Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 ноябрдаги 184-сон баёни ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирининг «Қамчиқ» довонда фавқулодда вазиятларда давлат тизимига (кейинг ўринларда – ФВДТ) кирувчи вазирлик ва идораларнинг бошқарув органлари ҳамда куч ва воситалари билан ҳамкорликдаги қўмонлик-штаб ўқув машқига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисидаги 2024 йил 29 ноябрдаги 410-сон буйруғи ҳамда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ 2024 йил 10 декабрдаги 19-сонли буйруғи ижроси таъминланди.
2024 йил 18–19 декабрь кунлари «Қамчиқ» довонида ФВДТ бошқарув органлари, куч ва воситаларининг фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида комплекс ўқув машқи ўтказилди.
Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратларда «Қамчиқ» довонда ўтказилган мазкур тадбир жараёни акс этган.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати