Янгиликлар
Бугун OʻzLiDeР биносида “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштириш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди
  • 05.05.2021
  • 384

  Бугун, 2021 йил 5 май куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон либерал-демократик партияси Сиёсий кенгаш Ижроия қўмитаси “OʻzLiDeР PRESS KLUBI”нинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. OʻzLiDeР Ижроия қўмитаси биносида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6096-сон фармони ижросига бағишланган давра суҳбатида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти номидан Корпоратив муносабатлари бўлимининг мутахассиси Рустам Аҳмедов ҳам иштирок этди.

  Давра суҳбатининг мавзуси — “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштириш”.

 

  Давра суҳбатида Олий Мажлис депутатлари, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда Марказий банкнинг бош бошқарма бошлиқлари иштирокида Транспорт вазирлиги (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” АЖ, “Ўзбекистон Аэропорт” АЖ), Энергетика вазирлиги (“Ҳудудгазтаъминоти” АЖ, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ), Қишлоқ ҳўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, банклар (Асака банк, Ипотека банк, Халқ банки) мутассади ходимлари томонидан трансформацияни амалга ошириш бўйича ҳисоботлар тингланди.

 

  Йиғилиш якунида Олий Мажлис депутатлари томонидан Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиниши ҳамда давлат активларини хусусийлаштириш (Оммавий савдолар орқали давлат-хусусий шериклиги асосида, шунингдек хусусий тадбиркорликка сотиш жараёнини) жадалаштирилиши юзасидан кўрсатмалар берилди.       

✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 t.me/uzmetaxborotxizmati

>