Қизиқарли хабарлар
Биласизми, агар Саҳрои Кабир улкан қуёш фермасига айланса...
  • 21.09.2022
  • 443

Биласизми, агар Саҳрои Кабир улкан қуёш фермасига айланса, у дунёдаги энг йирик электр станцияларидан 2000 баробар кўпроқ энергия ишлаб чиқаришга қодир бўлар эди!
Буни Ноттингем университетининг интеллектуал муҳандислик тизимлари профессори (https://theconversation.com/should-we-turn-the-sahara-desert-into-a-huge-solar-farm-114450) Трент Амин Ал-Хабайбе ҳисоблаб чиқди

Саҳрои Кабирнинг ҳар квадрат метри йилига 2000 дан 3000 кВт•соатгача қуёш энергиясини ютади. Шундай қилиб, чўлнинг энергия салоҳияти йилига 22 млрд. гВт•с. Бу кунига 36 миллиард баррель нефтга тенг.

Албатта, бу ҳисоб-китоблар фақат назарийдир, чунки улар қуёш энергиясининг камчиликларини ҳисобга олмайдилар. Фотоволтаик ҳужайралар доимий равишда қум бўронлари ва кучли иссиқлик таъсирида бўлади, бу эса ўрнатиш самарадорлигига таъсир қилади. Бундан ташқари, панелларни тозалаш учун катта миқдорда сув керак бўлади, бу эса минтақада деярли имконсиздир.

#қуёшэнергияси

Манба: https://t.me/clearenergy/1629

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 

>