Янгиликлар
Нидерландия компанияси Сурхондарё вилоятида янги иссиқлик электр станция қуради
  • 22.04.2021
  • 484

   Бугун, 2021 йилнинг 19 апрель куни “Stone City Energy” (Нидерландия) компанияси билан Сурхондарё вилоятида янги иссиқлик электр станциясидан Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисида битим имзолади.

  Қуввати 1 560 МВт бўлган иссиқлик электр станциясини қуриш лойиҳасининг умумий қиймати 1,2 миллиард долларни ташкил этади. Лойиҳа 2024 йилнинг якунига бориб ишга туширилиши режалаштирилган.

  Замонавий технологиялардан фойдаланиш натижасида барпо этилиши режалаштирилган янги иссиқлик электр станцияси йилига 2,2 миллиард куб метр табиий газ сарфига эга бўлиб, 1,1 миллиард куб метр газни тежайди. Унинг фойдали иш коэффициенти 63 фоизни ташкил этади.

  Лойиҳа доирасида энг янги технологиялар, шу жумладан HL синфидаги замонавий буғ-газ қурилмалари (Siemens Energy томонидан ишлаб чиқарилган) татбиқ этилади.
 

 

  Станция қурилиши давомида 2 000 дан ортиқ иш ўрни яратилади ва ИЭС ишга туширилгач, 150 нафарга яқин мутахассис доимий иш билан таъминланади.

  2020 йилнинг декабрь ойидан бошлаб ўтказилган тадқиқотлар натижада Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида янги иссиқлик электр станцияси қурилиши учун 150 гектар ер майдони ажратилди.

  Ҳужжатларга кўра, инвестор ушбу иссиқлик электр станциясини лойиҳалаштиради, молиялаштиради, қуради, ишга туширади, 25 йил давомида фойдаланади ва бошқаради.

Ўзбекистон Республикаси

Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

http://minenergy.uz/uz/news/view/1219

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 t.me/uzmetaxborotxizmati

>