Келиб тушган мурожаатлар
uzbekistonmet.uz веб-сайтининг «Мурожаатлар» рукнидан: «...Бизга бу нарса оддий туюлаётгани йўқ ва аллақандай сабаблари мавжуд бўлса керак»
  • 27.07.2021
  • 339

  Мурожаатчининг номи: Голубенко Николай Иванович

  Мурожаатчининг манзили: Навоий вилояти, Зарафшон шаҳри

  Мурожаат мазмуни: Ассалому алайкум! Жорий йил февраль ойида русийзабон фуқаролар яшайдиган 7-7-46 ва 7-7-43 манзилидаги хонадонларга Зарафшон электр тармоқлари корхонаси томонидан ақлли ҳисоблагичлар ўрнатилган эди. Ҳисоблагичларда хатони билдирувчи "Error 04" ёзувли кўрсатмалар пайдо бўлиб, қўлланда бу муаммони “бартараф этиш лозимлиги” эслатиб ўтилган. Қолган квартираларда электрон ҳисоблагичлар  нормал ишламоқда... Кечирасиз, лекин бизга бу нарса оддий туюлаётгани йўқ ва аллақандай сабаблари мавжуд бўлса керак. Электр усталари нима бўлганини билмаймиз, дейишади! Сиздан тажрибароқ мутахассисларни жалб этишингизни сўраймиз. Илтимос, менга ушбу муаммони ҳал қилишда ёрдам беринг.

  ✔ Мурожаат жавоб: “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 18-моддасига асосан, кўриб чиқиш учун турдош ташкилот — “Ҳудудий электр тармоқлари”АЖ матбуот хизматига йўналтирилди.

  МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220–500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, тармоқда қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланиб, истеъмолчилар билан бевосита шартномалар имзоламайди.

  ☎ ЯГОНА ТЕЛЕФОН рақами — матбуот котиби 71/236-68-08 ва ИШОНЧ РАҚАМИ  — фуқаролар мурожаати учун махсус рақам 71/208-56-46.

 !! Истеъмолчилар билан бевосита шартномалар тузиш ҳамда уларга электр энергиясини етказиб бериш, шунингдек, паст кучланишли тармоқларни ривожлантириш, симёғоч ва трансформаторлар ўрнатиш, шу билан бирга бошқа хизматларни кўрсатиш “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖнинг ваколатига киради.

 

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

  t.me/uzmetaxborotxizmati

>