Янгиликлар
Афғонистонга электр энергияси экспорт амалиёти кунлик 1,0–1,6 млн. кВт•соат шартномавий миқдор доирасида узлуксиз етказиб берилмоқда. Бироқ...
  • 17.05.2021
  • 438

  Ижтимоий тармоқ саҳифаларида Афғонистондаги беқарор вазият ҳақида турли хабар ва янгиликларга тез-тез кўзингиз тушади. Яқинда оммавий ахборот воситаларида

“ОАВ: Афғонистон шарқидаги портлашлар туфайли Ўзбекистондан электр таъминоти тўхтатилди” номли хабар ва унинг бир нечта қайта нашрлари (репостлар) эълон қилинди.

❗️Маълумки, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган электр энергиянинг умумий ҳажмига нисбатан 3–7 фоиз электр энергияси, юртимизда йилдан-йилга ошиб бораётган истеъмол ҳажмини қоплаш ниятида, қўшни мамлакатлардан (Туркманистон, Қозоғистон ва Тожикистон) импорт қилиб, Ўзбекистон–Афғонистон ҳукуматлараро келишувларга кўра имзоланган шартномага мувофиқ  импорт ҳажмининг бир қисмини Афғонистон Ислом Республикасига экспорт қилади.

✔️ Ушбу жараённинг ҳам сиёсий, ҳам ижтимоий-иқтисодий жиҳатлари ҳақида жамоатчилик эътиборига кўплаб мақола  ва маълумотлар тақдим этилди.

«Нима учун Афғонистонга электр энергияси сотамиз?» — Энергетика вазири ўринбосари билан суҳбат

  Миллий диспетчерлик маркази маълумотларига кўра, Афғонистоннинг «DABS Afghanistan Breshna Sherkat» компанияси билан тузилган шартномага мувофиқ 2021 йил май-сентябрь ойларида Ўзбекистон энергетика тизимидан Афғонистоннинг фақатгина Мозори-Шариф вилоятига электр энергияси етказиб берилади.

✔️ Ҳозирда электр энергияси кунлик 1,0–1,6 млн. кВт•соат шартномавий миқдор доирасида узлуксиз етказиб берилмоқда. Ой бошидан Афғонистон истеъмолчиларига 31,1 млн кВт•соат электр энергияси етказиб берилган.

❗️❗️ Умуман олганда, Афғонистон ёзги мавсумда электр энергияси импортини асосан Тожикистон Республикасидан (гидроэлектр станцияларидан) қабул қилади. 2021 йил 13 май кунидан бошлаб Ўзбекистондан Афғонистон Ислом Республикасига етказиб берилаётган электр энергиясининг кунлик миқдори сезиларли даражада камайганини кузатишимиз мумкин.

✍️  «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
t.me/uzmetaxborotxizmati

>