⚡️ Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиаллари томонидан 2024/2025 йил куз-қиш мавсуми давомида амалга ошириладиган назорат кўриклари кучайтирилган тартибга ўтказилган.
Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратларда «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали Чиноз гуруҳи мутахассисларининг 220 кВ кучланишли электр тармоғида назорат кўрикларида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан олиб бораётган жорий таъмирлаш ишлари акс этган. Жумладан, мутахассислар темир-бетон ҳамда металл конструкцияли таянч устунларининг остини мустаҳкамлаш ва коррозияга қарш бўёқ тортиш ишларини бажаришмоқда.
Бундан ташқари, цинган изоляторлар алмаштирилиб, чақмоққайтаргич тросслар ҳамда контур ерлагичлар ҳолати текширилмоқда.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
https://t.me/minenergy_uz/13861
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати