Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаат: «Менинг хонадоним электр тармоқларидан ҳеч қандай ўғриликларсиз фойдаланади!»
  • 23.08.2021
  • 589

Мурожаат эгаси: Абдуллаев Миразиз Акбар ўғли

Мурожаатчининг манзили: Тошкент шаҳри, abarovich212@gmail.uz

Мурожаат мазмуни: «Ассалому алайкум! Мен Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани, Зангиота 1-тор кўчаси, 11- уйда истиқомат қиламан. Менинг хонадонимга ўрнатилган янгича ҳисоблагичда «қизил» чироқ ёниб турибди. Яқинларимдан суриштириб билмасам, бу ўғрилик бўлгаб ҳолатларда ёнар экан ва тариф бўйича «икки баробар кўпроқ» ҳисоблар экан. Менинг хонадонимда электр тармоқларидан ҳеч қандай ўғриликларсиз фойдаланилади. Юқоридагиларни инобатга олиб, сиздан мана шу юзага келган ҳолатни бартараф этишда амалий ёрдам беришингизни сўрайман.»

Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро Абдуллаев Миразиз Акбар ўғли, Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг "Мурожаатлар" рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қайд этилди ва Сиз мурожаатда кўтарган масала "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти ваколатлари доирасига кирмагани боис, турдош ташкилот — "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг матбуот хизматига йўналтирилди. Умид қиламизки, масъул ходимлар мурожаатингизни ўрганиб, сизга тегишли тартибда жавоб беришади.

 МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220-500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланиб, истеъмолчилар билан бевосита шартномалар имзоламайди.

  ⇒ Call марказ рақами — +998 (55) 500-5545.

Ижтимоий тармоқ саҳифалари: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/7345

  ‼ Истеъмолчилар билан бевосита шартномалар тузиш ҳамда уларга электр энергиясини етказиб бериш, истеъмолчилар билан ўзаро ҳисобдорлик юритиш, шунингдек, паст кучланишли тармоқларни ривожлантириш, симёғоч ва трансформаторлар ўрнатиш, шу билан бирга, кўплаб бошқа хизматларни кўрсатиш “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖнинг ваколатига киради.

  ⇒ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат учун:

  het.uz – расмий веб-сайти

  Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin

  Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari

  Call centre: 1154

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ахборот хизмати

Ишонч телефони (Call марказ) +998 55 500-55-45

 t.me/uzmetaxborotxizmati

>