2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИНИНГ КОНСТИТУЦИЯСИ — ЭРКИН ВА ФАРОВОН ҲАЁТ ГАРОВИ!
  • 06.12.2024
  • 77

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ижроия қўмитасининг 2024 йил 22 октабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги 13-49«с»-сонли қарори,  Ўзбекистон энергетика, нефть-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ижроия қўмитасининг 2024 йил 29 октабрдаги 15-50«с»-сонли қарорларини ижросини таъминлаш мақсадида «Самарқанд магистрал электр тармоқлари» филиалида волейбол спорт тури бўйича мусобақа ташкил этилди.

“Конституция — ҳуқуқ ва эркинликларимиз, фаровонлигимиз кафолати”, “Инсон ҳуқуқлари — қонун ҳимоясида “,  “Конституциямиз — бахтимиз қомуси” шиори остида шу пайтга қадар ўтказилган ва 8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллигига бағишлаб ўтказилган тадбир соғлом турмуш тарзини улуғлаш ва меҳнат унумдорлигини оширишқа қаратилганлиги билан аҳамиятли.

Тадбир давомида Филиал ишчи-ходимлари ўзининг жисмоний салоҳиятини намоён этган ҳолда жамоа бўлиб куч синашдилар. Натижалар қуйидагича:

1.  «Сўғдиёна» подстанциясининг Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмаси жамоаси – 1-ўрин.

2.  «Сўғдиёна» подстанциясининг Эксплуатация гуруҳи жамоаси – 2-ўрин;

3.  «Самарқанд» подстанциясининг Эксплуатация гуруҳи жамоаси – 3 ўрин.

Мусобақа ғолиблари ва қатнашиларини Касаба уюшмаси бошланғич ташкилоти томонидан эсдалик совғалари тақдим этилди.

FacebookИнстаграмYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati