Мазкур сананинг тарихи 1920 йилга бориб тақалади. Аниқроғи, бундан роса бир асру тўрт йил илгари Советлар давлатида «Давлат электрлаштириш режаси» қабул қилинганлиги муносабати билан, Иттифоқ Олий Кенгашининг 1966 йил 23 майдаги фармонига кўра, 22 декабрь энергетикларнинг касб байрами сифатида нишонланган.
Айрим МДҲ давлатларида ушбу байрам декабрь ойининг учинчи якшанбасида нишонланади ва расмий мақомга эга эмас. Шунингдек, энергетиклар байрами ҳеч қаерда дам олиш куни деб эълон қилинмаган. Аксинча, йилнинг энг узун туни бўлгани учун энергетиклар одатдагидан кўпроқ меҳнат қилиб, хонадонларга ёруғлик ва иссиқлик олиб кирувчи касб эгалари сифатида эътироф этилади.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати