Олмаота вилоятининг Шелек коридорида йилига 50 МВт қувватга эга бўлган йирик шамол электр станцияси ишга туширилди. Янги ШЭС электр энергия тақчиллигини камайтиришга ёрдам беради.
“Яшил” энергетикага ўтиш ва иқлим ўзгаришига қарши кураш учун зарур бўлган омиллардан бири ҳисобланадиган энергия самарадорлиги аввало ўзимиздан бошланади. Мисол учун, биз қандай лампалардан фойдаланамиз?
Саҳрои Кабирнинг ҳар квадрат метри йилига 2000 дан 3000 кВт•соатгача қуёш энергиясини ютади. Шундай қилиб, чўлнинг энергия салоҳияти йилига 22 млрд. гВт•с. Бу кунига 36 миллиард баррель нефтга тенг.
Тахминларга кўра, бутун дунё бўйича энергия сақлаш тизимларининг умумий ўрнатилган қуввати 2031 йил охирига келиб 500 ГВтга етиши мумкин.
Ҳиндистонда ҳаракат вақтида ҳавони тозалаш имконига эга бўлган фильтрли ва вентиляторли мотоцикл шлеми тарғиб қилинмоқда.
Марказий Осиёдаги биринчи ядровий реактор бўлган ВВР-СМ тадқиқот реактори 1959 йилда ишга туширилган.
Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Қайта тикланувчи энергия манбалари илмий-тадқиқот институтида қуёш энергиясидан фойдаланган ҳолда электромобилларни юқори тезликда қувватловчи станция яратилди.
Ўтган йилнинг август ойи охирида Навоий вилоятининг Кармана туманида биринчи йирик қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилган эди.
Белоярск АЭСнинг 4- энергия блоки режалаштирилган профилактик таъмирдан сўнг тармоққа уланди. Навбатдаги ядро ёнилғисини юклаш натижасида БН-800 тез реактори биринчи марта тўлиқ инновацион МОКС ёнилғисига ўтказилди.
Франциянинг Alstom компанияси дунёдаги биринчи Coradia iLint водород поездини ишга туширди. Унинг биринчи сафари Германияда ташкил этилди.
Йил бошидан буён Ўзбекистонда умумий қуввати 1254 МВт бўлган олтита янги электр станцияси – бешта иссиқлик электр станцияси (ИЭС) ва битта қуёш электр станцияси (ҚЭС) ишга туширилди.
Европадаги биринчи фотоволтаик тизим Швейцариянинг Тичино кантонида жойлашган бўлиб, 40 йилдан буён электрни тармоққа узлуксиз етказиб беришда давом этмоқда.
Кўпгина давлатлар 2030 йилгача ички ёнув двигателли автомобиллардан бутунлай воз кечишни режалаштирмоқда. Бензинли транспорт воситаларини тақиқловчи қонунлар Ҳиндистон, Буюк Британия, Норвегия, Бельгия ва бошқа мамлакатларда аллақачон қабул қилинган ёки кўриб чиқилмоқда.
Техасда (АҚШ) шамол турбинасини чақмоқ урди. Шамол турбиналари чақмоқларга нисбатан заиф жойлашган, чунки улар ландшафтдан баланд қилиб қурилади. Бунинг оқибатлари шамол турбинаси учун ҳалокатли бўлиши мумкин.
Венгрия ядро бошқармаси (ОАН) «Пакш-2» АЭС ҳудудида иккита ВВЭР-1200 «3+» авлод энергоблокларини қуриш учун рухсат берди.
Швейцариянинг «Nant de Drance SA» компанияси қуввати 900 МВт бўлган насосли электр станция барпо этди. Вале туманидаги Эмоссон ва Вье-Эмоссон сув омборлари оралиғида, ер остида жойлашган станцияни қуришга 14 йил вақт талаб этилди.
Бутунжаҳон Ядро Ассоциацияси (WNA) маълумотларига кўра, 2021 йилда мамлакатда 3500 тонна уран қазиб олинган.
Шимолий денгизда довулларга чидамли кичик қуёш парки қуриш режалаштирилган.
2022 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонга 10 та хорижий давлатдан умумий қиймати 34,1 млн доллар бўлган 1125 та электромобиль олиб кирилди.