Қизиқарли хабарлар
Туркияда ҳаракатланаётган автомобиллар ёрдамида ишлайдиган шамол турбиналари ўрнатилди
  • 26.08.2021
  • 746

  Истанбулда ҳаракатланаётган машиналарнинг шамолида ишлайдиган шамол турбиналари пайдо бўлди. Тизим Истанбул техник университети ва “Devecitech” томонидан ишлаб чиқилган.

  “ENLIL”  вертикал турбиналари транспорт ҳаракати натижасида юзага келган ҳаво турбулентлиги туфайли электр энергияси ишлаб чиқариш билан бирга, қуёш энергиясини ҳам ўзлаштиради.

  Яна бир ажойиб хусусият шундаки, “ENLIL” ҳарорат, намлик, углерод чиқиндилари ва тектоник фаолликни кузатади ва бу маълумотларнинг барчаси шаҳар ҳокимиятига узатилади.

 #шамолэнергияси

Манба: @Clearenergy

https://t.me/clearenergy/1124

✍️ "Ўзбекистон МЭТ" АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>