ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
«ЭНГ ЯХШИ...» — МУНОСИБЛИК ЭЪТИРОФИ
  • 30.12.2020
  • 824

   Маълумки, ҳар бир идора, ташкилот ва корхонанинг умумий иш фаолияти кўрсаткичлари ўша тузилма ишчи-ходимлари, яъни жамоасининг меҳнат унумдорлиги ҳамда иш самарадорлиги билан чамбарчас боғлиқ...

   Тўғри, ҳар қандай жамоада ҳам «инсон омили» аталмиш бир тушунча таъсири борки, унинг миқдори ва кўлами ижобий ёхуд салбий бўлишига қараб ташкилот ёки корхонанинг иши юришади, ёки аксинча...

   Жамоанинг умумий ишини орқага тортадиган, ўз вазифасига совуққонлик билан ёндашиб, ёинки лавозимига лойиқ билим-тажриба ҳамда савияси йўқлигидан доим панд бериб юрадиган ходимлар амалдаги меҳнат қонунчилиги ва тегишли маъмурий жавобгарликка тортилгани баробарида ўз вазифасига сидқидилдан ёндашиб, ҳар бир ишда етакчи, ташаббускор, етарли билим-савияга эга бўлгани ортидан жамоанинг умумий ишига наф келтирадиган ишчи-ходимлар рағбатлантирилиши, уларнинг нафақат корхона ёки ташкилотда, балки жамиятда ҳам ўзининг муносиб ўрни борлигини эътироф этиш адолатдан.

   «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида ҳам бошқа корхона ва ташкилотлар каби шундай анъана мавжуд бўлиб, унинг сарҳисоби, ўз-ўзидан маълумки, йил якуни арафасида ўтказилади.

Мавжуд анъана жорий йилда Жамият бошқаруви раисининг шахсий ташаббуси билан бироз ўзгача тус олди, рағбат ва эътироф «Энг яхши...» номинация бўйича ўтказиладиган бўлди.

   Хуллас, тадбирни ўтказиш учун Жамият маъмурияти томонидан тегишли низом ишлаб чиқилди, буйруқ имзоланди. Масъуллару ташкилотчилар йил давомида ўрганилган сифат ва миқдор кўрсаткичларини умумлаштириб, 2020 йил сўнгги ойининг учинчи декадасида тақдирлаш маросими ўтказилиши ҳақида маълум қилишди.

   Келинг, даставвал ««Ўзбекистон МЭТ» АЖ марказий аппарати, филиаллари ва таркибий бўлинмалари ўртасида кўрик-танлов ўтказиш тўғрисида»ги Низомда уни ўтказишдан кўзланган мақсад ва вазифалар нима эканлиги ҳақидаги матнни эътиборингизга ҳавола этсак...

««Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг жорий йилдаги энг...» танловини ўтказишнинг асосий мақсади «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти қуйи тизим ходимларининг мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда фаоллик кўрсатиб, ўзининг билим ва иқтидори, интилувчанлиги ва ташаббускорлиги, ҳалол ва самарали меҳнати билан электр энергетика тармоғи, энергетика соҳаси, қолаверса Ватанимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган, юксак маънавиятли, мустақил фикрловчи, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқараш ва юқори салоҳиятга эга, халқ манфаати ва юрт истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган фидойи ва мард ходимларни муносиб рағбатлантириш, шунингдек, уларни ўз касбига қизиқиш ва садоқатини оширишдан иборат.
 
Кўрик-танлов орқали энерготизимда кўп йиллардан бери самарали меҳнат фаолияти юритиб келаётган, ўз хизмат вазифасига ҳалол, сидқидилдан ва виждонан ёндашадиган, ёшларни тарбиялаб, етук мутахассисларни етиштиришга ҳисса қўшаётган Устоз ходимлар, Жамиятга иқтисодий самара келтирган ёки эксплуатация жараёнини қулайлаштиришга олиб келган янги инновацион ғоялар, ихтиролар киритишга муваффақ бўлган фаол ва ташаббускор ёш ходимларни рағбатлантириш — асосий мақсад ва вазифа ҳисобланади.»
 

   Шундай қилиб, 2020 йил 30 декабрь, бугун — йил сарҳисоби ва Янги йил байрами арафасида, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти таркибидаги Марказий бошқарув аппарати, филиаллари ҳамда таркибий бўлинмалари ўртасида «ЭНГ ЯХШИ...» номинацияси бўйича ўтказилган кўрик-танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

 

   Тадбирни «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д.А.Исақулов очиб бериб, жорий йилда Жамият томонидан амалга оширилган ишлар кўзланган марраларга етказгани, белгиланган режалар бажарилгани, бу кўрсаткичлар, ўз ўрнида, 2021 йилда Жамиятимиз томонидан Президент қарор ва фармонлари, Ҳукумат топшириқлари, Энергетика вазирлиги кўрсатмаларини бажариш учун марраларни янада баландроқ олиб меҳнат қилишга ундашида асосий таянч бўлишини алоҳида таъкидлади.

   “Ўзбекистон МЭТ” АЖ бошқаруви раисининг 2020 йил 1 декабрдаги 377-сонли буйруғига асосан ўтказилган кўрик-танлов ғолибларини эълон қилиш учун сўз Жамият Бирлашган касаба уюшмалари қўмитаси раиси Н.Ж.Хидировага берилди. Ҳакамлар ҳайъати хулосаларига кўра Ташкилий қўмита — Бирлашган касаба уюшмалари қўмитаси томонидан кўрик-танлов ғолиблари қуйидаги тартибда эълон қилинди:

   1. «Йилнинг энг яхши филиали» номинацияси бўйича қуйидаги филиаллар тақдирлансин:

 «Қорақалпоқ МЭТ» филиали – 1-ўрин;
 «Самарқанд МЭТ» филиали – 2-ўрин;
 «Наманган МЭТ» филиали  –  3-ўрин.

    2. «Йилнинг энг яхши подстанцияси» номинацияси бўйича қуйидаги подстанциялар тақдирлансин:

  220/110/10 кВли «Косон» подстанцияси – 1-ўрин;
 220/110/10 кВли «Ўзгариш» подстанцияси – 2-ўрин;
 500/220/10 кВли «Тошкент-500» подстанцияси – 3-ўрин.

   3. «Йилнинг энг яхши подстанция хизмати (гуруҳи)» номинацияси бўйича қуйидаги хизматлар тақдирлансин:

«Хоразм МЭТ» филиали подстанция хизмати   – 1-ўрин;
«Тошкент шаҳар МЭТ» филиали подстанция хизмати – 2-ўрин;
«Қашқадарё МЭТ» филиали подстанция хизмати – 3-ўрин.

    4. «Йилнинг энг яхши юқори кучланишли ҳаво тармоқлари хизмати (гуруҳи)» номинацияси бўйича қуйидаги хизматлар тақдирлансин:

«Жиззах МЭТ» филиали хизмати – 1-ўрин;
«Навоий МЭТ» филиали хизмати – 2-ўрин;
«Сирдарё МЭТ» филиали хизмати – 3-ўрин.

   5. «Йилнинг энг яхши диспетчерлик ходими» номинацияси бўйича қуйидаги ходимлар тақдирлансин:

 Ахмедов Дилшод Рискимбекович — МДМ катта диспетчери – 1-ўрин;
 Бабушкин Виниамин Александрович — «Самарқанд МЭТ» филиали катта диспетчери – 2-ўрин;
 Халилов Акмал Мухторович —  «Фарғона МЭТ» филиали катта диспетчери –3-ўрин.

   6. «Йилнинг энг яхши ҳаво тармоқларидан фойдаланиш мутахассиси» номинацияси бўйича қуйидаги ходимлар тақдирлансин:

 Жаркинбаев Илёсбай Мамасадикович — «Тошкент МЭТ» филиали катта устаси – 1-ўрин;
 Норов Феруз Ашрафович — «Навоий МЭТ» филиали катта устаси – 2-ўрин;
 Нурматов Илхом Равилович — «Наманган МЭТ» филиали 6-разрядли электромонтёри – 3-ўрин.

   7. «Йилнинг энг яхши подстанция мутахассиси» номинацияси бўйича қуйидаги ходимлар тақдирлансин:

 Бимурзаев Манап Зелговдинович — «Тошкент МЭТ» филиали подстанция бошлиғи – 1-ўрин;
 Хамралиев Яҳёжон Ёдгоралиевич — «Фарғона МЭТ» филиали муҳандиси – 2-ўрин;
 Адилов Нодир Мирзакосимович — «Сирдарё МЭТ» филиали подстанция бошлиғи – 3-ўрин.

   8. «Йилнинг энг яхши реле ҳимояси ва автоматика хизмати мутахассиси» номинацияси бўйича қуйидаги ходимлар тақдирлансин:

 Асатов Зайнулла Асатович — «Самарқанд МЭТ» филиали РХ АХ бошлиғи   – 1-ўрин;
 Сарманов Максет Дуйсенович — «Қорақалпоқ МЭТ» филиали муҳандиси – 2-ўрин;
 Кругляковский Дмитрий Эдуардович — «Фарғона МЭТ» филиали етакчи муҳандиси – 3-ўрин.

    9. «Йилнинг энг яхши электр изоляция ва юқори кучланишли синов гуруҳи мутахассиси» номинацияси бўйича қуйидаги ходимлар тақдирлансин:

 Яров Собир Султонмуродович — «Самарқанд МЭТ» филиали муҳандиси – 1-ўрин;
 Бурнашев Равиль Исмаилович — «Фарғона МЭТ» филиали 2-гуруҳ устаси – 2-ўрин;
Қурбанов Равшан Шарипович — «Тошкент шаҳар МЭТ» филиали 1-тоифали муҳандиси – 3-ўрин.

   10. «Йилнинг энг яхши алоқа ва ахборот-коммуникация технологиялари бўйича мутахассиси» номинацияси бўйича қуйидаги ходимлар тақдирлансин:

Абдумаликова Феруза Исаевна — «Energo-IT» филиали бўлим бошлиғи – 1-ўрин;
 Халлиев Мурад Сапарбаевич — «Energo-IT» филиали алоқа сектори бошлиғи – 2-ўрин;
Абдурахмонов Марат Камилович — «Жиззах МЭТ» филиали муҳандиси – 3-ўрин.

   11. «Йилнинг энг яхши электромонтёри» номинацияси бўйича қуйидаги ходимлар тақдирлансин:

Деҳқонов Алимардон Шакарович — «Сирдарё МЭТ» филиали электромонтёри –  1-ўрин;
Имомқулов Холиқназар Ходжамқулович — «Наманган МЭТ» филиали электромонтёри  – 2-ўрин;
Зокиров Бекзод Тўйчиевич — «Андижон МЭТ» филиали электромонтёри – 3-ўрин.

   12. «Йилнинг энг яхши махсус техника ҳайдовчиси» номинацияси бўйича қуйидаги ходимлар тақдирлансин:

Сирожиддинов Дилшод Садриддинович — «Тошкент МЭТ» филиали ҳайдовчиси – 1-ўрин;
Ильясов Риза Сейитвелиевич — «Сирдарё МЭТ» филиали ҳайдовчиси – 2-ўрин;
 Сапаров Азимбой Аллаёрович — «Хоразм МЭТ» филиали ҳайдовчиси – 3-ўрин.

   13. «Йилнинг энг яхши тиббиёт ходими» номинацияси бўйича қуйидаги ходимлар тақдирлансин:

Артёмова Наталья Ивановна — «Тошкент тиббий-санитария қисми» шифокори – 1-ўрин;
Азизов Зокир Шакирович — «Наманган тиббий-санитария қисми» шифокори – 2-ўрин;
Қаюмова Муяссар Шахобиддиновна — «Нурафшон» сиҳатгоҳи ҳамшираси – 3-ўрин.

   14. «Йилнинг энг яхши «Ўзбекистон МЭТ» АЖ марказий аппарати ходими» номинацияси бўйича қуйидаги ходимлар тақдирлансин:

Таштанова Зулфия Нигмановна — И ИР бошқармаси бошлиғи ўринбосари     – 1-ўрин;
Иргашев Уйғун Уктамович — ИЛАОГ «Модернизация» гуруҳи бошлиғи – 2-ўрин;
Зиётов Алимардон Умирович — БХ ХБ бош мутахассиси –3-ўрин.

   15. Номинацияларда фахрли ўринларни эгаллаган ғолиблар қуйидагича тақдирлансин:

   «Йилнинг энг яхши филиали» номинацияси бўйича:

 1-ўрин — бригада учун автомашина;
 2-ўрин — экскаватор;
 3-ўрин — экскаватор.

«Йилнинг энг яхши подстанцияси» номинацияси бўйича:

 1-ўрин — телевизор ва компьютер;
 2-ўрин — телевизор;
 3-ўрин — компьютер.

   «Йилнинг энг яхши подстанция хизмати (гуруҳи)» номинацияси бўйича:

 1-ўрин — телевизор ва компьютер;
 2-ўрин — телевизор;
 3-ўрин — компьютер.

    «Йилнинг энг яхши юқори кучланишли ҳаво тармоқлари хизмати (гуруҳи)» номинацияси бўйича:

 1-ўрин — телевизор ва компьютер;
 2-ўрин — телевизор;
 3-ўрин — компьютер.

   «Йилнинг энг яхши ходими» номинацияси бўйича ходимлар қуйидагича тақдирлансин:

 1-ўрин — 10 000 000 сўм;
 2-ўрин — 7 000 000 сўм;

 3-ўрин — 5 000 000 сўм. 

   Кўрик-танлов ғолибларини Жамият бошқаруви раисининг биринчи ўринбосарлари Х.Б.Элмуродов ҳамда С.С.Артиков, Бошқарув раиси маслаҳатчиси О.А.Тўхташев, Ходимлар билан ишлаб бошқармаси бошлиғи И.Хамидовлар муборакбод этишди. Тадбирга йиғилганлар «Ўзбекистон МЭТ» АЖ раҳбарияти, ташкилий ишларга бош-қош бўлган Бирлашган касаба уюшмалари қўмитаси ходимларига ўз миннатдорлигини билдириб, барчани кириб келаётган 2021 йил билан самимий қутлашди.

 

 

 

 

Фурсатдан фойдаланиб барча ҳамкасбларимизни кириб келаётган янги — 2021 йил билан табриклаймиз!

   Мукофотлар муборак бўлсин, Янги йилингиз қутлуғ келсин, азиз энергетиклар!

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>