводи” акциядорлик жамияти ҳамда «Стример илмий-ишлаб чиқариш уюшмаси» акциядорлик компанияси вакиллари билан ишчи тартибдаги масалалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

►  Бугунги учрашув кун тартибига қўйган масалалар юқори кучланишли электр тармоқларини ривожлантиришда Россия Федерациясининг тажрибасини ўрганиш, магистрал электр тармоқларида янги турдаги изоляторлардан кенг фойдаланиш, уларнинг “Оренбургэнерго” томонидан ўтказилган синовларини илмий-муҳандислик хулосаларини таҳлил этиш, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ томонидан харид қилиниб қурилиш-монтаж жараёнида синовдан ўтказилган изоляторларнинг мустаҳкамлик ва ишончлилик хусусиятларини таҳлил этиш, шу билан бирга, яшинга қарши янги турдаги замонавий мосламаларни ишлаб чиқаришда кенг қўллаш ва ўта кучланиш ҳолатларида электр таъминоти барқарорлигини сақлаш, шунингдек, электр тармоқларига турли ҳолат кўрсаткичларини аниқловчи индикатор мосламалари хамда ахборот узатиш тизимини (интернет) ўрнатиш масалалари муҳокама этилмоқда. 

 

► Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ҳамда Россия Федерациясининг «Россети» акциядорлик компанияси стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги битимни амалга ошириш бўйича Йўл харитасини  тасдиқлаган эди.

✅ Ҳамкорликнинг дастлабки келишувлари 2019 йил 2–4 октябрь кунлари Россия Федерациясининг пойтахти Москва шаҳрида ўтказилаётган «Россия Энергетика ҳафталиги» (РЭҲ) халқаро форуми доирасида амалга оширилганди.

✅ Шунингдек, Тошкентда ўтказилаётган “Инно Пром” саноат кўргазмасида «Ўзбекистон МЭТ» АЖ раҳбарияти Россия Федерациясининг “Жанубий Урал арматура ва изолятор заводи” АЖ билан ҳамкорлик ўрнатиш юзасидан келишув  имзолаган эди.

✅ Бундан ташқари, 2021 йил 2–5 июнь кунлари Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида «Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқаруви раиси Д.А.Исақулов “Жанубий Урал арматура ва изолятор заводи” АЖ стратегик лойиҳалар департаменти бошлиғи Роман Еловенко билан учрашиб, ҳамкорликнинг навбатдаги босқичларини  муҳокама қилган эди.

► Хорижий учрашувлар аноси: видеоролик  («INFOgrafika» студияси)

⇒ Батафсил маълумотлар:

✔️ uzbekistonmet.uz
✔️ rosseti.ru
✔️ minenergy.uz
✔️ rosseti.ru
✔️ uza.uz
✔️ ishonch.uz
✔️ uzbekistonmet.uz
✔️ tass.ru

Веб-саҳифаTelegram  ‖ FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

https://uza.uz/

 

✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>