Янгиликлар
“Электр энергетика тармоғини трансформациялаш ва электр узатиш жараёнини барқарорлаштириш” лойиҳаси асосида маълумотларни ошкор этиш ҳамда ижтимоий ва экологик тамойиллар бўйича оммавий маслаҳатлар ўтказиш тўғрисида эълон
  • 31.03.2021
  • 768

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 декабрдаги ПҚ–4937-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2021–2023 йилларда инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги Фармонига асосан Ўзбекистон ҳукумати Жаҳон банкига энергетика соҳасидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш сўрови билан мурожаат қилди.

  Ўзбекистон ҳукумати Жаҳон банкининг энергетика соҳасидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлашини сўради.

  «Электр энергетика тармоғини трансформациялаш ва электр узатиш жараёнини барқарорлаштириш» — ESTART лойиҳасининг асосий мақсади замонавий электр энергиясини етказиб берадиган компанияни ташкил этиш, кенг кўламли қайта тикланадиган энергия манбаларини бирлаштириш учун узатиш тизимининг умумий қуввати ва ишончлилигини оширишга ёрдам беришдан иборат.

  ESTART лойиҳаси электр энергиясини етказиб бериш соҳаси ва тармоқни модернизациялаш, аниқроғи, Ўзбекистон Республикасида электр таъминоти ишончлилигини кафолатлашнинг асосий бўғини ҳисобланадиган «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» AЖни тижоратлаштириш жараёнларини ўз ичига олади. Мазкур лойиҳа Жаҳон банки молиявий ва техник кўмаги орқали Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги тизимидаги «Ўзбекистон миллийэлектр тармоқлари» AЖ томонидан амалга оширилади.

  Лойиҳа тўрт қисмдан иборат: (а) электр энергиясини узатиш соҳасини рақамлаштириш, (б) электр тармоқларини ривожлантириш ва қайта тикланадиган манбаларни жорий этиш, (c) «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» AЖнинг институционал ривожланиши ва лойиҳани амалга оширишда кўмаклашиш ва (д)  электр энергияси бозорини ривожлантириш.

  «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» AЖнинг лойиҳаси мавжуд эскирган 22 та подстанцияни реконструкция ва модернизация қилишни ҳамда уни 500 ва 220 кВли электр тармоқларига уланиш учун 500 ва 220 кВли ҳаво линиялари ҳамда янги подстанцияларни қуришни назарда тутади.

  Ушбу маълумотни ошкор қилиш тўғрисидаги эълон орқали «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» AЖнинг лойиҳа доирасида тайёрланган экологик ва ижтимоий тамойилларга оид қуйидаги ҳужжатлар лойиҳаларини оммавий равишда ошкор қилиниши назарда тутилган:

  - Кўчириш сиёсати асослари;

  - Aтроф-муҳит ва ижтимоий хавфсизликни бошқариш модели;

  - Инсон ресурсларини бошқариш тартиби ва манфаатдорларни жалб қилиш режаси.

  Лойиҳанинг ижтимоий ва экологик тамойилларини муҳокама қилиш учун жамоатчилик билан маслаҳатлашув учрашувларини ўтказиш (2021 йил 6-8 апрель кунлари режалаштирилган.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Телеграм каналига аъзо бўлиш учун   t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>