Янгиликлар
Тожикистон ҳудудидан ўтган 500 кВли Л-503-сонли электр узатиш ҳаво тармоғидаги носозлик бартараф этилди. Ушбу носозлик “ҳалқа” тизими туфайли ишлаб чиқарилаётган электр қувватини узатиш жараёнига таъсир этмади
  • 20.03.2021
  • 521

  Кўп бора таъкидланганидек, электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш мураккаб техник-муҳандислик жараёни бўлиб, бир нечта таъсир омиллари сабабли таъминот тизимида турли носозликлар содир бўлиши табиий техник ҳолат ҳисобланади. Айниқса, иқлим шароитининг кескин ўзгариши (кучли шамол, ёмғир) сабабли нафақат паст кучланишли тақсимловчи тармоқларда, балки юқори кучланишли электр тармоқларида ҳам носозликлар содир бўлиши мумкин. Бундай пайтларда носозликни аниқлаб, бартараф этиш учун навбатчи бригадалар сафарбар этилади.

 

  Бу ҳақда батафсил:

Ўзб.: ЭНЕРГОТИЗИМДА МУВОЗАНАТНИ САҚЛАШ — КЕЧИКТИРИБ БЎЛМАС УСТУВОР ВАЗИФА
http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/597
O‘zb.: ENERGOTIZIMDA MUVOZANATNI SAQLASH — KECHIKTIRIB BO‘LMAS USTUVOR VAZIFA
http://uzbekistonmet.uz/oz/lists/view/597
 Рус.: БАЛАНС В ЭЛЕКТРОСИСТЕМЕ — НЕОТЛОЖНЫЙ ПРИОРИТЕТ
http://uzbekistonmet.uz/ru/lists/view/597

 

  Батафсил: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/5717

                   https://t.me/uzmetaxborotxizmati/5718

 

  Мисол учун, 18 мартдан 19 мартга ўтар кечаси «Сирдарё ИЭС» АЖ билан 500 кВли «Ўзбекистон» подстанциясини боғловчи Л-503 электр узатиш тармоғида кучли шамол таъсирида носозлик келиб чиққани аниқланди.  Таҳлил ва ўрганишлар натижасида носозлик ЭУТнинг 110- ва 111-сонли таянч устунлари орасида эканлиги маълум бўлди.  Носозлик келиб чиққан ондаёқ реле ҳимояси ва автоматика тизими ишлаб, қувват оқими “ҳалқа” тизими орқали, Л-524- ва Л-550-сонли юқори кучланишли электр тармоқларига қўшимча юклама берилиши натижасида, ишлаб чиқарилаётган электр энергиясини паст кучланувчи тармоқларга етказиб бериш жараёни тўхтаб қолмади.

  Шу ўринда ушбу ҳолат юқори кучланишли электр тармоқларига хос бўлган муҳандислик ечими эканлигини алоҳида таъкидлаш лозим.

 
 

  Муҳими жиҳати шундаки,  «Сирдарё ИЭС» АЖ билан 500 кВли «Ўзбекистон» подстанциясини боғловчи Л-503 электр узатиш тармоғининг катта қисми қўшни Тожикистон Республикаси ҳудудидан ўтган бўлиб, носозлик келиб чиққан жой айнан қардош мамлакатнинг нотекис дашт ҳудудида жойлашган экан.

 

  «Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиали муҳандис-техник ходимлари мавжуд талабларга риоя этган ҳолда чегара постидан ўтиб, тожикистоник энергетиклар билан носозликни бартараф этишди. Юқори кучланишли Л-503 электр узатиш ҳаво тармоғининг ўтказгич симининг бир толасида юзага келган носозлик тўлиқ бартараф этилди.

  Кечаси бошланган иш жараёни бугун, 20 март куни соат 10:15 қадар давом этди. Тундаги кучли шамол созлаш иши жараёнига турли қийинчиликлар туғдиргани рост. Аммо қўйилган вазифа техник талабларга мувофиқ тўлиқ бажарилди.

 

  Фарғоналик энергетиклар фақат махсус техника ва механизм ёрдамида етиб бориш мумкин бўлган дашт бағрида бир неча метр баландликдаги носозликни туннинг кучли шамол шароитида бартараф этишда бевосита ёрдам берган тожикистонлик ҳамкасбларига миннатдорлик билдирмоқда.

  Айни пайтда Л-503 электр узатиш тармоғидаги носозлик бартараф этилган бўлиб, «Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиали муҳандис-техник ходимлари Ўзбекистонга, бригаданинг навбатдаги тунги навбатчилигини давом эттириш учун хизмат ҳудудида қайтишмоқда.

 

https://uza.uz/uz/

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>