Янгиликлар
«БУХОРО МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ: СУРАТЛАР ВА РАҚАМЛАРДА
  • 19.06.2020
  • 1283

   «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги «Бухоро магистрал электр тармоқлари» филиали балансида:

·   узунлиги 762,58 км бўлган 1 та 500 кВ кучланишли;
·   17 та 220 кВ кучланишли ҳаво линиялари мавжуд.

 

   Шундан юқори кучланишли ҳаво линиялари:

·     82 км — 500 кВ ли;
·    680,58 км — 220 кВ ли

   узунликка эга.

 

   Шунингдек,

·   1 та 500 кВли;
·  9 та 220 кВли

   подстанциялар мавжуд. 

 

   500 кВли «Қоракўл» ва 220 кВли «Турон», «Қуйи-Мозор», «Бухоро», «Қоровулбозор», «Давлатобод», «Ҳамза-2», «Ҳамза-3», «Нефтезавод», «Қизил» номли подстанциялар орқали электр энергияси ҳудудий электр тармоқ корхоналари тасарруфига етказиб берилади.

 

   Бугунги кунда 220 кВли «Бухоро» подстанциясида 125 мВА қувватли Т-2 трансформатори 200 мВА қувватли трансформаторга алмаштирилмоқда. Модернизация режаси асосида «4-сонли монтаж бошқармаси» ходимлари томонидан ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

   220 кВли «Бухоро» подстанцияси модернизация дастури бўйича элегаз ўчиргичи ўрнатилиб, тўлиқ тугатилди.

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>