Янгиликлар
«Тахиатош иссиқлик электр станцияси» АЖда ОАВ вакиллари учун семинар-тренинг бўлиб ўтмоқда
  • 17.03.2021
  • 459

  “Тахиатош ИЭС” АЖда маҳаллий ҳамда хорижий ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар учун “Электр энергетика соҳасини ОАВда ёритишнинг самарали механизмлари” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди. Унда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раисининг матбуот котиби ҳам иштирок этмоқда.

  Тренингда ““Тахиатош иссиқлик электр станцияси”да 230–280 МВт қувватга эга иккита буғ-газ қурилмаларини қуриш” инвестицион лойиҳасининг амалга оширилиш босқичлари, электр энергия ишлаб чиқариш жараёни, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларига сифатли ҳамда узлуксиз электр ва иссиқлик энергияси етказиб бериш тизими, соҳани ОАВда ёритиш принциплари юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилмоқда.

  Ахборот ҳамкори: “Иссиқлик электр станциялари” АЖ матбуот хизмати

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
t.me/uzmetaxborotxizmati

>