Янгиликлар
БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗ АЁЛЛАР!
  • 05.03.2021
  • 711

  “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятида умумий тарзда минг нафардан зиёд хотин-қизлар фаолият олиб боришмоқда.

  Бир ҳақиқат аёнки, ҳар қандай халқнинг маънавий даражасини аввало шу юрт аёлларининг маънавий савияси белгилайди. Бугунги қувончли айёмда дунёда “фидойи” деган сўзга энг муносиб бўлган Она сиймоси олдида таъзим қиламиз.

  Ҳаётимиз қувончи, хонадонларимиз кўрки бўлмиш азиз аёлларимиз шаънига энг гўзал тилакларимизни изҳор этамиз. Аёл сиймоси Яратганнинг тенгсиз мўъжизаси бўлиб келган ва ҳамиша шундай бўлиб қолади!

  Ватанимизнинг барча аёлларини, қолаверса энергетика соҳасида меҳнат қилаётган барча хотин-қизларни келаётган Халқаро байрам санаси, баҳор айёми билан чин юракдан муборакбод этаман!

Ҳурмат билан,

Д.А.Исақулов, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
Каналга аъзо бўлиш учун  t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>