ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
Бухоро шаҳрида шартнома расмийлаштирмасдан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди
  • 02.12.2024
  • 46

#Тезкор_тадбир

"Энергетика хавфсизлиги ойлиги" доирасида «Ўзэнергоинспекция» Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси томанидан ўтказилган назорат тадбирида Бухоро шаҳрида жойлашган "P.S." МЧЖ масъуллари томонидан электр қурилмаларини шартнома расмийлаштирмасдан электр тармоғига уланганлиги аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 223 млн сўмлик зарар етказганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>