Қизиқарли хабарлар
ЭНЕРГИЯ САМАРАДОРЛИГИ ВА ТЕЖАМКОРЛИГИ МАСАЛАСИДА МАНТИҚИЙ ЁНДАШУВ
  • 20.05.2020
  • 2548

  Энергия тежамкорлиги ва энергия самарадорлиги ҳақида кўп ва хўп гапирилган. У истеъмол маданиятининг юксак намуналаридан бири эканлиги қайта-қайта таъкиланади. Бу ҳақда таҳлилий мақолалар эълон қилинди, турли аудио ва видеомаҳсулотлар тақдим этилмоқда.

Батафсил:  uzbekistonmet.uz/uz/

Batafsil:       uzbekistonmet.uz/oz/

Подробно:   uzbekistonmet.uz/ru/

  Аммо энергия тежамкорлиги ва самарадорлиги деганда фақат бемақсад ишлаб турган электр ускунасини тармоқдан узиб қўйишдек тор фикр тушунилмаслиги лозим. Физика қонуниятига кўра энергия бордан йўқ, йўқдан эса бор бўлмаганидек, уни фойдаланишга қулай, яъни истеъмолга яроқли қилиш ўзига хос харажат ва ҳаракат талаб этади. Ўз ўрнида ҳаракат ва харажат бирлигининг тежалиши, янаям аниқроғи энергоресурслардан оқилона ва мақсадли фойдаланишда бош омил — МАНТИҚИЙ ЁНДАШУВ бўлмоғи лозим.

  Энергия тежами ва самараси, энг аввало, бино ва иншоотларни тўғри ва пухта қуришдан бошланади. Биргина мисол, нотўғри қурилган уйларни (офисларни) ёритиш, иситиш ёки совутиш йиллар давомида қурилишдан иқтисод қилинган маблағлардан ўн, юз, ҳатто минг маротаба кўп маблағ сарф этилишига олиб келади. Ушбу масаладаги мантиқий хулоса ҳам шу.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>