Қизиқарли хабарлар
Намангандаги тўртта янги қурилган уйларнинг томи қуёш панеллари билан жиҳозланди
  • 15.05.2021
  • 1233

  Намангандаги янги қурилган уйларнинг томларида, маиший техника учун автоном энергия таъминотини етказиб бера оладиган, 192 та қуёш панеллари ўрнатилди. Қуввати 58 киловатт бўлган қуёш панеллари, 96 хонадонни жамлаган, тўртта кўп қаватли уйнинг томларида ўрнатилди.

  Ушбу лойиҳа Sun-Hightech компанияси томонидан, БМТТД/ГЭЖ (Глобал экологик жамғарма)нинг «Ўзбекистонда энергия тежамкор қишлоқ уй-жойларини қуришни ривожлантиришга кўмаклашиш» лойиҳаси ёрдамида, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги билан биргаликда амалга оширилди. Мазкур лойиҳа доирасида Ўзбекистоннинг бешта ҳудудини қамраб олиш режалаштирилмоқда.

  #Uzbekistan

  @Clearenergy

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>