ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
«ХАЛҚҚА КЕРАГИЧА ЭНЕРГИЯ БЕРИНГЛАР, ҚАРЗ ДАФТАРГА ЁЗИШАЁТГАНИ ЙЎҚ, ХАЛҚ ПУЛИГА СОТИБ ОЛЯПТИ»
  • 28.01.2021
  • 462

http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/705 Ижтимоий тармоқ саҳифаларида эълон қилинган айрим саволларга тааллуқли жавоблар оммавий ахборот воситаларининг расмий наршларида (эълон қилинган маълумотнома хабарларидан иқтибослар 

✍️ «Отабек Артиков» телеграм канали:
«…Халққа керагича энергия беринглар, қарз дафтарга ёзишаётгани йўқ халқ пулига сотиб оляпти.

Қайтараман нега айнан 18.0 млн кВт соат нега 20 эмас, 30 эмас, айнан 18.0 млн кВт соат, нимага асосан бундай, аниқ жавоб беринглар карам шўрва керак эмас!»
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg

______

«...Электр энергияси таъминотидаги узилишларнинг асосий сабаби – ҳаво ҳароратининг совиб кетиши натижасида электр энергияси истеъмолининг кескин ортиб кетиши туфайли юзага келади. Шу билан бирга, қисқа муддатли узилишлар тизимдаги катта аварияларнинг олдини олишга имкон беради.»

❗️ Манба: Электр энергияси таъминотидаги узилишлар – истеъмолнинг ортиши туфайли юзага келади http://minenergy.uz/uz/news/view/913

 

 

  «...қарздорлик ҳолатларини бартараф этиш, ҳисобга олиш тизимини қоидалар талабларига мослигини назорат қилиш, таъминотчи корхона ходимлари томонидан истеъмолчилар билан ишлашда ўзларига белгиланган вазифаларни қай даражада бажараётганлиги аниқлаш юзасидан “Ўзэнергоинспекция” Қашқадарё ҳудудий бўлими ходимлари томонидан Косон туманида “Қашқадарё ҲЭТ” АЖ ходимлари иштирокида ўрганиш ўтказилди.

  Ўрганиш давомида 10 дан ортиқ хўжалик юритувчи субъектларда қонун бузилишлар аниқланди. Жумладан, ҳисоблагичдан ташқари фойдаланиш ва ўзбошимчалик билан алмаштириш, шартномасиз ноқонуний фойдаланиш ҳамда  шартномада тарифни нотўғри қўлланганлиги маълум бўлди.»

‼️ Манба: Қашқадарё вилоятида қарийб 520 миллион сўм миқдоридаги энергия дастурга киритилмаганлиги аниқланди.» http://minenergy.uz/uz/news/view/926

  «...истеъмолчиларнинг қарздорликлари бўйича ўтказилган таҳлилларга кўра, бугунги кун ҳолатига қарздорлиги юқори бўлган яъни 1 млн сўмдан 3 млн сўмгача бўлган қарздор аҳоли истеъмолчилар сони 157 839 нафарни, 3 млн сўмдан 5 млн сўмгача 14 890 нафарни ва 10 млн сўмдан юқориси 5 199 нафарни ташкил этмоқда” – дейди «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Жаҳонгир Обиджонов.

  Тезкор маълумотларга кўра, Ўзбекистон электр энергиясидан умумий қарздорлик 3,5 триллион сўмни ташкил қилмоқда, ундан аҳолининг қарздорлиги эса 2,4 триллион сўмдан зиёдни ташкил этмоқда.

  Ўзбекистон бўйича энг юқори қарздорлик Самарқанд, Навоий ва Андижон вилоятларига тўғри келади. Самарқанд вилоятнинг электр энергиясидан 646 миллиард сўм қарздорлиги мавжуд бўлиб, шундан 553 миллиард сўми аҳоли қарздорлиги ҳисобланади. Навоий вилоятининг қарздорлиги 410 миллиард сўмни ташкил қилади. Андижон вилоятининг қарздорлиги эса 273 миллиард (247 миллиард сўми аҳолига тегишли) сўмдан иборат.

  “Қарздорликларнинг юқори миқдорларда сақланиб қолиши истеъмолчиларни узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш учун амалга ошириладиган янги инвестицион лойиҳалар амалга оширилишига, янги трансформатор пунктлари ва электр тармоқларини қуриш ва модернизация қилишга таъсир кўрсатади. Шу сабабли мен истеъмолчиларимиздан қарзларини ўз вақтида тўлашларини илтимос қиламан.»

‼️ Манба: Ўзбекистонда электр энергиясидан қарздорлик миқдори 3,5 триллион сўмни ташкил қилмоқда https://kun.uz/52970312
______

P/S: «Қашқадарё электр тармоқлари корхонаси» АЖнинг (шартли равишда Қашқадарё вилояти истеъмолчиларининг) 2021 йил 1 январь ҳолатига истеъмол қилинган электр энергиясидан қарздорлиги 341 миллиард 863 миллион 100 минг сўмни ташкил этмоқда.

Ушбу қарздорлик таркибида 2020 йил давомида йирик ўсиш ҳолати рўй берган, яъни 2020 йил 1 январь ҳолатидаги қарздорликка йил давомида яна 187 миллиард 952 миллион сўм қарздорлик (❗️) қўшилган.  

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
Телеграм каналига аъзо бўлиш учун t.me/uzmetaxborotxizmati

>