Аввал хабар берганимиздек, Магистрал электр тармоқлари филиалларининг маъмурий бинолари томига қуёш панеллари ўрнатилмоқда. Дастлабки қуёш панеллари “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ Марказий бошқарув аппарати маъмурий биносининг том қисмига (50 кВт қувватли қуёш панели) ўрнатилган эди.
Айни кунларда “Самарқанд магистрал электр тармоқлари” филиалининг маъмурий биносига ҳам 30 кВт қувватли қуёш панелларини ўрнатиш ишлари бошланди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 10 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида иқтисодий тармоқлари, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларида қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 48-баёнида белгиланган топшириқлар ижроси ўз вақтида таъминлаш мақсадида, “Ўзтехсаноат” уюшмаси биносида ўтказилаётган қайта тикланувчи энергия манбаларини кўргазмаси эришилган келишувларга биноан, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ Solar Nature корхонаси билан 28 та объектга 500 кВт қувватли қуёш панели ўрнатиш бўйича умумий қиймати 5,0 млрд. сўмлик шартнома имзоланган эди.
✍️ С.Л.Эшонқулов, Электр энергияси технологик сарфини таҳлил қилиш бўлими бошлиғи
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати