Янгиликлар
АНДИЖОН ВИЛОЯТИНИНГ АЙРИМ ҲУДУДЛАРИ ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИДА ВАҚТИНЧА УЗИЛИШЛАР БЎЛИШИ МУМКИН
  • 16.01.2020
  • 922

     Аввал хабар берганимиздек, Андижон вилоятининг Андижон туманидаги «Айрилиш» МФЙ ҳудудида жойлашган «Ўзбекистон МЭТ» АЖ «Андижон магистрал электр тармоқлари» филиали  тасаруффидаги 220 кВ ли «Юлдуз» подстанциясида Т2-125 МВА қувватли автотрансформаторни 200 МВА қувватли автотрансформаторга алмаштириш ишлари 2019 йил 20 ноябрдан 27 ноябргача давом этган эди.

     Юқори кучланишли электр тармоқлари тизимидаги нисбатан паст қувватли автотрансформаторларни юқори қувватли автотрансформаторга алмаштириш амалиётининг иккинчи босқич муддати маҳаллий ҳокимият органлари билан ўзаро келишувга биноан 2020 йил январь ойининг иккинчи декадасига қолдирилганди.  

     Шу муносабат билан 220 кВли «Юлдуз» (220/110/10 кВ) подстанциясида АТ-1-125 МВА қувватга эга автотрансформаторни 200 МВА қувватли автотрансформаторига алмаштириш ишлари жорий йилнинг 17 январь кунидан бошлаб амалга оширилишини маълум қиламиз ва мазкур амалиёт пайтида юз бериши мумкин бўлган вақтинчалик узилишлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

     Бир ҳафтача давом этадиган модернизация амалиёти туфайли Андижон вилоятнинг айрим ҳудудларидаги электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилиши мумкин, бироқ бу жараён ҳудуднинг электр таъминотига жиддий таъсир кўрсатмайди, алмаштирилган автотрансформаторнинг қуввати ошганлиги сабабли ҳудудларга чекловлар  ўрнатилиши нисбатан камайтирилади.

     Батафсил маълумотлар «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг Андижон вилоятидаги ҳудудий бўлимлари орқали ҳам эълон қилинади.

     Маълумот ўрнида: электр таъминоти тизимини модернизация қилиш, маънан эскирган электр ускуналарини юқори қувватлиларига алмаштириш амалиётининг аҳамияти, шунингдек истеъмол қуввати кескин ошганда диспетчерлар томонидан маълум даражадаги чекловлар ўрнатилмаса электр таъминоти тизимида қандай фавқулотда ҳолатлар (авария ва ёнғинлар) юз бериши мумкинлиги ҳақида қуйидаги мақолалар орқали керакли маълумотларни олишингиз мумкин:

     Ўзбек тили (кирилл алифбосида): http://uzbekistonmet.uz/uz

     Ўзбек тили (лотин алифбосида): http://uzbekistonmet.uz/oz

     Рус тилида: http://uzbekistonmet.uz/ru

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Каналга аъзо бўлинг! t.me/uzmetaxborotxizmati

>