Қизиқарли хабарлар
Қуёш панелларини тозалашнинг муқобил усули
  • 18.10.2024
  • 67

Сув жуда қиммат ресурс ҳисобланади ва чўткалар эса панелларнинг сиртларини тирнаб, уларнинг самарадорлигини пасайтиради... Чангнинг панеллар юзасига ўрнашмаслиги учун нима қилиш мумкин?

Массачусетс Технология Институти муҳандислари гуруҳи электр энергияси ёрдамида қуёш панелларини тозалаш технологиясини ишлаб чиқишди ⚡️

Ушбу тизим қуйидагича ишлайди:

♦ Электр ўтказгичлари панель устидаги электр майдонини ҳосил қилади, бу эса зарядни чанг зарраларига ўтказади.

♦ Батареянинг қарама-қарши электр зарядининг ўзи зарраларни қайтаради, чангни кўтариб юборади.

Лабораториядаги синовлар шуни кўрсатдики, тизим ускуна ишлаётган жараёнида ва ҳатто ҳаво намлиги 95 % бўлганда ҳам тозалашга қодир. Ушбу тизим сувга кетадиган харажатлар ва етказиб бериш харажатларини 10 % га камайтириши мумкин, шунингдек, панелларнинг механик шикастланишининг олдини олиши натижасида бу уларнинг хизмат қилиш муддатини узайтиради.

Манба: https://t.me/clearenergy/2587

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>