Хотин-қизлар
ЖАМИЯТДА ХОТИН-ҚИЗЛАР ВА УЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ МАСАЛАЛАРИ
  • 08.10.2019
  • 4965

ЖАМИЯТДА ХОТИН-ҚИЗЛАР ВА УЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ МАСАЛАЛАРИ

 

   «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида хотин-қизлар ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари билан Ходимлар билан  ишлаш бошқармаси ҳамда Бирлашган касаба уюшма қўмитаси ҳамкорликда иш юритади. Жумладан:

   - хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги роли ва фаоллигини ошириш;

   - хотин-қизларнинг оилада, маҳалла ва меҳнат жамоасида, давлат ва жамоат бошқаруви соҳасидаги ролини кучайтириш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш;

   - жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланиши ва фаровонлиги мустаҳкамланишига, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган хотин-қизларни рағбатлантириш;

   - Зулфия номидаги Давлат мукофоти учун ўтказиладиган танловнинг туман (шаҳар) босқичида Жамият номидан иштирок этишни таъминлаш;  

ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш;

   - хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларнинг, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёлларнинг манзилли рўйхатларини тузиш, уларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш;

   - аёллар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган нодавлат нотижорат ташкилотларининг давлат дастурлари ва ҳудудий ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тармоқ дастурларининг ижросини таъминлашдаги иштирокини кучайтиришга кўмаклашиш;

   - Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон, Қарор, Фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, Хотин қизлар қўмита томонидан қабул қилинган қарор, буйруқ, фармойиш ва бошқа тегишли норматив ҳужжатларни Жамият марказий аппарати бўлимлари, ҳудудий бўлимлар, тизимдаги бошқа ташкилотларида ўз вақтида бажарилишини назорат ва таҳлил қилиш, уларни мувофиқлаштириб бориш ҳамда шу каби қонун билан белгилаб берилган бошқа вазифалар.

Фойдаланилган манба: http://www.wcu.uz/uz/central

>