ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
«9 май — Хотира ва қадрлаш куни» муносабати билан Магистрал электр тармоқлари филиалларида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда
  • 09.05.2021
  • 474

© Ёш энергетиклар томонидан тайёрланган байрам табриги (ҳаваскорлик ролиги)

  «9 май — Хотира ва қадрлаш куни» муносабати билан «Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиали маъмурияти Филиалнинг касаба уюшмаси бошланғич ташкилоти билан ҳамкорликда бир нечта тадбирлар ўтказмоқда.

✅ Таъкидлаш жоизки, «Хотира ва қадрлаш куни» том маънода халқимиз, айниқса, ёшларимиз онгу шуурида ўтганларни ёд этиш, тирикларни қадрлаш, ўзаро меҳр-оқибатли бўлишдек инсоний фазилатларни қарор топтиришга хизмат қилмоқда.

  Қадрли ҳамкасблар!
9 май — Хотира ва қадрлаш куни, Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 76 йиллиги билан барча Иккинчи жаҳон уруш қатнашчилари, байналминал жангчилар ҳамда меҳнат фахрийларини самимий табриклаймиз.

⇒ Сизга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, хонадонларингизга файзу барака, тинчлик-осойишталик тилаймиз.

Ҳурмат билан,

✍️ «Тошкент шаҳар МЭТ» филиали  Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 t.me/uzmetaxborotxizmati

>