Янгиликлар
«БУХОРО МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ: 220 КВЛИ «БУХОРО» ПОДСТАНЦИЯСИНИНГ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИНИ ЎТКАЗИШ ҚУВВАТИ 150 МВАГА ОШИРИЛДИ
  • 04.12.2020
  • 729

   Маълумки, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги бир нечта юқори кучланишли подстанцияларда «Жаҳон банки иштирокида магистрал электр тармоқлари подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш» инвестиция лойиҳасига мувофиқ йирик қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишлари олиб борилмоқда.

 

   Куз-қиш мавсуми олдидан «Бухоро магистрал электр тармоқлари» филиали таркибидаги 220 кВли «Бухоро» подстанцияда мавжуд, маънан ва жисмонан эскирган АТ-2 125 МВАли автотрансформатори Хитой Халқ Республикасидан келтирилган 200 МВАли замонавий трансформаторига алмаштирилди ва подстанциянинг ўтказувчанлик қуввати оширилди.

   Аниқроғи, 2020 йил 15 октябрдан 15 ноябргача давом этган амалиёт муваффақиятли якунлангандан сўнг янги автотрансформатор 72 соат давом этадиган синов режимига қўйилди ва айни пайтда мазкур электр ускунаси тизимда барқарор фаолият юритмоқда.

   Ушбу подстанциядаги 125 МВАли иккинчи АТ-1 автотрансформаторини ҳам хориждан келтирилган 200 МВА ли замонавий автотрансформаторига алмаштириш мақсадида 2020 йил 10 ноябрдан 10 декабргача қурилиш-монтаж ишлари олиб борилиши режалаштирилган эди. АТ-1 автотрансформатори ўрнатилгандан кейин 72 соат давом этадиган синов режимидан муваффақиятли ўтиб, 2020 йил 2 декабрда тўлиқ ишга туширилди.

Бугунги кунда вилоятда истиқомат қилаётган аҳоли, ижтимоий соҳа ва ишлаб чиқариш объектларини мунтазам ва сифатли электр энергия билан таъминлаш мақсадида подстанцияда аввалгига нисбатан электр энергиясини ўтказиш қуввати 150 МВА ошди.

   Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, подстанцияда эскирган автотрансформаторларни демонтаж қилиб, замонавий ва ихчам трансформаторларга алмаштиришда магистрал электр тармоқлари мутахассислар билан бир қаторда “4-сонли монтаж бошқармаси” қурилиш-монтаж корхонаси ишчи-ходимлари жонбозлик кўрсатишди.

   Маълумот учун: электр энергияси иқтисодий ўсишнинг барқарорлигини ва аҳоли фаровонлигини таъминлайдиган муҳим манба ҳисобланиши, шунингдек тармоқни модернизация қилиш, энергия қувватларни кўпайтириш ҳамда истеъмолчиларга узлуксиз етказиб бериш бўйича соҳада олиб борилаётган ишлар ҳақида қуйидаги фото-видео маҳсулотлар бажарилган иш кўлами ҳақида тасаввурларни мустаҳкамлайди.

 

 

 

 
 
 

 

 

 

 

 

   Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги «Бухоро магистрал электр тармоқлари» филиали таркибидаги 220 кВли «Бухоро» подстанция Бухоро шаҳри, Саноатчилар кўчаси, Садриддин Айний маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган.

   Батафсил маълумот:

   «БУХОРО МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ: СУРАТЛАР ВА РАҚАМЛАРДА http://uzbekistonmet.uz/uz/

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>