Қизиқарли хабарлар
ОФФШОР ШАМОЛЛАРИ СЕКИНРОҚ ВА КУЧЛИРОҚ ЭСАДИ
  • 12.03.2021
  • 238

  Оффшор шамоллари секинроқ ва кучлироқ эсади. Бу қуруқликдагига нисбатан кўпроқ шамол энергиясини ишлаб чиқариш имконини беради. Денгизда электр станцияларини қуриш учун жой етарлича, ер майдонларида ўсиб бораётган тақчиллик эса шамол энергетикасини қуруқликда  ривожлантирмасликнинг тўғри эканлигига яна бир далилдир.

  Глобал шамол энергетикаси Кенгаши (GWЕC) мутахассислари оффшор шамол энергетикаси камида келгуси 10 йил мобайнида жадал ривожланади деб хисоблайдилар. Ташкилот фикрига кўра, 2030 йилда денгиз (оффшор) шамол энергетикасининг белгиланган қуввати 200 ГВт дан ошади ва 230 ГВт га яқинлашади (2020 йилнинг сўнгида ушбу кўрсаткич 29 ГВт ни ташкил этган).

  Мутахассилар ҳисоб-китобларича: 2030 йилга келиб ХХР денгиз шамол энергетикаси учун энг йирик бозорга айланади. У ерда шамол паркларининг қуввати деярли 60 ГВт ни ташкил этиши кўзда тутилмоқда. 2, 3 ва 4-ўринларда эса Буюк Британия (40 ГВт), АҚШ (23 ГВт) ва Германия (20 ГВт) давлатлари бўлади деган фикрлар ҳам йўқ эмас.

#буқизиқ

Манба: Sof Energiya

@Clearenergy

https://t.me/clearenergy/874

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 

 

>