Янгиликлар
ПФ–6099-сон Фармон ижроси: «Самарқанд магистрал электр тармоқлари» филиалида мини футбол бўйича мусобақа ғолиблари аниқланди
  • 20.04.2021
  • 538

 «Самарқанд магистрал электр тармоқлари» филиалида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ–6099-сон Фармони ижроси юзасидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасига мувофиқ бир қатор спорт мусобақалари ташкил этилмоқда.

⇒ Хусусан, 2021 йилнинг апрель ойида филиал раҳбарияти, Касаба уюшмаси ва Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилотлари аъзолари ташаббуси билан “Самарқанд МЭТ” филиали ходимлари ўртасида мини футбол бўйича мусобақа ташкил этилди.

  Филиал директори Файзулло Қурбонов очиб берган мусобақада 12 та жамоа ўзаро куч синашди. Ғолиблари бир нечта ўйинлар орқали аниқланган спорт мусобақасида 1-ўринни филиал маъмурияти жамоаси қўлга киритди. 2-ўрин “Иштихон” подстанцияси жамоасига насиб этди. 3-ўринни филиалнинг Ҳаво линия хизмати жамоаси эгаллади.

  Мусобақа ғолиблари филиал раҳбари ва Касаба уюшмаси раиси томонидан эсдалик совғалар билан тақдирланди.

✍️ Сарбон Ўлмасов, «Самарқанд МЭТ» филиали Ёшлар Иттифоқи етакчиси

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>